“Sariq gulobi” qovuni Korеyaga eksport qilinmoqda
“Хоразм қовунлари” МЧЖ томонидан ҳар йили Урганч туманидаги Беговот қишлоғидаги 50 гектарлик майдонда сархил қовунлар етиштирилади. “Сариқ гулоби” қовунини музлатган холда Кореяга экспорт қилиш йўлга қўйилганлиги яхши самара бермоқда.

Ўтган йили ушбу давлатга 162 минг АҚШ доллари миқдорида қовун маҳсулотларини экспорт қилинди. Янги йил учун ҳам экспорт шартномаси имзоланган.

Қишлоқ хўжалик вилоят иқтисодиётининг асосини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, пахтани қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати ҳамон вилоят иқтисодида етакчи ўринларда. Аммо кейинги йилларда вилоят халқ хўжалигини замонавийлаштириш борасидаги саъй – ҳаракатлар боис Хоразмда саноат, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам тез суръатлар билан ривожланмоқда. Ривожланиш тенденцияларин ушбу рақимлар яққол кўрсатади.

Маълумот учун: Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2008-2014 йилларда 1,8 баробарга ошган. Унинг таркибида саноат ва қурилиш тармоқларининг улуши барқарор ошиб бориши натижасида, қишлоқ хўжалик соҳасининг улуши мутаносиб равишда камаймоқда. Хусусан, саноат тармоғининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 2008 йилда 6,6 % бўлган бўлса бу кўрсаткич 2014 йилда 11,9 %гача етган. Шу давр ичида қурилиш соҳасининг улуши 5,1 %дан 10,9 %гача ошган. Қишлоқ хўжалиги тармоғининг салмоғи эса 42,8 %дан 31,7 %гача камайган бўлса-да у ҳамон вилоят иқтисодиётиниинг асоси бўлиб қолмоқда.

2015 йил январь-сентябрь ойларида эса ЯҲМдаги қишлоқ хўжалиги 28,1 фоизни ташкил қилди.

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати
telegraf.uz

KO`P O`QILGANLAR