Компьютерлаштириш маркази давлат хизматлари кўрсатишда муҳим ўринга эга
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви органларида, таълим тизимида ва иқтисодиётнинг реал секторларида кенг жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 24-қарорига асосан, Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузурида "Компютерлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси ташкил этилган булиб, унинг янги таҳрирдаги Низоми Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган ва ҳозирги кунда устав фонди тулиқ шакллантирилган. Ҳозирда марказнинг штат жадвали буйича ходимлар сони 20 нафарни, амалда эса фаолият курсатиб келаётганлар 12 нафар кишини ташкил этади.

Марказ томонидан 80дан ортиқ вилоят корхона ва ташкилотларига сервис хизматлари кўрсатиляпти. Улар билан марказ ўртасидаги ҳисоб-китоб ишларини олиб борувчи "Компютер сервис" ахборот тизими йулга қўйилган бўлиб, ҳар бир корхона учун тизимда 80дан зиёд "Шахсий кабинетлар" яратилган.

Замонавий АКТни давлат бошқаруви органларида, таълим тизимида ва иқтисодиётнинг реал секторида кенг жорий этиш, иш ўринларини автоматлаштириш мақсадида вилоят Компютерлаштириш маркази бир қатор тизимлар ишлаб чиққан. Жумладан, вилоятда қишлоқ хужалиги ишларини автоматлаштирилган тизимда самарали мониторинг қилиш мақсадида фермер хужаликларига ажратилган экин ерларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, минерал ўғит, нефт маҳсулотлари тарқатиш ва дебитор-кредитор қарздорликни on-line орқали кузатиб бориш имконини берувчи тизимлар йулга қўйилган. Хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматини курсатувчи ташкилотлар учун мулжалланган, ходимларнинг иш самарадорлиги ва сифатини ошириш, ҳудудлар буйича ер ва кучмас мулклар туғрисидаги маълумотларни яхлит ҳолда электрон шаклда сақлаш ва дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи E-Kad тизими автоматлаштирилган.

Вилоятда 2015 йил биринчи чорак баҳолаш курсаткичларига асосан АКТни жорий этиш 82,5 фоизни ташкил қилади.

- Комиютерлаштириш марказининг филиаллари бугунги кунда Ҳазорасп ва Хонқа туманлари ҳокимликларида ташкил этилган, - дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қушназар Ҳайитбоев. - Қолган шаҳар ва туманларда ҳам бу ишлар йулга қўйилмоқда. Чунки, маҳаллий ҳокимликларда айрим муаммоларнинг мавжудлиги (шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бизнес-режаларида АКТни ривожлантириш буйича етарли даражада маблағлар кўзда тутилмаганлиги, АКТга масъул мутахассислар тайинланмаганлиги) натижасида Компютерлаштириш марказини жойларда шакллантириш ижобий томонга ўзгармаяпти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 24-қарорига асосан "Компютерлаштириш маркази” давлат унитар корхоналари телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш фаолиятинн амалга оширадилар. Туман ҳокимликларининг барчасида Компютерлаштириш маркази ҳамда веб-порталлар ташкил этилса, фуқаролар, тадбиркорларнинг мурожаатлари ва муаммолари "бир дарча” орқали кўриб чиқилиб, тезкор ҳал этилган бўларди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги "Давлат хизматлари курсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида"ги 120-қарорига мувофиқ аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш, давлат органларининг маъмурий тартиботларини ахборотлаштириш белгиланган.

Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида идоралараро электрон ҳамкорлик амалга оширилиши катта аҳамиятта эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-қарорига асосан давлат ва хужалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари компютер саводхонлигининг минимал даражаси талабларга мувофиқлиги юзасидан вилоят буйича 84та корхона ва ташкилотдан жами 2248 нафар ходим аттестациядан утказилди. Улардан 1663 нафари синовдан муваффақиятли утди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги веб-сайти (www.xorazm.uz) янги дизайнда яратилиб ишга туширилди. Ушбу веб-сайт орқали бугунги кунда 12та интерактив хизматлар кўрсатилаётир. Бундан ташқари, сайтда қўшимча 10та интерактив хизмат жорий этилди. Хоразм вилояти ҳокимлиги веб-сайтига куни га уртача 500-600тагача ташрифлар амалга ошириляпти. Марказий аппаратда электрон почтага эга ходимлар сони 44 нафар, яъни юз фоиз, 14та ходим электрон рақамли имзога эга.

- 2015 йилда вилоятнинг чекка қишлоқларида замонавий телекоммуникация хизматлари, жумладан, юқори тезликдаги интернет, IPTV хизматларини жорий қилиш мақсадида Боғот тумани "Тошкент"қишлоқ АТСгача 0,5км., Гурлан тумани "Амударё" қишлоқ АТСгача 2,8 км., Қўшкўпир тумани "Хоразм”, О.Жуманиёзов" қишлоқ АТСларигача 7,4 км., Хонқа тумани "Ғалаба", "Мадир", "Навхос" қишлоқлари АТСларигача 14,7 км., Шовот тумани "Меҳнатобод" қишлоқ АТСгача 7,1 км., Янгибозор тумани "Маданият" ва "Мингбоғолон"қишлоқ АТСларигача 8,5км. оптик толали кабел линияси ётқизилиб, жами 41 км. оптик толали алоқа линиялари қурилиши олиб борилмоқда, — дея сузини давом эттирди Қ.Ҳайитбоев.

2015-2020 йилларда вилоятда 355 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияси ётқизилиб, кенг полосали телекоммуникация инфратузилмаси яратилиши белгиланган.

Вилоят марказида бўлгани каби, барча туманларда ҳам Компютерлаштириш маркази ривожлантирилса, фуқаро ва тадбиркорларга давлат хизмати курсатиш ҳажми янада ошган бўлар эди.

Нилуфар ЖАББОРОВА,
“Xabar”нинг Хоразм вилоятидаги мухбири

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР