Хоразмшоҳлар шажарасини биласизми?
1210 йилда Хоразмшоҳ Муҳаммад қўшинлари Қорахитойларни тор-мор қилиб, бутун Мовароуннаҳрни ўзига қўшиб олди. Ала ад-Дин Муҳаммад ўзини Искандари Соний, деб атай бошлади ва ўзига “Оллоҳнинг ердаги сояси” деган унвон берди.

Ҳаммамиз шу замин фарзандимиз, унинг неъматларидан баҳрамад бўлиб, унинг сарҳадларига тушган баъзи жароҳатлардан куйиниб озорланамиз. Унинг дардларига малҳам бўлишга интиламиз. Келинг, “Хоразмшоҳлар шажараси”нинг айрим саҳифаларини биргаликда варақлайлик.Тарих ва салтанат шундай бир катта саҳнадирки, бу азиз даргоҳга юзлаб сулолалар, минглаб ҳукмдорлар келганлар ва кетганлар. Адолатли, инсоф-диёнатли, илм-маърифатли шоҳлар ўз эзгу ишлари билан авлодларга нурли из қолдирса, золим, ноинсоф ва диёнатсиз ҳукмдорлар ўзларидан ҳонли из, урушлар, тож-тахт учун кураш харобаларини, ғариблик, иҳтисодий танглик, турли ижтимоий-сиёсий фожиалар тизимини мерос килиб авлодларга колдирдилар.

Шарқ донишмандлари шунинг учун ҳам ҳаёт фалсафасидан келиб чикиб: “Эл-юртга доно, адолатли, фидойи инсонлар бошчилик қилсалар, бу халқ учун тенгсиз бахт-саодатдир. Агар тескариси бўлса, бу авом фуқаролар учун факат тубсиз фожиалар келтиради", деб таъқидлаб, огоҳлантирганлар. ЮНЕСКОнинг маълумотларига қараганда, ер юзида одамзод пайдо бўлгандан буён турли объектив ва субъектив сабаблар туфайли 14,5 минг марта уруш ҳаракатлари содир бўлиб, уларда 5,5 миллиарддан ортик бегуноҳ одамнинг ёстиғи қуриган. Инсон қони дарё эмас-ку, ахир?! Шундан ортиқ даҳшат ва ёвузлик бўлиши мумкинми?!

Бугунги кунда сайёрамизда истиқомат қилаётган аҳоли сони ҳам шу рақамга якин. Жаҳоннинг турли оловли нуқталарида қон тўкилишига айбдор бўлаётган “сиёсатдон бобо”лар, баъзи уруш оловини ёқувчи кимсалар тарихдан аччиқ сабоқ олишлари керак. Улар ҳамюртимиз, ҳомусий олим, минг йиллар муқаддам бутун жаҳонга мозийдан таълим берган Абу Райхон Берунийнинг буюк сабоқларини эшитсинлар: Буюк бобоколонимиз маълумотларига кўра, Хоразм воҳасида одамлар милоддан аввалги 1292 йилларда жойлаша бошлаганлар. Шундан 92 йил ўтгач, яъни милоддан аввалги 1200 йилда Хоразмга Кайковуснинг ўгли Сиёвуш келган ва африғийлар сулоласига асос солган. Берунийнинг таъқидлашича, Хоразмда 4 та сулола ҳукмдорлари Хоразмшоҳ унвонига эга бўлган: 1) Сиёвушлар - Африғийлар (милоддан аввалги 1200 - милодий 995 йиллар); 2) Маъмунийлар (995-1017); 3) Олтинтош сулоласи (1017-1034); 4) Ануштегинлар сулоласи (1037-1231).

Шу нарсани таъқидлаш жоизки, Сиёвушдан то Африғгача ўтган Хоразмшоҳлар номи тўла маълум эмас. Бу даврда ҳукмронлик қилган 3 та Хоразмшоҳнинг номи маълум, холос. Улар: Сиёвуш, унинг ўғли Кайхусрав ва Фарасман.

Африғдан кейинги Хоразмшоҳлардан 22 тасини номи маълум: Офринг, Буғра (Бағза), Шохассах, Аскажамух, Сахр, Сабрий, Аскажавар, Саххасак, Шовушафар, Туркаш ота, Абдуллоҳ, Мансур, Ироқ, Муҳаммад, Аҳмад, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад.

Берунийнинг таъкидлашича, хоразмликлар тарих олишда эронликларга эргашиб, Кайхусравнинг (Хоразм) шоҳлари деб аталувчи наслидан бўлган бир подшоҳ даврининг бошланишидан тарих олдилар. Ниҳоят, Кайхусрав наслидан Африғ подшолиги бошланди. Хоразмликлар Африғ ва унинг авлоди подшоҳларидан тарих олдилар.

Маъмунийлар сулоласидан 3 та Хоразмшоҳ, ўтган: Маъмун ибн Муҳаммад (997-1009), Маъмун ибн Маъмун (1010-1017).

Олтинтош сулоласи:
1. Хоразмшоҳ олтинтош (1030-1032)
2. Хоразмшоҳ Хорун ибн Олтинтош (1032-1034)
3. Хоразмшоҳ Исмоил Хандан ибн Олтинтош (1034- 1038)

Ануштегинлар сулоласидан 8 та Хоразмшоҳ ҳукмронлик қилган.
1. Ануш - Тегин Гарчаъи (1077-1097)
2. Кутиб ад-Дин Муҳаммад (1097-1127)
3. Ала ад-Дин Отсиз (1127-1156)
4. Абу-л Фатх Ил-Арслон (1156-1172)
5. Султон-шох Муҳаммад (1172-1193)
6. Ала ад-Дин Такаш (1193-1200)
7. Ала ад-Дин Муҳаммад (1200-1220)
8. Жалол ад-Дин (Манкбурни) Мангуберди (1220-1231)

IX-XIII асрлар Хоразм тарихида алоҳида юксалиш даври бўлиб, ўз тараққиётининг янги сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий босқичларига кўтарилди. Хоразм ҳам сиёсий ва идтисодий жиҳатдан мустақил ва қудратли давлат бўлиб, Марказий Осиё, Эрон ва Шимолий Ҳиндистон давлатлари қаторида “Ислом Уйғониш даври”ни бошидан кечирди. Н.И.Конрад бу даврни тафаккур ва фан соҳасидаги инқилоб деб атаган.

996 йилда шимолий Хоразм амири Маъмун ибн Муҳаммад Хоразмнинг иккала қисмини бирлаштирди, ўзини Хоразмшоҳ, Урганч шаҳрини Хоразмшоҳлар пойтахти деб эълон қилди. Али ибн Маъмун вафотидан сўнг Хоразм тахтига унинг иниси Маъмун ибн Маъмун (999-1017) ўтирди. У ўз даврининг ўқимишли ва маданиятли кишиси бўлган. Унинг саройи қошида Маъмун Академияси (Донишмандлар уйи) деб ном олган илмий-маданий марказ ташкил этилиб, унда оламга машҳур алломалар, жумладан Ал-Беруний, Ибн Сино, Абу Наср Ироқ, Ибн Ҳаммар, Ибн Мисвак каби ўнлаб йирик фан ва маданият намояндалари ижод қилдилар.

1210 йилда Хоразмшоҳ Муҳаммад қўшинлари Қорахитойларни тор-мор қилиб, бутун Мовароуннаҳрни ўзига қўшиб олди. Ала ад-Дин Муҳаммад ўзини Искандари Соний, деб атай бошлади ва ўзига “Оллоҳнинг ердаги сояси” деган унвон берди.

1217 йилга келиб Хоразмшоҳ ғарбда Ироқдан то Ҳиндистонгача, шимолда Манқишлоқ ва Орол денгизидан жанубда то Ҳинд океани қирғоқларигача бўлган ҳудудларни эгаллаган буюк Хоразм империясини яратди. У ўз ичига Мовароуннаҳрни, Ироқни, Мазандорон, Адран, Озарбайжон, Ширвон, Форс, Карман, Макрон, Қош, Ғазна, жаъми 400 га яқин шаҳар ва вилоятларни оларди. Хоразм ўзининг кўп минг йиллик тарихида ҳамиша мустақилликка интилиб яшаган, баъзан унга эришган ҳам. Унинг кенг ва мовий осмонида гоҳ қуёш ярақлаб, ўз шон-шуҳратини бутун дунёга кўз-кўз қилган бўлса, гоҳ қора булутлар қоплаб, даҳшатли яшин-чақмоқлар унинг бағрини тилиб нимталаган, вайроналиклар гирдобига улоктирган.

Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Темур Малик каби ўнлаб халҳ қаҳрамонлари Хоразм тарихининг олтин саҳифаларини безаганлар ва халқимиз хотираси - абадиятдан жой олганлар. Хоразмшоҳлар салтанатининг шонли саҳифалари унинг буюклигидан, қонли саҳифалари эса унинг фожиаларидан далолатдир.

Чингизхондек даҳшатли Жаҳонгирни ҳайратда қолдириб, унинг ҳам ғазабини, ҳам ҳавасини уйғотган. Нажмиддин Кубро ва Жалол ал-Дин (пир-устоз ва шогирд)- ларнинг мислсиз жасорати ва инсоний фазилатлари ана шу даврдаги маънавий муҳит меваларидир. Лекин, эзгулик ва ёвузлик ҳамиша абадий жангда, ё биринчиси ғолиб чиқади ёки иккинчиси. Бу ҳаёт, қарама-қаршилик ва зиддиятлар қонунидир. Чингизхон истилолари Хоразмда ўн етти йил давом этиб, уни бутунлай харобазорга айлантирди. Урганч, Кат, Хива шаҳарлари билан бир қаторда юзлаб вилоятлар, туман-шаҳарлар ва қишлоқлар култепаларга айланди. Мўғуллар ҳайвон қиёфасига кириб, инсонийликка зид бўлган барча қилмишларини намойиш қилдилар. Ҳозирги Қўшкўпир тумани ҳудудларида ҳам ҳаёт-мамот жанглари бўлиб, Гўзпишган, Тупроқ қалъа, Кўна қалъа ва Гозовот каби қўрғон шаҳарлар кунпая-кун (текисланган) қилинди. Кўназей қалъаси ёнида мўғуллар билан бўлган оғир жанглардан кейин дунёга келган “Каллалик” қабристони ана шу шармандали ваҳшийликнинг қонли изларидир.

Чингизхон авлодлари Хоразмда XIII аср охирларигача ҳукмронлик қилдилар. Хоразм XIV асрнинг 70-йилларидан то XVI асргача (130 йилга яқин) Темурийлар ҳукмронлиги остида бўлди.

Ҳар гал ёвлар, қора кучлар Хоразмни синдирмоқчи бўлдилар. Лекин унинг қадди баъзан букилса ҳам лекин синмади. Уни ер юзидан бутунлай супуриб ташламоқчи бўлдилар. Лекин у тиз чўкмади, яна кўкариб чиқаверди, Уни ерга урган сайин, у она заминдан куч олиб, чиниқиб олдинга интилаверди.

Ўтди салтанатлар, замонлар изма-из,
Сочди ажал уруғин Қутайба, Чингиз,
Қаддин расо тутиб Хоразм ҳаргиз,
Гоҳ ғолиб келди, эзгулик отиб илдиз.

Қучоқларингда ўсди юзлаб шажара,
Яхшиси бўлиб малҳам, ёмони яра.
От сурди минглаб мард суворий ўғлонлар,
Қилди юзинг шувит қанча “ўлик жон”лар.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР