Минора 1853 йилда Муҳаммад Аминхон томонидан қурила бошланган ва 1855 йил Шимолий Эронга юриш пайтида хоннинг ўлдирилиши билан қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Огаҳий томонидан форсий тилдаги тарих битилган “Инсон кўнглини хурсанд қиладиган минораи олий бунёд этилди. Унинг монандини хали фалак кўзи кўрмаган эди. Шони оламнинг амирлари билан бўлди. У томони айб ва нухсонлардан пок. Агар одил кўз билан қаралса савр дарахти худди хашакка ўхшаб қолади. Тубо дарахтидан ҳам дил очадиганроқ бўлди. Унинг чиройли кўриниши ер юзини ва осмонни худди жаннатга ўхшатиб юборди. Осмоннинг гардунига бир устун эдики, унинг васфига ақл-идрок камлик қилади. Шу сабабдан Огаҳий унинг қурилиш йилини ёзди. Интихоси йўқ фалак устуни 1271-ҳижрий, 1855 мелодий йилда қурилди”.
Минора турли рангдаги кошин қопламалардан жило бериб ишланган. Асримиз бошларида уни халқимиз “Улли минор”, “Кўк минор” деб улуғлаган.
Сурат 1873 йилда Муҳаммад Раҳимхон мадрасасининг юқори қисмидан туширилган.
Кўҳна арк – Хиванинг қадимий қалъасидир. Кўҳна Арк худудида хозир фақат XIX асрга оид бир неча бино сақланиб қолган холос. Аркда хон ва амалдорларнинг уй жойлари, давлат идоралари билан бир қаторда кўринишхона (саломхона, арзхона), зарбхона, ёзги ва қишги масжид, ҳарам, аслаҳахона, ўқ-дори тайёрланадиган устахона, омборхона, ошхона, отхона, зиндон ва қўчқор уруштирадиган махсус майдон ҳам бўлган.
Кўҳна арк атамаси шаҳарда 1832-1838 йилларда яна шундай бир сарой Тошҳовли бунёд этилгач қўлланила бошланган. У қурилиши ва тузилишига кўра шаҳар ичидаги шаҳарни эслатади. Бир томони Ичан Қалъа девори ва бошқа томонлари махсус деворлар билан ўраб олинган. Аркка фақат битта йўлдан, шарқий дарвозадан кирилади. Унинг худуди 1 гектардан зиёдроқ майдонни эгаллаб, тўртбурчак шаклда (123х93 метр) қурилган бўлиб, баланд қалин девор билан ўралган. Кўҳна арк катта-кичик тўртта ҳовлидан ташкил топган. Ҳарам ва хонга қарашли уй-жойлар шимол томондаги ичкари ховлида жойлашган. Аркдаги бузилиб кетган хоналар ҳақида аниқ фикр юритиш қийин, лекин сақланган кўринишхона, ёзги ва қишги масжид, зарбхона ва ҳарам бинолари саройнинг ҳақиқий кўриниши ҳақида қисман тасаввур беради.
Аркни Элтузархон Хива бинолари қайта тикланаётган даврда (1804-1806) қаят қурдирган. Қурилишга Юсуф Мехтар бошчилик қилган, Оллоқулихон даврида (1825-1842) янгидан қурилиб, деворларига сирли кошин ёпиштирилган, меъмор уста Абдулла жин жонбозлик кўрсатган. Кўринишхона айвони 1855 йилги жанжалларда вайрон бўлган бўлиб, 1864 йилда Сайид Муҳаммадхон томонидан қайта таъмирланган.
Сурат 1873 йилда Муҳаммад Раҳимхон мадрасасининг тепасидан туширилган.
Кўҳна Аркдаги 1838 йилда қурилган Оллоқулихоннинг ёзги масжиди. 1878 йилда М. Савенков томонидан, Арк девори устидан тушурилган.
Кўҳна арк дарвозаси қаршисидаги мадраса Сайид Муҳаммад Раҳимхон II нинг фармонига биноан 1871 йилда қурилган. Мадраса ўзининг кенглиги, сервиқорлиги билан бошқа мадрасалардан ажралиб туради.
Мадрасанинг асосий фасади олдида кейинроқ қурилган бир қаватли ҳужралар кичик ҳовлини ташкил этган. Майдон тарафдан ҳужраларга баланд айвонли савдо расталари туташади.
Чиройли кошинлар билан безатилган мадрасанинг очилиш тантанасида замонанинг фузало ва шуаролари таърихлар ва қасидалар айтиб хондан инъомлар олганлар. Хон ўз аёнлари, қариндошлари, қурилишда ишлаган уста ва ҳунармандларга ҳадя қилган харажатлардан ташқари бу тўйда 118 тилло сочилган. Мадрасада 76 ҳужра бўлиб 152 талабага мўлжалланган.
1994 йилда мадраса қайта таъмирланиб Муҳаммад Раҳимхон II “Феруз”нинг 150 йиллик тўйига тўёна қилиб мадрасанинг ҳовлисига чиқувчи даҳлизлари, ўқув хонаси ва қишги масжидида Хива хонлиги тарихи ва маданиятини очиб берувчи “Хоразм адабиёти ва тарихи музейи” очилди.
Сурат 1935 йилда Муҳаммад Аминхон мадрасасини устидан туширилган.
Қадимги Хива шаҳрининг марказий ёки минг йиллик жума масжиди. Ичон-Қалъанинг марказий кўчаси, шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган. Бу масжид Х асрдаёқ мавжуд бўлган. Бу масжид Х асрда Хивага келган Араб сайёҳлари томонидан эсталикларда эслаб ўтилган. У ўзиниг даврининг Марказий Осиёда энг йирик масжидлардан бири бўлган. Хозирги масжид биноси эса ХIХ асрнинг охирида минораси билан биргаликда қайта қурилган. Миноранинг баландлиги 47 метер. Бинони такрорланмас Хива ёғоч ўмакор усталарини Х асрдан хозирги давргача қилинган устунлари безаб туради.
Матниёз Девонбеги Хива хононинг молия вазири томонидан 1871 қурилган.
Сурат 1873 йилда Муҳаммад Аминхон Мадрасасининг юқорги қисмидан Г. Кривцов томонидан тушурилган.
Рус тузем (Янги усул) мактаби Ислом Хўжа мадрасасининг қаршисида 1910 йилда Ислом Хўжа томонидан қурилган. Рус тузем мактаби икки қаватли қилиб европача услубда қурилган, умумий узунлиги 21,07 метрни ташкил қилади, иккита даҳлиз, саккизта хонадан иборат. Ўқиш давомида мактабда икки йиллик программа асосида тилмочлар тайёрланган. Мактабнинг илк ўқитувчилари Хусайн Қўшаев ва Комила Қўшаевалардир. Улар томонидан тайёрланган ўқув пограммасида рус тили, она тили, жўғрофия, Хива тарихи ва уй хизматчиси вазифалари ўргатадиган илмлар ўқитилган, ушбу мактаб халқ инқилоби (1920 йил 2 феврал) ғалабасидан кейин илк шўролар мактабларидан бирига айлантирилиб ўқитувчи кадрлар тайёрланган. Бинода биринчи ўзбек фото суратчиси ва кино оператори Худойберган Девановнинг доимий кўргазмаси фаолият кўрсатмоқда.
Сурат 1930 йилларда Ислом Хўжа минораси зинапоясида туширилган.
Бу девор Хивани ичкари шаҳарини ташкил қилади, яъни Ичон-Қалъани. Энг дастлабки қурулиши эрамиздан аввалги IV асрга бориб тақаладин. Бу девор бир неча маротаба бузиб ташланган ва қайта тикланган. Хозирги деваор эса ХIХ асрда қайта қурилган. Деворнинг узунлиги шаҳар бўйлаб 2200 метер.
Дарвоза 1842 йилда, Оллоқулихоннинг буйруғига биноан Дешон Далъа деворлари қурилиш пайтида қурилган. Иншоот пишиқ ғиштдан, мустаҳкам қилиб қурилган. Дарвозада Иккита катта кузатув минора ва бир неча маъмурий хоналар жойлашган. Бу дарвоза Хивани Хазарасп билан боғлаб турадиган йўл бошида жойлашгани учун Хазарасп дарвоза номи билан танилган.
Сурат 1930 йилларда Дешон Қалъанинг Хазарасп дарвозасини ички томонидан Худойберган Девонов томонидан туширилган.
ХХ-асрнинг бошларида Дешон Қалъанинг Урганч дарвозаси бузилиб Қўша дарвоза қурилган. Қўша дарвоза Исфандиёрхонни буйруғи билан 1912 йилда уста Рўзмат Арбобдан томонидан қурилган. Шаҳар дарвозасида амалга ошириладиган барча маъмурий ишлар Қўша дарвозада амалга оширилган.
Сурат 1932 йилда Қўша дарвозани олд томонидан туширилган.
Сайид Ниёз Шоликорбой масжиди минораси Оллоқулихон даврида шахарнинг шарқий қисмида Полвон дарвозанинг шарқий томонида 1838 йилда қурилган. Масжиднинг уч томонида учта эшик бўлиб масжидга шимол томондаги асосий эшикдан айвон орқали кирилади. Айвонда учта устун бор. Уларда ёғоч ўймакорлигининг энг яхши анъаналари акс эттирилган. Айвон деворларига ганч ўйма усулида фигурали паннолар ишланган. Минораси шахарнинг хамма еридан кўриниб туради. Миноранинг юқорисига чиқиш учун ичида айланма зинаси бор. У жуда ихчам ва безакларга бой. Тепасига карниз шарафасининг остига мезана ишланган. Мадраса икки қаватли бўлиб, биринчи қаватида бешта хужра бор. Иккинчи қаватида олтита хужра бўлиб шимол томонга қараган, битта айвон бор. Бино тўққиз гумбазли, тўрт томонли масжид, икки қаватли мадраса, минора ва иккита ховлидан иборат. Шимолий-шарқий томонда эса икки қаватли мадраса қурилган. Бу мадраса ва кириш қисмидаги ховлида минора жойлашган. Баландлиги 24 м, асосини диаметри 4.5 метр бўлиб, пишиқ ғиштдан қурилган. Хозирги вақтда минора озгина қийшайган бўлиб олимлар томонидан бунинг асоратларини йўқотиш ишлари давом қилмоқда.
Полвон Ахмуд Замчи, Абу Муслим даврида Хуросон лашкари қўмондони бўлган. У Хуросон пойтахти Марв шаҳрида умрини охиригача яшаган. Қабри Марв шаҳрида бўлиб, Оллоқулихон (1825-1842) даврида хоки олиб келинган ва мақбара, ховуз, масжид эски қабристон ўрнида барпо этилган.
Абдолбобо дегани Чилтан (Шайх муридларининг каттаси) ларининг каттаси деган маънони беради.
ХХ аср бошларига келиб, шаҳарда яна бир қатор жамоат жойлари қурилган, шулар ичида 1912 йили Оқ ёп канали ёқасида Россия императори Николай II нинг ўғли Шахзода Алексей шарафига қурилган касалхонадир. Бу ҳақда бино пештоғига шундай сўзлар битилган:- “Сайид Исфандиёр Баходирхондан шахзода Алексейга 1912 йил.” Битик араб ёзувидаги туркий тилда ва эски славян ёзувида ёзилиб касалхонанинг олдинги иккита пештоғи оралиқидаги ойнаванд пештоқ тепасига мухрланган. Касалхонада дастлаб хон ва унинг яқин кишиларини даволашган, кейин халққа ҳам рухсат қилишган. Бу касалхонада дастлаб битта шифокор иш бошлаган, кейинчалик уларни сони оширилган ва бир йўла эллик нафар беморга хизмат кўрсатган. Бинони қурилишида хивалик усталар:- Қуряз Бобожон ўғли, Бобожон Қаландар ўғли, Ота Шихов, Исмоил Абдияз ўгли, Хударган Хўжа ўғли, Рўзмат арбоб Машарип ўғли ва Содиқ хўжа Маткарим ўғли қатнашган.
Сурат 1912 йилда Худойберган Деванов томонидан касалхонанинг шимолий қисмининг ён томонидан суратга туширилган.
Шайх Мухтор вали мақбараси Янгиариқ туманида ХIV асрда яшаб ўтган Шайх Мухтор Валига атаб қурилган. Мақбара 1840 йилда қайта таъмирланган. 1975, 1991, 1997, 2011 йилда реставрасия қилинга Шайх Мухтор вали ХIV асрда Хоразмда Ислом динини қайта ёйишда жонбозлик қилган шайхдир. Унинг қадамжойи Хиванинг Кўҳна Арк мажмуасидаги Оқ Шайх бобо тепалигидир: Ривоятларга кўра, ХIV асрда яшаб ўтган Шайх Мухтор Валининг қадамжоси бўлган. Археологик қазишмалар шуни тасдиқладики, тепалик жуда қадимги бўлиб, қайтадан ХVII аср бошларида асос солинган. Тепаликда сақланиб қолган икки қаватли уйинг харобалари сўнгги даврга оид қасрнинг кузатув минораси бўлиб хизмат қилган. Тепаликнинг ички хоналарида ХIХ асрда тўп қуйиш устахонаси ва порох сақланадиган омбор жойлаштирилган. Бино 1991 йилда қайта таъмирланган, хозирда сайёхлар баланд айвон орқали шахарни тепадан томоша қилмоқдалар.