Хоразм вилоятида 1-ярим йилликда 767та ўрнига 932та лойиҳа амалга оширилди
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Хоразм вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот хажми 11,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 30,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштириш ҳажми 6,2 фоизга, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари 3,9 фоизга ўсишига эришилди.

Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчиларни фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 40,2 фоизга, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми 2,5 фоизга, чакана товар айланмаси 14,5 фоизга ва хизматлар 12,4 фоизга ўсиши таъминланди. Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 767 та лойиҳа ўрнига 932 та лойиҳа амалга оширилиб 251 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди ва 4922 та янги иш ўринлари яратилди.

Президентимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида»ги Қарорига асосан хисобот даврига қадар қўшимча лойиҳалар билан бирга қиймати жами 270,8 млн. долларлик 274 та лойиҳа амалга оширилиб, 8175 та янги иш ўринлари ташкил қилинди. Дастур доирасида шу кунга қадар 36 мингдан ортиқ «Дамас», 3 мингга яқин «Орландо» русумли автомобиллар, 119 та экскаватор ва 54 та булдозерлар ишлаб чиқарилди. Шунингдек, вилоятда маиший газ баллон, музлаткич, металл арматуралар, спорт инвентарлари хамда кир ювиш кукуни, юқори кучланишли аппаратлар, тикувчилик маҳсулотлари каби янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Худудий корхонапар томонидан 19,0 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб, белгиланган башорат кўрсаткичи 107,3 фоизга бажарилди. Президентимизнинг «Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора - тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан ўтган давр мобайнида кенг миқёсда қурилиш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, Урганч шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилишга 194 млрд. сўм, вилоят инженерлик-коммуникация инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилишга 202 млрд. сўм ҳамда шаҳарда архитектура кўринишини яхшилаш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантиришга 662 млрд. сўм сарфланди.

Шу билан бирга Юртбошимизнинг «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм сохасини ривожлантириш Дастури тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ҳисобот даврига қадар 45.3 млн. долларлик 99 та лойиҳа тўлиқ амалга оширилди. Вилоятда сайёҳларга кўрсатилаётган хизмат турлари кенгайди ва сифати ҳар томонлама яхшиланди.

Бандлик дастурига асосан 28,2 мингта янги иш ўринлари яратилиб, биринчи ярим йиллик прогноз кўрсаткичи 101,4 фоизга бажарилди. Президентимизнинг шу йил 15 майда қабул қилган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора - тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк улушини янада изчил ошириш учун имкониятлар қайд этилган.

Президентимизнинг жорий йил 28 апрелда қабул қилган «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «нол» қийматда сотилиши белгиланган 5 та ва оммавий савдоларга чиқарилган 6 та объектларга салохиятли инвесторларни жалб қилиш, 2 та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат корхоналарини тугатиш ишларини якунлаш, 26 та объектни бузишдан бўшаган 14,3 гектар ер майдонларини тадбиркорлик субъектларига 1 йил ичида қуриб битказиш шарти билан танлов савдоларида сотиш режалаштирилган.

telegraf.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР