Урганчлик тадқиқотчилар “Осиё давлатлари” электрон ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди.
Урганч давлат университети ходимлари олий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари, талабалар ва барча қизиқувчилар учун мўлжалланган “Осиё давлатлари” электрон ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди.

Бу ҳақда Infocom.uz хабар бермоқда. Мазкур электрон ўқув-қўлланмада Осиё қитъасига кирувчи 47 давлат ҳақида маълумот берилади. Хусусан, мамлакатларнинг расмий номланиши, географик жойлашуви, иқлими, харитаси, маъмурий тақсимланиши, давлат рамзлари, аҳолиси ва дини, сиёсий тизими, иқтисодиёти, тарихи, маданияти, қадимий шаҳарлари ва бошқа кўплаб қимматли маълумотлар расмлари билан бирга акс эттирилган.

Бундан ташқари қўлланма видеоматериаллари динамик суръат билан қуроллантирилгани ўрганувчига ўрганилаётган ҳодисани турли томондан тажриба қилиш, кўриш имконини беради.

“Электрон қўлланма муаллифлари – Н.Маткаримова, Н.Аннаева ва М.Балтаевага № ДГУ 03116 рақамли гувоҳнома берилди”, – дейилади хабарда.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР