Бунинг сабаби бор албатта. Мазкур хонадонда истиқомат қилаётган ва 120 ёшга қараб кетаётган Момохон Романова 1896-йилда таваллуд топган. Онахон хонадонига ташриф буюрган ҳар бир инсонга узоқ умр, юртга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуога қўл очган ҳолда қарши олади.
Янгибозор туманида истиқомат қилаётган Момохон Романовани том маънода пиру бадавлат инсон, деб аташ мумкин. 11 фарзанднинг онаси, 50 дан зиёд невара, етмишинчи чеварасини бағрига босган онахон уч асрлик тарихнинг ёрқин сиймосидир.
Момохон Романовага қадар Ўзбекистонда яшовчи дунёнинг энг ёши улуғ инсони – Тўти момо Юсупова эди. Қорақалпоғистонлик Тўти Юсупова 2015-йил баҳорида 135 ёшида вафот этганди.
Эслатиб ўтамиз, расман дунёнинг энг кекса кишиси деб тан олинган америкалик Жералиен Телли 17-июн куни 116 ёшида оламдан ўтган.
манба: daryo.uz