Эски ҳаёт ва маданият
ХIХ аср бошларида хонликда пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик ҳунармандчилиги яхши ривожланган бўлиб 27 та ипак тўқувчи, 45 та чопонфуруш, 28 та кўнчи (терини қайта ишловчи), 72 та бўёқчи, 50 та этикдўз, 20 та заргар мавжуд бўлган.


Хоразм миллий кийимлари

Миллий кийимлар моддий ва маънавий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига хослигини акс эттирувчи ва этник белгиларни кўрсатувчидир. Кийимларда урф одатлар, ижтимоий муносабатлар, диний эътиқод, нафосат ва инсон умрининг фасллари, у яшаган жой ва замон, хўжалик мавсумлари, хаётдаги қувонч ёхуд қайғули воқеалар намоён бўлади.

Бизгача етиб келган киймлар ХIХ аср охири ХХ аср бошларига таълуқли бўлиб, қадимги даврларга оидлари сақланмаган, чунки кийим матолар моддий ёдгорликлар ичида истеъмолда бўлган ва охиргача фойдаланилган. (Диний эътиқод ахамиятига эга бўлган баъзи бир кийимлар авлоддан - авлодга табаррук буюм сифатида ўтиб келган).

ХIХ аср бошларида хонликда пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик ҳунармандчилиги яхши ривожланган бўлиб 27 та ипак тўқувчи, 45 та чопонфуруш, 28 та кўнчи (терини қайта ишловчи), 72 та бўёқчи, 50 та этикдўз, 20 та заргар мавжуд бўлган. Деҳқонлар асосан пахта ва ипак толасини қайта ишлаб, ярим махсулот сифатида ҳунармандларга сотар эдилар, улар ўз навбатида қайта ишлаб бўз, алача тўқиб хонлик ахолисига сотишарди. Тайёрланган бўз ва ипак матоларни қайта ишлашда бўёқчилик катта рол ўйнар эди. Улар хом газламани қайта ишлаб турли рангларга бўяр эдилар. Қайта ишланган матолар читкарлар (матога гул босувчилар) қўлига тушар, улар матога лойиқ гул босар ва тайёр махсулотни бозорга чиқарардилар. Ички имкониятлар махсули бўлган бу товарлардан оддий ахолининг кундалик турмушда киядиган кийим кечаклари тайёрланган. Усталар бу махсулотларни тайёрлашда Хитой ипаги, Хинд ва Эрон бўёқларидан фойдаланганлар. Ахолининг бой табақаси хамишагидек Хитой, Хиндистон, Эрон, Россия, Туркияда тайёрланган товус тусли ипак, атлас, адрас, зарбоф парча, рангдор кимхоб айниқса аслзода аёллар киядиган папакли тахя (дўппи) учун махсус Япониядан келтирилган япон бахмали, Россиядан келтирилган гулдор сифатли плотно, сурп, чит ва Азарбойжон рўмоллари каби тайёр матолардан кийим кечаклар тиктиришган. Халқимиз кийим - кечаклари хилма - хил, ранг - баранг ва жозибалидир. Хамма даврларда хам либосга қараб инсоннинг қайси ижтимоий тоифага мансублигини билиш мумкин бўлган. Ҳунармандларнинг кийимлари, қишлоқ меҳнаткашларининг, махаллий зиёлиларнинг кийимлари. ХХ аср бошларида Хива шаҳрида 99 та тикувчилик устахоналари бўлиб уларда 180 тикувчи ишлаган. Тикувчилар томонидан тайёрланган пахталик ва пахтасиз чапонлар, хар хил дўппилар, ипак кўйлакларнинг бозори чаққон бўлиб тайёрланган махсулотлар ички ва ташқи бозорларда сотилган. Айниқса Хиванинг алача тўни ва турма белбоғи (еркаклар учун) жуда қадирланган. Қиш кунлари кийиладиган пўстиннинг ўзидан йилига 5000 таси тикилган.

Хоразмликлар миллий маросимларда алохида кийинганлар. Никох тўйида келин - куёвлар, хатна Тўйда тўй боланинг либослари, дафн маросими кийимлари, яна либослар байрам тантаналари, кундалик, каби турларга бўлинади. Жинсга қараб; еркаклар, аёллар ва болалар кийимлари; ёшига қараб, ёшлар, ўрта ёшли, кексалар кийимлари, бош кийимлар дуппилар, саллалар, турли - туман телпаклар, чўгирмаларни ўз ичига олган. Поёфзаллар чармдан тикилган хилма - хил этиклар, махсилар, чориклар, чарм ва ёғочдан ясалган ковушлардан иборат. Хивадаги хозирги замон кийимлари европача улубда тикилган бўлсада, уларда миллий ананаларнинг давомийлиги сақланиб қолган.


Хивада тўқимачилик

Инсонлар томонидан яратилган қадимий ҳунарлардан бири тўқимачиликдир. Унинг тарихи янги тош давридан бошланган. Археологик қазишлар чоғида инсонлар яшаган айрим манзилгоҳлардан қадимий мато парчалари топилган. Дастлаб матолар қўлда тўқилган, кейинчалик тўқимачилик дастгоҳи кашф этилгач, кўпроқ мато тўқиладиган бўлган. Тўқимачилик ҳақида ўрта асрларга оид маълумотлар кенг тарқалган. Археологик манбалардан ташқари тарихчилар ва сайёҳлар ўз асарларида ёзиб қолдирганлар, шунингдек ўрта асрларга оид турли хил хужжатларда кўплаб маълумотлар сақланган.

Ҳар бир худуд тўқимачилиги ўз хусусиятларига эга. Тўқимачилик сертармоқ соҳа хисобланиб, у нимадан тўқишига ёки нима тўқишига қараб ихтисослашган. Тўқув материали сифатида асосан пахта, ипак ва жундан фойдаланганлар. Булардан ташқари жуда кўп ўсимликлардан (зиғир, каноп) ип олинган. Ипакдан тўқилган матолар юқори баҳоланган ва “Буюк Ипак” йўли орқали дунёга тарқалган. Хоразмда ХVI-ХХ аср бошларида тўқимачилик янги босқичга кўтарилган. Бу давр Хоразм тўқимачилгини икки гуруҳга бўлиб ўрганишимиз мумкин: ўз еҳтиёжи учун тўқиш ва сотиш учун тўқиш. Бундай бўлишимизнинг сабаби ўтроқ аҳоли ҳам, кўчманчи аҳоли ҳам тўқимачилик билан шуғулланган ва имкони доирасида натурал шаклда ўзларини махсулот билан таъминлаганлар.

Бозор учун асосан бўз, олача, шойи, адрас, духобо каби матолар чиқарилган. Бўз ҳамма ерда ишлатилаверган, асосан камбағаллар харид қилган. Олача, шойи, адрас, духобо каби матолар қиммат баҳоланган, улардан аслзодалар учун кийимлар тайёрланган.

“Ичон Қалъа” музей-қўриқхонасининг “Амалий санъат” бўлимида ХVIII-ХIХ асрларга оид жуда кўплаб нодир музей буюмлар сақланмоқда. Бу ўша даврда тўқимачилик юксак тараққий этганини кўрсатади.

Тўқимачиликни санъат даражасига кўтарилиши ҳунарманд-устанинг махоратидан дарак беради. Хоразм усталари тайёрлаган матолар асосан оқ, оч қизил, кўк, яшил рангларга бўялган. Бўёқлар табиий усулда тайёрланган. Тўқимачиликда ҳам бошқа соҳалардаги каби печаки, марғула, морпеч, қўчқорак, мурчгул, ислимий нақш турлари қўлланилган.

Матолардан яктак, шалвор, тўн, салла, белбоғ, аёллар элаги, дастурхон, жойнамоз ва бошқа нарсалар тайёрланган. Ўрта асрларда кийим, унинг ранги маълум бир табақага мансубликни ҳам англатган, ундан ташқари ўз даврида Хоразмлик эркаклар пахтадан ва кумушдан ишланган, аёллари ипак ва тилладан тайёрланган буюмларни кийиб улардан фойдаланганлар. Хазинада доимо турли хил саруполар сақланган ва хон назарига тушган кишилар ҳар хил тўнлар билан тақдирланган.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР