Х асрдан бошлаб Марказий Осиё ва Хуросонда ҳукм сурган давлатлар
Хуросон, Сийистон, Хоразм ва Мовароуннаҳрда Маликшоҳнинг ўғли Султон Санжар (1118-1157) тахт сўради. Пойтахти Марв бўлган. Санжар вафотидан сўнг (1157) салжуқийларнинг Хуросондаги ҳукмронлиги тугади. 1194 йили Хоразмшоҳ Такаш Ироқ султонлигини тормор қилди. Кўня султонлиги эса XII асргача ҳукм сурди.

Марказий Осиёда ҳукм сурган феодал давлат, пойтахти Бухоро шаҳри бўлган. X асрнинг биринчи ярми бу давлатнинг гуллаган давридир. Мовароуннаҳр, Хуросон, Шимолий ва Жанубий Эронни ўз ичига олган ҳамда Хоразм, Сейистон, Журжон ва Табаристон (Мозандарон) бу давлатга итоат этган. Бухоро, Самарқанд, Нишопур, Марв, Урганч, Ҳирот, Балх сомонийлар даврида энг йирик ва тараққий этган шаҳарлар бўлган. Бу шаҳарларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ривожланган.

992 йили қорахоний турклари Бухорони босиб олади, 996 йили сомонийларнинг Зарафшон ҳавзаси шимолидаги ерларининг ҳаммаси турклар қўлига ўтади, 999 йили турклар Бухорони ишғол қилиб, сомонийлар давлатини тамом тугатадилар ва ҳокимиятни тўлиқ қўлга оладилар.

962 йили сомонийлар лашкарбошиси Алптагин Ғазнада ғазнавийлар давлатини ташкил қилган ва Жайҳун (Амударё) дарёсининг жанубидаги ерлар ғазнавийлар давлатига қўшиб олинган эди.

Сомонийлар даврида мамлакат маданий жиҳатдан юксалган. Кўпгана шаҳарларда мадрасалар қурилган. Илму фан, меъморчилик, наққошлик ва қулолчилик тараққий этган. Қишлоқ хўжалиги ривожланган. Бухорода амир саройида энг йирик кутубхона бўлган. Сомонийлар даврида Абу Наср Форобий (873-950 й.), Ибн Сино (980-1037 й.), Абу Райҳон Беруний (973-1048 й.), Рудакий (860-941 й.), Дақиқий ва Фирдавсий каби буюк олим ва шоирлар етишиб чиққан.

Сомонийлар Ҳазар, Эрон, Булғор, Хитой, Рус билан кенг кўламда савдо-сотиқ қилган. Мол айрибошлашда Шарқий Оврўпо билан қилинадиган карвон савдоси катта аҳамиятга эга бўлган. Шарқий Оврўподан сомонийлар давлатига асосан кундуз ва бошқа ҳайвонлар мўйналари, сомонийлар давлатидан Шарқий Оврўпога шоли, қуруқ мевалар, жун матолар ва шойилар олиб кетилган.

Сомонийлар даврида Бухоро Шарқда Ислом динининг энг нуфузли марказларидан бирига айланган. Бу ерда кўплаб мадраса, масжид ва бошқалар қурилган.

Ўрта Шарқда ҳукм сурган йирик феодал турк давлати, 962 йил сомонийлар саркардаси Алптакин Ғазна шаҳрини босиб олиб, у ерда ғазнавийлар давлатига асос солган. Бу сулоланинг энг кучайган даври Сабуктакин (977-997) ва унинг ўғли Махмуд Ғазнавий (998-1030) ҳукмронлигига тўғри келади. 1030 йилга келиб уларнинг давлатига ҳозирги Афғонистон, Эрон ва Марказий Осиёнинг бир неча вилоятлари, Ҳиндистоннинг шимолий ва шимолий-ғарбий вилоятлари қўшиб олинди. Ғазнавийлар давлати равнақ топган даврда сароида ва шаҳарларда буюк олимлар яшаб, ижод этганлар (Беруний, Утбий, Абулфазл Байҳақий, Гардизий, Фирдавсий ва бошқалар). Ғазнавийлар давлати Махмуд Ғазнавий вафотидан кейин заифлаша бошлади. Масъуд I даври (1030-1041)да Хоразм қўлдан кетди, Мовароуннахрнинг Амударё юқори оқимидаги ерларни қорахонийлар тортиб олди. XII аср 70-йилларида ғурийлар ғазнавийларни Шимолий Ҳиндистонга сиқиб чиқардилар, Лаҳор уларнинг пойтахти бўлди. 1186 йили ғурийлар Лаҳорни ҳам босиб олдилар.

Шарқий Туркистон, Еттисув ва Жанубий Тангти-тоғ вилоятларида ташкил топган мусулмон турк давлати. Уни барпо қилишда қатор туркий қабилалар иштирок этган, булардан қарлуқ, чигил ва яғмо қабилалари етакчи бўлган. Давлат асосчиси Абдулкарим Сотуқ Тўғрахон яғмо қабиласидан чиққан ва «бўғрахон» унвонига эга бўлган. X аср ўрталарида бу қабилалар Ислом динини қабул қилган. X аср охирларида Сотуқ Бўғрахоннинг набираси Ҳорун ибн Мусо ибн Сотуқ бошчилигидаги қабилаларнинг Мовараннаҳрга қарши ҳужумлари натижасида сомонийлар сулоласи тугатилган. 992 йили Ҳорун Бухорони, 996-999 йиллари унинг вориси Наср I бутун мовароуннаҳрни босиб олди. Қорахонийлар давлати пойтахти дастлаб Қашғар, кейин Боласоғун, Ўзган шаҳарлари бўлиб, кейинчалик яна Қашғар қўчирилган. XI аср 60-70 йиллари қорахонийларнинг салжуқийлар билан бошланган тўқнашувлари ўртасида ўзаро тахт учун курашлар натижасида қорахонийлар давлати заифлашиб, салжуқийларга тобе бўлиб қолди, 1212 йили Муҳаммад Ҳоразмшох қорахонийлар давлатини бутунлай тугутди.

Қорахонийлар давлати турли ўлкаларнинг бирлашиши санъат ва адабиёт ривожига катта имкон беради. Малик, Масжид Калон, Минораи Калон, Вобкент минораси, Жарқўрғон минораси, Мағоки аттори масжиди, Шоҳи зинда ансамбили, Хоразмда хом ғишт ва пахсадан қурилган Бўронқалъа, Ноиб қалъа, Қубодқалъа хароблари, Фахруддин Розий мақбараси бу давирда қуриш санъати юксак даражада бўлганини кўрсатади.

Қораҳонийлар даврида адабиёт ҳам ривожанган: Юсуф хос Хожибнинг “Қутадғу билик”, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғат ат-турк” асарлари шу даврда ижод этилган.

Салжуқийлар давлати номи кўчманчи турк-ўғуз қабиласи бошлиғи Салжуқ номидан олинган. Салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига Хуросонда ғазнавийлардан мулклар оладилар. 1038 йили улар Нишопурни эгаллаб, ўз раҳбарлари Тўғрулбекни султон деб эълон қилдилар. Салжуқийлар секин-аста бутун Хуросонни (1038-1044), Хоразмни (1043) бўисундириб, Ғарбий Эрон (1042 ва 1051 йиллар), Озарбайжон (1054) ва Ироқни Бағдод билан бирга (1055) босиб олдилар. Аббосийлар халифаси Тўғрулбекни султон ҳамда «Шарқ ва Ғарб подшоҳи» деб тан олишга мажбур бўлди. Тўғрулбек Рай шаҳрини, унинг укаси Чағирбек Марвни ўзларига пойтахт қилдилар. Алп Арслон (1063-1072) ва Маликшоҳ I (1072-1092) даврида салжуқийлар Арманистонни эгалладилар, Византия (Рум)ликларни енгиб (1071), бутун Кичик Осиёни (1071-1081), кейинчалик Сурия ва Фаластинни босиб олдилар. Улар Грузия, Ширвон ва Мовароуннаҳрни ўзларига бўйсундириб, у ерлардаги ҳукмдорларни ўз вассалларига айлантирдилар. Салжуқийлар қўшинлари Арабистон яриморолидаги Яман ва Баҳрайн ерларини ҳам ўз тасарруфларига олдилар. 1074 йили Термиз, Бухоро, Самарқанд, кейинчалик Фарғонани ишғол этдилар. Маликшоҳ I ҳукмронлигида Салжуқийлар ҳарбий-сиёсий жиҳатдан жуда кучли бўлган. Пойтахт Исфаҳонга кўчирилган.

XI аср охирларидан бошлаб, салжуқийлар давлати таназзулга учрай бошлади. Чунки биринчи салб юришлари натижасида салжуқийлар Ширвон ва Кичик Осиёнинг кирғоқ бўйи ҳудудларидан, Сурия ва Фаластиннинг бир қисмидан ажралди. Тўғрулбек авлодларининг баъзилари мустақил султонликлар тузиб олдилар: Кермон султонлиги (1041-1187), Сурия султонлиги (1074-1117), Кўня (Рум) султонлиги (Туркия, 1077-1307) Маликшоҳ вафотидан кейин унинг ўғиллари ўртасида тахт учун кураш авж олди. Натижада Салжуқийлар давлати иккига бўлинди: Ғарбий Эрон, Ироқ ва Озарбайжонни Ироқ султонлиги (1118-1194) номи билан Маҳмуд бошқарди. Ҳамадонни пойтахт қилди. Хуросон, Сийистон, Хоразм ва Мовароуннаҳрда Маликшоҳнинг ўғли Султон Санжар (1118-1157) тахт сўради. Пойтахти Марв бўлган. Санжар вафотидан сўнг (1157) салжуқийларнинг Хуросондаги ҳукмронлиги тугади. 1194 йили Хоразмшоҳ Такаш Ироқ султонлигини тормор қилди. Кўня султонлиги эса XII асргача ҳукм сурди.

Хоразмда Исломдан олдин ва кейин қуйидаги тўртта хоразмшоҳлар сулоласи ҳукумронлик қилган: африғийлар (305-995), маъмунийлар (995-1017), Олтинтош сулоласи (1017-1034), Ануштагин сулоласи (1077-1231).

305 йили Хоразм тахтини африғийлар сулоласи эгаллади. Пойтахт дастлаб Тупроққалъа, кейинчалик Кос (ҳозирги адабиёти Қиёт деб нотўғриёзиб келмоқда) шаҳри бўлган. Абу Райхон Беруний африғийлар сулололасига оид 21та хоразмшоҳлар номини “Қадимги ҳалкларидан қолган ёдгорликлар” асарида тилга олган. Африғийлар маданияти Хоразмда кулдорлик тузими емирилиб, феодал муносабатлар ўрнатила бошланган давр (IV-VI асрларда) вужудга келган. Унинг шаклланишида саҳродаги қабилалар катта таъсир кўрсатган.

Хоразм Волаг бўйидан Марказий Осиё орқали Мўғулистон ва Хитойга ҳамда Эронга бориладиган савдо йўлларининг кесишган жойида жойлашгани муҳим аҳамият касб этган.

712 йили Хоразмни араблар босиб олди. 996 йилгача Хоразм икки қисмга-Шимолий Хоразм (пойтахти Урганч ёки Гурганч) ва Жанубий Хоразм (пойтахти Кос) га бўлгани эди.

Шимолий Хоразмда маъмунийлар сулоласи (996-1017) хукум суради. Унинг пойтахти Урганч тараққий қила бошлади. 995 йили Маъмун ибн Муҳаммад ҳар иккала Хоразмни бирлаштириб, хоразмшох унвони билан идора эта бошлади. Урганч пойтахти бўлади. Маъмун ва Маъмну II ибн Маъмнун даврида Хоразмнинг қудрати янада ошади. Урганч йирик маданий марказга айланади. У ерда даврнинг йирик олим ва шоирлар Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл Масҳий, Абу Бакр Муҳаммад Хоразмий, Абу Саъид Шабибий, Абулхасан Маъмнун кабилар яшаб, ижод этдилар. 1017 йили Хоразмни Маҳмуд Ғазнавий босиб олиб, ўзининг бош ҳожиби Олтинтошни хоразмшох унвони билан Хоразм хокими этиб тайинлади.

1043 йили Хоразм салжуқийлар даврига қўшиб олинди. Салжуқийларнинг Хоразмдаги ноиби Отсиз хоразмшох салжуқийлар заифлигидан фойдаланиб, мустақил сиёсат юргиза бошлади ва Хоразмда янги сулолага асос солди. 1172 йили Хоразмга корахонийлар бостириб кирди. Отсиз хоразмшохнинг набираси Такаш 1187 йили Нишопурни, 1192 йили Райин, 1193 йили Марвин босиб олди, 1194 йили салжуқийлар султони Тўғрул II ни енгди. Такаш Хоразмшох даврида (1172-1200) Эронниннг Шарқий қисми Хоразмга қўшиб олинди. Унинг ўғли Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида Хоразм яқин шарқда энг қудратли давлатга айланди.

1388 йили Хоразм темурийлар давлатига қўшиб олинди. 1413 йилдан Хоразмни Шоҳрухнинг ноиблари идора этди. 1505 йили Хоразмга Шайбонийхон қўшинлари бостириб кирди. 1512 йили Хоразм тахтини ўзбеклар сулоласи эгаллади ва Хива хонлиги тузилди.

Хоразм жуда қадимий (милоддан бир минг йиллар аввалдан бошлаб) бой санъат обидаларига эга бўлган ўлкадир.

Ислом даврида Хоразмда жуда катта қалъалар бунёд этидди (Тешик қалъа, Якка Порсон, Қават қалъа, Гулдурсун қалъаси диққатга сазовардир). X аср охирларидан шимолий Хоразмда Урганчнинг аҳамияти ошди. Бу даврларда анчагина бино ва мақбаралар қурилди. (Султон Такаш мақбараси, Фахруддин Розий мақбараси), XIV аср II ярмидан бошлаб Урганчда кошин, ёғоч ва ганж ўймакорлиги билан жозибадор безатилган мемориал бинолар қурилди (Тўрабекхоним мақбараси, Қутлуғ Темур минораси).

Амир Темур ибн Тароғой Баҳодир асос солган йирик ва қудратли феодал давлати. Пойтахти Самарқанд ва Ҳирот. Чиғатай улусида кучайиб кетган феодал тарқоқлик (XIV аср 40-йиллари) натижасида Темур ҳокимият тепасига келган. Дастлаб Мовароуннаҳр ва Хоразмда вужудга келган давлат Темурнинг 1380-1402 йиллардаги урушлари натижасида Эрон, Ироқ, Озарбайжон ва Ҳиндистоннинг шимолий қисмигача ёйилди.

Темурийлар давлатни майда улусларга бўлинган ҳолда идора қилганлар. Темур ҳукмронлик қилган йиллари унинг давлатига қарашли ўлкалар тўрт қисмга бўлинган: Хуросон, Журжон, Мозандарон ва Сийистон (маркази Ҳирот) - Шоҳрухга, Ғарбий Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Арманистон (Маркази Табриз) - Мироншоҳга, Форс, яъни Эроннинг жанубий қисми (маркази Шероз) - Умаршайхга, Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон (маркази Ғазна, кейинчалик Балх) - Пирмуҳаммадга суюрғол қилиб берилган. 1500 йили Мовароуннаҳр Шайбонийхон бошлиқ кўчманчи ўзбеклар томонидан босиб олинган. Фақат Хуросон темурийлар қўлида қолади. Ҳусайн Бойқаро (1470-1506), ўғли Бадиуззамон (1506-1507) Хуросон ҳокими бўлганлар. Шайбонийлар Ҳиротни эгалладилар. Заҳириддин Бобур кўчманчи ўзбеклар таркибидан Афғонистонга қочиб бориб, уни забт қилди ва мустақил давлат тузди.

Темурийлар давлати энг кучли турк (ўзбек) давлати бўлиб, бу даврда Самарқандда кўплаб ажойиб мадрасалар бунёд этилган. Темурнинг набираси Улуғбек (1447-1449) Самарқандда ўз расадхонасини қуриб, астрономия илмини ривожлантирди.

Бобур Амир Темурнинг набираси Фарғона вилоятининг ҳокими Умар шайх Мирзонинг ўғли. Онаси Қутлуғ Нигор хоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи бўлган. Бобур 1504 йили Афғонистонни (Кобулни) забт этди. Шундан кейин Ҳиндистонга юриш қилиб, 1526 йили Деҳли султони Иброҳим Лўдийни енгиб, Агра ва Деҳлини эгаллади. Бобур олдинги фотиҳлар (Маҳмуд Ғазнавий, Чингиз, Амир Темурлар) каби Ҳиндистонни ташлаб кетмай, у ерда қолишга қарор қилди. 1527 йили март ойида Сикри ёнида жангда Рано Сангони ҳам енгиб, бутун Шимолий Ҳиндистонни бўйсундирди. 1530 йилнинг декабрида вафот этди. У бетоб кунлари босиб олган мамлакатларни ўз ўғилларига бўлиб берди: Ҳиндистонни тўнғич ўғли - Ҳумоюнга, Панжобни - Мирзо Комронга, Кобул ва Қандаҳорни - Мирзо Асқарга, Бадахшонни - Мирзо Ҳиндолга тақсимлаб берган эди.

Ҳумоюн ўз мулкини кенгайтириш мақсадида 1534 йили Гужорат ва Бихарга юриш қилди, лекин мағлубиятга учраб, Эронга шоҳ Таҳмос ҳузурига қочди. Шимолий Ҳиндистон 1555 йилгача Шерхон ва унинг авлоди тасарруфида қолди. 1555 йили Ҳумоюн чиғатойлар, афғонлар, эронийлар, туркманлар ва кўчманчи ўзбеклардан катта қўшин тўплаб, Ҳиндистонга юриш қилди ва ўша йилиёқ Искандаршоҳ Сурни енгиб, Деҳлини эгаллади. Бир йилдан кейин Ҳумоюн кутубхона зинапоясидан йиқилиб ҳалок бўлди. Урнига 14 ёш ўғли Акбаршоҳ тахтга (1556-1605) ўтқазилди. Акбаршоҳ даврида Бобурийлар империяси анча кенгайтирилди, ички ва ташқи савдо ривожланди. Денгиз орқали олиб бориладиган савдода Гужорат ва Бенгалия алоҳида ўрин эгаллади. Савдо йўлларида карвонсарой ва қудуқлар қурилиши савдони ривожлантирди. Акбаршоҳ марказий давлат аппаратини такомиллаштирди. Унинг ўғли Жаҳонгир (1605-1627) бобурийлар давлатини кенгайтириб, 1614 йил Меварни, 1615 йил Ассомни ва 1620 йил Кашмирдаги кичик Кештвора князлигани босиб олди. Бобурийларнинг энг машҳур ҳукмронларидан яна бири Аврангзеб Оламгирдир (1658-1707). У Депан ва Бижапурни бўисундирди. Акбар, Шоҳжаҳон ва Аврангзеб ҳукмронлиги даврида бобурийлар империяси тараққий этди. Мамлакат бирмунча марказлашди, иктисод ва маданий ҳаёт ўсди. Аврангзеб вафотидан сўнг ички курашлар кучайди. Бундан ташқари Оврўполиклар (Португалия, Дания, Голландия ва Англия)нинг босқинчилик сиёсати бошланди. Натижада, мамлакат майда-майда давлатларга бўлиниб кетди. 1858 йил бобурийлар империяси инглиз мустамлакачилари томонидан бутунлай тугатилди.