Ўрта Осиё минтақасидаги қадимги давлатлар, улар эгаллаган ҳудуд номи ва маъмурий тузилиши
Милоддан аввалги IV-III-II асрларда қадимги Хоразм мустакил давлат бўлиб, Искандар, Салавкийлар ва Юнон-Бактрия давлатлари таркибига кирмаган. Бу хол Хоразмда ўзига хос махаллий давлатчилик тизими ривожига мухим омил бўлди.

Ўрта Осиёда Милоддан аввалги 3 минг йилликнинг ўрталарида бронза (мис, қалай ва қўрғошин қоришмаси) даври бошланиши билан ота уруғи - патриархат топади. Бронза даврида деҳқончилик хўжалиги янги ерларда, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам кенг ёйилган. Мазкур даврда ишлаб чиқариш муносабатлари тез ривожланиб, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар янги асосда тараққий этади.

Ўрта Осиёда қабилалар томонидан янги ерларни кенг ўзлаштириш жараёни милоддан аввалги 4 минг йилликнинг охири - 3 минг йилликда бошланган. Зарафшоннинг юқори қисмида, Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда топилган 90 гектар майдонда жойлашган Саразм қишлоғи ҳаробаси моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон зироатчилари ва Хоразмнинг Калтаминор маданиятларига мансуб буюмлар бор. Худди шу даврда (милоддан аввалги 4-3 минг йилликларда) Афғонистоннинг шимоли-шарқида Ҳинд-Покистоннинг машҳур Хараппа маданияти вакилларининг маконлари пайдо бўлади.

Бронза даврида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи тор одамларнинг вакиллари тарқалган. Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ва чўл қисмида жануб аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлмаган қабилалар яшаган. Жанубий қиёфали одамлар Ўрта ер денгизи ирқининг вакиллари деб аталади. Улар Олб Осиё, Месопотамия, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиёнинг жануби, Ҳиндистон каби катта график ҳудудга ёйилганлар. Шимолий қиёфали одамлар Жанубий Сибир ҳудудидан то Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисмида, Урал, Волга ерларигача тарқалганлар.

Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги, яъни деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган одамлар вакилларининг аралишиб кетиши жараёни бошланади. Шу даврга келиб бронза даври қабилалари Ўрта Осиёдаги турли элатларга асос солганлар.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шу элатларнинг вакиллари - сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар ва саклар, ўзбек халқининг қадимги аждодларидан бўлиб, улар ҳақида айрим маълумотлар қадимги ёзма манбаларда сақланган.

Милоддан аввалги 1 минг йилликдан бошлаб, йирик маданий-тарихий вилоятлар - Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Фарғона, Шош (Чоч) қадимдан, то ўрта асрларгача Шарқ ҳудудларида жуда машҳур бўлган.

Антропологик ва ёзма манбаларнинг маълумотлари Ўрта осиёда алоҳида энг қадимги элатларнинг шаклланиши ва этник ҳудудларнинг ажрала бошлаши милоддан аввалги IX - VIII асрларга оид бўлгани ҳақида далолат беради. Бу масалани ўрганиш жуда мураккаб муаммо бўлса ҳам, шубҳасиз айтиб ўтиш керакки, милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмида Эрондаги аҳмонийлар сулоласи подшоларнинг Ўрта Осиёга юришлари бошланганда бу элатларнинг ажрала бориш жараёни бутунлай тугаган ва турли қадимги халқларнинг ҳудудий жойлашув чегаралари, вилоятларнинг умумий чегаралари аҳмонийлардан анча олдинги даврларда шаклланган эди. Ёзма манбаларга кўра аҳмонийлар Ўрта Осиёнинг алоҳида йирик вилоятларига қарши ҳарбий юришларни бошлаганлар. Демак, Ўрта Осиё вилоятлари ва аҳолиси ҳақида, уларнинг ҳудудий жойлашуви ва айрим вилоятларнинг чегаралари ҳақида Шарқда турли маълумотлар тўпланган эди.

Жаҳон тарихидаги илк давлатлар деҳқончилик каби ишлаб чиқарувчи хўжаликлар пайдо бўлган жойларда шаклландилар. Минг йиллар давомида фақат термачилик ва овчилик ҳисобига яшаб келган, деҳқончиликни билмаган кўпгина қабилалар ва элатлар давлатчилик босқичига кўтарила олмадилар.

Энг қадимги давлатлар милоддан аввалги 4-минг йилликда Икки дарё оралиғида (Месопотамия) ва қадимги Мисрда пайдо бўлди. Бундан 10 минг йиллар илгариёқ бу ерда термачилик ва овчилик асосида экинларни етиштиришга ва ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш - чорвачиликка ўтиш бошланади. Аста-секинлик билан деҳқончилик бу ердан қўшни ҳудудларга (Кавказорти, Эрон, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Хитойга) тарқалади. Милоддан аввалги 3-2-минг йилликдаёқ Қадимги Шарқ мамлакатлари ўртасида қалин тарихий-маданий алоқалар мавжуд эди.

Археологик топилмалар шуни кўрсатмоқдаки, милоддан аввалги 2-минг йиллик ўрталарида Ўзбекистон (Сурхон воҳаси)да қадимги деҳқончилик маданияти ривожланиши асосида илк давлатчиликка ўтиш жараёни бошланади. Бу жараён босқичма-босқич ривожланишининг ўзига хос хусусият ва қонунларга эга эди.

Илгариги ўқув қўлланмалари ва дарсликларда илк давлатларнинг шаклланишини эксплуатациянинг пайдо бўлиши ёки бошқа кишилар меҳнати билан яратилган маҳсулотни ўзиники қилиб олишнинг вужудга келиши натижасида жамиятнинг бир-бирига душман синфларга бўлиниши билан боғлаб тушунтирилар эди. Аслида, турли манбалар илк давлатчиликка ўтишда бошқача тарихий вазиятни кўрсатмоқда.

Дастлабки давлатлар алоҳида маконлар ёки илк шаҳарлар ҳамда ишлов бериладиган ерлар ва суғориш тизими майдони билан чегараланган нисбатан кичик ҳудудда, яъни зич ўзлаштирилган, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадида кенг фойдаланиладиган қадимги суғорма деҳқончилик воҳаларида пайдо бўлган. Бундай воҳалар аҳолиси учун ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, маконлар ва манзилгоҳлар ҳудудини мудофаа қилиш, суғориш ва деҳқончилик ишларини ташкил этиш, жамоанинг ички ва ташқи алоқаларини бошқариб туриш масалаларни ечиш муҳим ва ҳаётий зарурият эди.

Шу тариқа, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тараққиёти жамиятда алоҳида ҳурмат-эътиборга бўлган кишиларнинг ажралиб чиқишга олиб келди. Улар ижтимоий ишлаб чиқаришда доимий банд бўлмасдан, фақатгина ижтимоий ва хўжалик ҳаёти устидан назорат ва раҳбарликни амалга оширдилар. Лекин, улар на бой-бадавлат кишилар, на эксплуататорлар ва на қулдорлар эди. Жамиятда бундай кишиларнинг ажралиб чиқишига уларнинг ахлоқий хислатлари ва обрў-эътибори сабаб бўлган холос. Аммо бу муҳит кейинчаликкина алоҳида тўқ оилаларнинг пайдо бўлишига олиб келди ва аста-секинлик билан жамоадаги юксак ҳурматга асосланган ҳокимият мерос тариқасида отадан ўғилга ўта бошлади.

Ўрта Осиёда дастлабки давлат уюшмалари ҳам деҳқончилик воҳалари аҳолисини четдан бўладиган босқинчилардан ҳимоя қилиш ва жамоадаги муносабатларни ҳуқуқий бошқариб туриш учун ташкил топди.

Ўрта Осиё халқлари аждодларининг илк давлатчилиги анча қадим илдизларда эга. Миллий давлатчилигимиз шаклланган бронза даврига оид бирорта ёзма маълумотлар йўқ. Ўзбекистоннинг бу даврга оид тарихи фақатгина археологик тадқиқотлар натижалари асосида ёритилиб, улар жамият тараққиётидаги барча мураккаб жараёнларни тўлиқ очиб бера олмайди.

Ўзбекистоннинг милоддан аввалги 1 минг йилликнинг биринчи ярмига оид тарихи ёзма манбаларда қисман ёритилган. Зардуштийларнинг муқаддас китоби «Авесто»да, аҳамонийлар даври михсимон ёзувларида ва қадимги Юнон-Рим ёзма манбаларида ўлкамиздаги халқларнинг номлари, алоҳида жойлар, тоғлар, дарёлар ва кўлларнинг номлари, афсонавий қаҳрамонлар ва подшоларнинг номлари, аҳолининг турмуши, дини, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тузуми тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

«Авесто» асарида Хоразм, Бақтрия ва Сўғд тупроғида пайдо бўлган. «Авесто»нинг энг қадимги географик номлари Ўрта Осиё ва унга чегарадош вилоятлари билан боғланади. «Авесто» китоблари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: қадимги географик тушунчалар, ҳудудий, этник, қабилалар ва вилоятлар номлари, қадимги ва сиёсий тузум, зардуштийларнинг фалсафаси, дунё тарихининг ривожланиши ҳақида маълумотлар.

Юнон-форс урушлари бошланиши билан милоддан аввалги VI - IV асрлар сиёсий воқеаларида иштирок этган Ўрта Осиё халқларининг тарихи қадимги юнон тарихшуносларнинг асарларида ёритилган.

Бу борада Ўрта Осиё халқлари тўғрисида қисқа бўлса-да, жуда аниқ маълумотлар берувчи Геродотнинг «Тарих» китоби қисмлари айниқса қимматлидир. Қадимги даврлардан бошлаб бу китоб дунёда энг машҳур тарихий асарлардан бири бўлиб ҳисобланган. Унинг муаллифи Геродот «тарихнинг отаси» деб ном олган.

«Авесто» қадимги форс ёзувлари, Гекатей, Геродот, Ктесий ва бошқа юнон тарихшуносларининг асарларида Ўрта осиё тарихий вилоятлари номлари қуйидаги тартибда кўрсатиб берилган:


«Авесто»Қадимги форс ёзувлариЮнон тарихчилари
МоуруМарғунМарғиёна
СўғдаСўғудаСўғдиёна
БаҳдиБақтришБақтриёна
ХваризамХваразминХорасмия
-ПартаваПарфиёна
Тур, дануШак, сакСаклар, массагетлар

Тарихий маълумотларга кўра, Марғиёна ерлари Мурғоб воҳаси, Сўғдиёна - Қашқадарё ва Зарафшон воҳалари, Бақтриёна (Бақтрия) - Афғонистоннинг шимоли-шарқий қисми, Жанубий Тожикистон ва Сурхондарё вилояти, Хоразм - Амударёнинг ўрта ва қуйи қисмидаги ерларини ўз ичига олган.

Саклар Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг тоғлари, даштлари ва чўлларида яшаган кўчманчи чорвадор қабилаларидир. Аҳамонийлар ёзувларида саклар қуйидаги гуруҳларга бўлинган: сака тиграхауда «тигра» - бу «ўткир», хауда - «бош кийим», «сака-хаумоварка» - «хаомани улуғлаган саклар» («хаома» - «иуқаддам ичимлик»), «сака тиай дарайё» - «дарё, денгиз нариги ёғидаги саклар».

Сакларнинг ёдгорликлари - қадимги қабристонлар ва мозор - қўрғонлар жуда кенг ҳудудда топиб текширилган (Каспий, Орол денгизи атрофидан Балхаш кўлигача, помир ва Тангритоғ ўлкаларида, Қуйи Зарафшон, Амударё, Сирдарё ерларида). Саклар хўжалигида чорвачилик айниқса катта аҳамиятга эга бўлган. Бу кабилар қорамол майда чорва ҳамда отни кўплаб урчитганлар. Сакларнинг ёдгорликларида бронза ва темирдан ишланган ҳарбий қуроллар, зеб-зийнат, меҳнат қуроллари ва сопол идишлар учрайди.

XIX асрнинг охиридан бошлаб олдинги йиллар жаҳон тарихшунослигида Ўрта Осиёда илк давлатларнинг пайдо бўлиши муаммоларини ўрганишда «Авесто»даги маълумотлар, Гекатей ва Геродот асарлари, шунингдек, тарихшунос Ктесийнинг маълумотлари асос бўлиб хизмат қилди.

Илмий адабиётларда Ўрта Осиёда аҳамонийлар давригача мавжуд бўлган қуйидаги давлат уюшмалари ҳақида сўз юритганлар.

1. Аршайёна - Ўрта Осиёдаги қадимги вилоятларнинг уюшмаси;

2. Айёрнам Вайжо - бу ҳам Арёшайёнадек ёки унинг маркази Ария ва Марғиёнада бўлган «Катта Хоразм» ёки Амударёнинг қуйи оқимидаги Хоразм давлати;

3. Қадимги Бақтрия давлати.

Олимларнинг айтишича, Арёшайёна «Авесто»да тилга олинган Кави Виштасининг подшолиги бўлиб, милоддан аввалги IX - VIII асрларда Дрангиана, Сатагадия, Ария, Марғиёна ва Амударё ва ўрта оқимидаги вилоятларни бирлаштирган. Ғарб олимлари В.Б.Хеннинг, И.Гершевичлар Кави Виштасининг давлати Марв ва Хирот атрофида жойлашган «Катта Хоразм» деб ҳисоблаганлар.

Бу масала кўплаб илмий ишлар ёзилган, мунозаралар бўлган бўлса-да, «катта Хоразм» муаммоси тўла ечимини топмаган. Бу илмий назария Геродотнинг Акес дарёси сувларидан фойдаланиш ҳақидаги маълумсотларига асосланиб, пайдо бўлган. Геродот ёзади: «Осиёда бир фодий бор. Унинг барча томони тоғ билан ўралган, тоғни эса бешта дара кесиб ўтади. Бир вақтлар бу водий хоразмликларга қарашли бўлиб, хоразмликлар, парфияликлар, саранглар ва таманейларнинг чегарадош ерларида жойлашган. Форсларнинг ҳукмронлиги бошланғич водий форс подшоси ҳукмронлигига ўтган. Водийни ўраб олган тоғдан Акес номли йирик дарё бошланади».

Баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, аҳамонийлар давридан олдин хоразмликлар Парфия чегарадаридан шарқий йўналишда Копетдоғ ёнбағирларида жойлашганлар.

Хоразм давлатининг маркази Марв ва Хирот атрофида бўлиб, бу давлатни форслар подшоси Кир II томонидан бўйсундирилгандан сўнг хоразмликлар Қуйи Амударё - ҳозирги Хоразм вилоятига кўчиб борганлар деб фараз қилинган. Ушбу назарияга кўра, хоразмликларни Қуйи Амударё ерларига жанубдан милоддан аввалги VI асрда қадимги форслар сиқиб чиқарганлар.

С.П.Толстов, Я.Ғуломовлар бу назарияга қарши бўлиб, хоразмликлар Ўрта Осиёнинг жанубидан кўчиб келмаганлар. Хоразм давлати Қуйи Амударёда қадимги замонлардаёқ вужудга келган деб хулоса қилганлар. Аммо бу давлатнинг чегаралари ҳозирги Хоразм вилояти ҳудудидан анча кенг бўлган.

Милоддан аввалги 700-540 йиллар қадимги Бақтрия давлатининг ривожланган даври бўлиб, бу йирик давлатнинг ҳудудий чегаралир Марғоб воҳаси. Ҳиндиқуш тизмаси, Бадахшон, Нурота тизмаси ва Бухоро воҳасига бориб тақалган бўлиши мумкин.

Ўрта Осиёда ривожланган дастлабки давлатлардан қадимги Бақтрия энг йирикларидан бири бўлган. Бу даврда Бақтрия вилоятларига қадимги Хоразм давлати ва сак-массагетларнинг ҳарбий-сиёсий уюшмасига тегишли ўлкалар чегарадош бўлган.

Марғиёна ва Сўғдиёна қадимг Бақтрия давлатининг айрим қисмлари бўлганлиги ҳақида турли манбалар хабар қилади. Қадимги форс подшоси Доро I нинг Марғиёнадаги Фрада бошчилигидаги қўзғолонни (мил.авв. 521 й.) тор-мор қилиши ҳақида Беҳиступ ёзувларидаги хулоса: «мана нималарни мен Бақтрияда қилдим». Доро III даврида Бақтрия ва Сўғдиёна бирлаштирилган ўлка бўлиб, унда Бесс исмли сатран ҳокимлик қилган вазияти ва Марғиёна, Бақтрия ҳамда Сўғдиёна аҳолисининг урф-одатлари ва маданияти бир-бирига анча ўхшашлиги ҳам шулар жумласидандир.

Археологик манбаларга кўра, Бақтрия ва Сўғдиёна вилоятларига нисбатан, Хоразм тупроғида милоддан аввалги IX - VIII асрларга оид пахса ёки хом ғиштдан қурилган уй-жойлар, мудофаа деворлари ва турли иншоотлар топилмаган. Сопол идишлар қўлда ясалган ва кулолчилик чархи бу давр маҳаллий ҳунармандчилигида номаълум бўлган. Айрим тадқиқотчилар шу вазиятни ҳисобга олиб, аҳамонийларгача бўлган даврда Хоразм тупроғида йирик давлат ташкил топмаган деб хулоса чиқарганлар.

Аммо, шунга эътибор бериш керакки, милоддан аввалги VII асрнинг охирларига келиб, қадимги Хоразм шаҳар марказларидан бири Қўзалиқир мудофаа деворларининг тузилиши билан Бақтриядаги Қизилтепа шаҳар деворларини тузилишида анча ўхшашликлар топилди. Бақтрия ва Хоразм шаҳар марказлари мудофаа деворларининг ўртасида жангчилар юриши учун махсус йўлак бўлган. Шаҳар деворлари устига ўқ отиш учун мудофаа буржлари қурилган. Деворларда ҳар 2 метрда шинаклар қолдирилган. Демак, шу даврга келиб Хоразм тупроғида йирик шаҳар марказлари пайдо бўлди.

Ўрта Осиё вилоятларининг маданий ўхшашликларига сабаб халқларнинг қўшни-қариндошлиги, умумий урф-одатлари, тили, савдо-сотиқ, маданий алоқалари, жанубда юқори даражада риводланган маданиятнинг таъсири, жанубий аҳоли бир қисмининг Хоразм чегаралари ёнида ва айнан вилоят ҳудудига тарқалиши деб фараз қилинади. Агар кўрсатиб ўтилган фикрлар, жумладан, охиргиси тўғри бўлса, қабилаларнинг кўчиш жараёни форс подшоси Кир II нинг юришларидан анча олдинги даврларда бошланган Жанубий вилоятларнинг вакиллари ва маҳаллий аҳолиси қўшилиш натижасида янги маданий ва этник жараёнлар вужудга келиши мумкин эди. Бу вазият, археологик ва антропологик маълумотларга кўра, Ўрта Осиё ва хусусан Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида ва милоддан аввалги 1 минг йилликнинг бошларида анча тараққий топган.

Мисол учун, милоддан аввалги IX - VIII асрларда Жанубий Сўғдиёнада (Қашқадарё воҳаси) чархда ишланган идишларнинг пайдо бўлиши, қурилишида ғишт билан нахсанинг ишлатилиши, уй-қўрғонлар ва айрим қалъаларнинг бино қилиниши Бақтриянинг Сўғдиёнага маданий таъсирини ва бақтрияликлар томонидан баъзи туманларнинг ўзлаштирилишини тасдиқлайди.

Қадимги Хоразм давлати милоддан аввалги VII асрда Амударё ўрта оқими қисмидан тортиб Оролга яқин бўлган ерларда вужудга келган, деган хулосанинг тўғрилиги тасдиқланди. Бу давлат Марғиёнадаги Марв атрофида шаклланмаган, чунки манбаларга кўра, Марғиёна қадимги Бақтрия давлатининг йирик вилояти бўлган. Бақтрия ва Хоразм давлатининг ҳудудий чегаралари Ўрта Амударё оқимидаги ерлар орқали ўтган. Шу ерларда бир-бирига рўпара ҳолатда иккита қадимги истеҳком - Одойтепа ва Қушқалъа қурилган. Хоразмликлар эгалик қилган ерлар Сўғдиёна, Марғиёна ва Бақтрияга тегишли ўлкаларга бориб тақалган Балки шунинг учун ҳам Геканей хоразмликлар вилоятини парфийлардан шарқий томонда жойлаштирган Геродот эса парфияликлар ва хоразмликларини ерлари чегарадош бўлган деб кўрсатган.

Кир II Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларини истило қилиб, шу ернинг бир қисми аҳолисини юртимизнинг шимолий вилоятларига сиқиб чиқариш мумкин эди, аммо Қадимги Хоразм давлатининг вужудга келиши турли мураккаб маданий, этник ва сиёсий жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, аҳамонийлар давридан олдинги замонларда бошланган.

Милоддан аввалги VII - VI асрларда шаклланган ва анча йирик бўлган Қадимги Хоразм ва Қадимги Бақтрия давлатларининг аҳолиси қон-қариндош элатлар бўлиб, бир-бирига ўхшаш тилда гаплашганлар ва яқин маданий анъаналарга эга эдилар. Бу даврда жамиятнинг ҳудудий бўлиниши кўзга ташланиб ўртоқлашув жараёни кучайди. Шаҳарлар қишлоқ хўжалик экинзорлари билан ўралиб, қалъалар пайдо бўлди, муҳим савдо йўллари бўйича таянч истеҳкомлар қурилди, турли маконлар қурилишида мудофаа иншоотларнинг аҳамияти биринчи ўринга чиқди, мустаҳкам қалъа-паногоҳлар қурилди, маконларнинг ҳарбий-маъмурий, ҳунармандчилик ёки қишлоқ хўжалик фаолияти янада кўпроқ юзага чиқди.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларида археологлар қадимги шаҳар харобаларни топиб текширдилар. Кўплаб археологик топилмаларнинг далолат беришича, бу шаҳарнинг баъзиларнинг ёши 2700 йилдан кам эмас. Уларга Афросиёб (Самарқанд), Қизилтепа (Сурхон воҳаси), Узунқир, Ерқўрғон (Қашқадарё воҳаси) ва бошқалар киради. Бу қадимий шаҳарлар тарихи ҳозирги Самарқанд (Афросиёб, Мароканда), Китоб-Шаҳрисабз (Узунқир) ёки Қарши (Ерқўрғон) ҳудудларида давом этди. Яъни, Ўзбекистоннинг кўпгина замонавий шаҳарлари анча қадимги шаҳарлар тарихи билан яқин алоқадорлик кўзга ташланиб турибди.

Энг қадимги шаҳарларга хос умумий белги уларнинг мудофаа деворлари билан ўралганлигидир. Деворлар сув тўлдирилган чуқур хандақ билан ўралган бўлиб, бу мудофаа тизими анча мустаҳкам эди. Шаҳарлар ички қалъа, аҳолини гузарлари, ҳунармандчилик устахоналари ва савдо қаторлари жойлашган қисмлардан иборат бўлган. Шаҳар атрофидаги сой ва анҳорлар бўйларида деҳқонларнинг уй-қўрғонлари жойлашиб, улар боғлар, экинзорлар билан ўралган эди. Деҳқон хўжаликларини асосан катта ота уруғи оилаларнинг вакиллари ташкил этган. Улар алоҳида уй-жойлар, хўжалик ва томорқа биноларга ҳамда ҳосилдор ерларига эгалик қилганлар. Бундан уй-қўрғонлар, Хоразмда (Дингилжа), Сурхондарёда (Қизилча) ва Самарқанд атрофида (Қўрғонча) топиб текширилган.

«Авесто» маълумотларига кўра, уруғ-«вис» (айрим қишлоқ жамоаси 185 та катта оила аъзоларидан иборат бўлган (75-90 киши). Сурхондарёдаги Қизилтепа шаҳри атрофида тўртбурчак шаклида қурилган қадимий уй-қўрғонлар (Қизилча) 3-4 қўшни уйлардан иборат бўлиб, алоҳида жойлашган айрим қишлоқ жамоасини ташкил қилганлар. Ҳар бир катта оила жамоаси айрим уй-жойга, чорвага ва ерга эгалик қилган. У маълум даражада иқтисодий мустақил бўлган. Қишлоқ жамоаларининг ҳудудий, иқтисодий ва ижтимоий бирлашуви, ибтидоий даврларга оид уруғ-қабилавий бирлашувидан анча фарқ қилиб, илк давлат тизими вужудга келиши ҳақида далолат беради.

Шундай қилиб, Ўрта Осиё халқларининг шаклланишида ва унинг давлатчилиги пайдо бўлишида туб ўтроқ деҳқон аҳоли алоҳида ўрин тутганлиги ҳақида муҳим тарихий хулосага келиш мумкин. Ўрта Осиё халқлари аждодларининг илк давлатчилиги тараққиёти қадимги шаҳарлар тарихи билан узвий боғлиқ бўлган.

Илк давлатларнинг ташкил бўлишида, жамият ривожининг ички қонуниятларидан ташқари (ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг юқори даражаси, ҳунармандчилик, алмашув ва савдонинг тез ривожланиши, суғорма деҳқончилик ва бошқалар) ташқи сабаблар - кучайиб бораётган сиёсий қарама-қаршиликлар ва ҳарбий тўқнашувлар ҳам таъсир қилди.

Юқорида келтирилганлардан кўпи тасодифий бўлмай, аниқ шарт-шароитларга боғлиқ эди. Милоддан аввалги VII - VI асрларда Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг кўпгина тоғ ва дашт жойларида йилқичилик ва кўчманчи чорвачилик кенг тарқалди. Кўчманчилар яроғ-аслаҳалар тараққиётида катта ютуқларга эришиб, қудратли ҳарбий кучга айланди. Уюшган кўчманчи қабилаларнинг ўтроқ деҳқончилик воҳаларга хавфи янада кучайди. Ўтроқ аҳоли учун кенг кўламдаги ва ишончли ҳимояни ташкил қилиш зарур бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам Хоразм, Бақтрия, Марғиёна ва Сўғдиёнадаги ўтроқ аҳолининг ҳарбий-сиёсий иттифоқи (уюшмаси) шаклланишида, уюшган кўчманчи қабилалардан тузилаётган ҳарбий хавф ҳамда эҳтимол, Мидия подшолигининг Шимоли-шарқий Эрон ва Ўрта Осиёнинг жанубий чегараларига бўлган ҳудудий босқини сабаб бўлди.

Ўзбек халқи аждодларининг илк давлатчилиги тарихи географик, ҳудудий маънода нафақат Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудуди билан, балки қўшни вилоятларда ҳам қадимда юз берган этник, маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда талқин қилинмоғи лозим. Тарихнинг қадимги даврларида илк давлатлар орасида ва аждодларимизнинг яшаш жойлари ўртасида аниқ маъмурий чегаралар бўлмаган. Қадимги Хоразм, Бақтрия ва Сўғд чегаралари табиий бўлиб, яқин ҳудудлардаги ўтроқ яшаш жойларнинг табиий географик бўлувчиси сифатида даштлар, чўл ва тоғлардан фойдаланилган.

Хулоса қилиб айтганда, ёзма манбалар, археологик маълумотлар ва замонавий тарихий тадқиқотлар асосида Ўзбекистон ҳудудида илк давлатларнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёни қуйидаги даврлар билан белгилаш мумкин:

1. Бронза даври. Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг ўрталари ва иккинчи ярмида ва жанубий Ўзбекистонда унчалик катта бўлмаган деҳқончилик воҳалари асосида (мисол учун, қадимги Шеробод воҳаси) илк давлатчилик тизимига ўтиш даври.

2. Бронза давридан темир асрига ўтиш даври. Милоддан аввалги IX - VIII асрлар. Майда давлат ташкилотларнинг ривожланиши ва йирик ҳарбий-сиёсий уюшмаларнинг вужудга келиши. Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм.

3. Илк темир даври. Милоддан аввалги VII - VI асрлар. Қадимги Хоразм ва Қадимги Бақтрия мисолидаги йирик давлат уюшмаларининг пайдо бўлиши.

Буни тасдиқламоқда.

«Авесто»да ҳуқуқий муносабатлар. «Авесто» ва зардуштийларнинг таълимоти инсон ҳаёти ва одамларнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари маълум қонун-қоидаларга асослангани ҳақида маълумот беради.

Ўрта Осиё халқи давлатчилик тарихи Довон давлат тарихи билан узвий боғлиқ. Бу давлат шу ном билан Хитой манбаларида тилга олинади (бошка манбаларда «Паркана», дейилган). Довон давлати тахминан милоддан аввалги III асрда пайдо булган.

Довон давлатини тадкикотчилар кадимги Фаргона хисоблайдилар. Ёзма манбаларга кура, «Довон диёрида 70 тача катта-кичик шахар бор: ахолисининг сони бир неча юз мингга етади». Олимлар айтишича, кадимги Фаргонада 300 минг ахоли яшаган. Шахарларнинг ичида давлат пойтахти Эрши шахри алохида ахамият касб этган. Милоддан аввалги 104-101 йилларда Хитой кушинлари Довонга юришлар килиб Эрши шахрини камал киладилар. Шу пайтда Канг давлати кушинлари ёрдамга келиб, хитойликларга карши курашда фаол катнашдилар. Хитой лашкарлари сулхга рози бўлиб Довонни ташлаб чикадилар.

Довон давлатининг ахолиси дехкончилик билан шугулланган. Кадимшуносларнинг тадкиклари натижасида Фаргонада куп сонли уй-кургонлар, кишлок ва шахар харобалари топиб текширилган. Улар айрим хосилдор дехкончилик туманларида жойлашган.

Кадимги Фаргона кишлок хужалиги, хунармандчилик ва бинокорлик юксак даражада ривожланган улка эди. Довон дехконлари арпа, шоли, бугдой ва беда етиштириш, богдорчилик ва узум етиштиришда катга ютукларга эришганлар.

Фаргона узининг «самовий» отлар зоти билан машхур булган. Хитой императорининг Довонга бостириб кириши сабабларидан бирини ёзма манба шундай очиб беради: «Довон давлатининг Эрши шахрида гаройиб отлар мавжудлиги хакида саройга хабар келди. Императорнинг «самовий» отларга иштиёки ортди».

Довон давлати Хитой, Хиндистон ва бошка Шарк мамлакатлари билан булган халкаро савдода мухим урин тутган.

Милоддан аввалги IV-III-II асрларда кадимги Хоразм мустакил давлат бўлиб, Искандар, Салавкийлар ва Юнон-Бактрия давлатлари таркибига кирмаган. Бу хол Хоразмда узига хос махаллий давлатчилик тизими ривожига мухим омил бўлди.