Мўғуллaр истилoси вa зулмигa қaрши курaш.
ХII аср охирларига келганда Мўғулистонда яшовчи турли қабила ва уруғлар ўртасида сиёсий курашлар авж олган эди. Уларда айниқса уруғ-аймоқчилик муносабатлари кучли бўлиб, асосан кўчманчи чорвачилик, овчилик ва мол айирбошлаш билан кун кечирар эдилар.

1155 йилда туғилган Темучин 1206 йилда Онон дарёси буйида махсус чақиртирилган қурултойда Темучин бутун Муғулистоннинг Ҳоқони деб эълон қилинди. 1207-1208 йилларда Энасой (Енисей) ҳавзаси, Еттисув вилоятининг шимолий қисми босиб олиниб, у ердаги уйғурлар ҳам тўлиқ буйсундирилди. 1209 йилда Чингизхон Хитойнинг шимоли-шарқийдаги Тонгғут мамлакатига ҳужум қилиб, катта ўлжа ва кўплаб одамларни қул қилиб, Мўғулистонга олиб кетди. 1211-1215 йиллар давомида эса аввал Хитойга ҳужум қилиб, қудратли Цзинь армиясига қаттиқ зарбалар берди, сўнгра эса Пекин шаҳрини ишғол қилди. Цзинь сулоласи ағдарилиб, Шимолий Хитой Мўғуллар давлатига қўшиб олинди. Мўғулистонда қудратли давлатни ташкил қилган Чингизхон ўз эътиборини энди Марказий Осиё томонга қарата бошлади.

Хоразмшоҳлар давлати Оловиддин Муҳаммад подшолик қилган даврида (1200-1220) Самарқанд ва Ўтрорни қорахонийлардан тортиб олади, узоқ Ғазнагача (Афғонистон жануби) ўз чегарасини кенгайтириб, Ғарбий Эрон ва Озарбайжонни бўйсундиради. Дашти Қипчоқнинг ичкари ҳудудларига кириб боради. Маълумотларга кўра, 25 дан ортиқ мамлакат унга қарам бўлган. Шу туфайли Оловиддин Муҳаммад эришилган улкан ютуқлардан ортиқча кибрланиб, ўзини “Искандари Соний”, яъни иккинчи Искандар деб эълон қилади.

Мўғуллар истилоси арафасида Хоразмшоҳлар давлатида асли иккиҳокимлик ўрнатилган эди десак, муболаға бўлмайди. Мамлакат шоҳи Оловиддин Муҳаммад ҳисоблансада, ички ва ташқи сиёсатни олиб боришда иккинчи ҳоким шоҳнинг онаси Туркон хотун ҳисобланган. Оловиддин Текеш вафотидан сўнг Туркон хотун энди давлат ва бошқарув ишларига ҳар томонлама, тўлиқ аралаша бошлаганди.

Мўғуллар истилоси арафасида мамлакатнинг тушкунликка ва танг аҳволга келган эди. Чингизхон ва Оловиддин давлатларининг элчилари савдо карвонлари сафларида бир бирларига бориб, айни вақтда турли, керакли маълумотлар тўплаб, айғоқчилик вазифаларини ҳам бажарардилар. Мўғулларнинг Хоразмшоҳлар давлатининг истилоси арафаларида икки йирик тарихий шахс, ҳукмдорлар ўртасида бир-бирини ҳар томонлама ўрганишга мўлжалланган ана шундай муносабатлар бўлиб турган эди.

Мўғул истилочиларининг Турон заминга ҳарбий юришлари. Оловиддин Муҳаммаднинг ҳарбий хатоси, унинг оқибатлари. Хоразмшоҳ билан шартнома тузилганидан кўнгли тўқ бўлган Чингизхон Пекиндан хоразмшоҳлар давлатига Умар ҳожи ал-Ўтрорий, ал-Жамол ал-Марғоний, Фахриддин ал-Бухорий бошчилигида 450 та мусулмон савдогарлардан иборат, ҳар қабиласидан 2-3 тадан вакил бўлиб, улар Хоразм мамлакатидаги ноёб молларни Мўғилистон учун танлаш, харид қилиш ишлари билан шуғулланишлари лозим эди. Айни вақтда, Хоразмшоҳ давлатига келгусида ҳарбий юришлар учун маълумот тўплаш мақсадида юборилган кишилар ҳам бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан ҳоли эмасди. Тарихчи Насавийнинг ёзишича, карвон Ўтрор шаҳрига етиб келганида шаҳар ҳокими, Туркон хотуннинг амакиваччаси Инолчиқхон (асл исми Ғойирхон) ундаги қимматбаҳо молларни кўриб, очкўзлиги авж олиб, нияти бузилиб, Хоразмшоҳга карвондагилар ўзларини жосусдек тутаяптилар деб шошилинч хабар юборади. Хоразмшоҳ ҳокимга карвонни мамлакат ичкарисига киритмай, тўхтатиб туриш ҳақида буйруқ юборади. Лекин Туркон хотун ҳимоясига ишонган Инолчиқ катта фожеага қўл уради, яъни, унинг буйруғи билан карвон қўлга олинади, барча савдогарлар ва бошқа кишилар қатл этилади. Карвондаги молларнинг бари мусодара қилинади. Тасодиф туфайли тирик қолган бир туякаш Чингизхон ҳузурига етиб бориб, фожеа ҳақида унга хабар беришга муваффақ бўлади.

Чингизхон ва Хоразмшоҳлар давлати ўртасидаги уруш 1219 йилда бошланди. Мўғул истилочилари жуда катта куч ва шижоат билан Ўтрорни эгаллашга ошиқдилар. Ўтрор қамали 5 ойдан ортиқроқ давом этган ва унинг ҳимоясида 80 мингдан ортиқроқ аскарлар иштирок этган.

1219-1221 йиллар давомида қақшатгич урушлар натижасида муғул қушинлари Хоразмшоҳлар давлатини деярли барча ерларини забт этдилар.

Хоразмшоҳнинг ўғли Жалолиддин 1221-1231 йиллар давомида Чингизхон ва унинг қушинларига қаттиқ қаршилик кўрсатиб кўп талофат етказди.

Жалолиддин Майофарикин яқинидаги Айндар номли қишлоққа етиб келганда курд қароқчилари қўлига тушади. Курдлар унинг бор нарсасини олиб қўядилар. Уларнинг бошлиғи Жалолиддинни бир уйга қамаб, соқчи тайинлаб кетади. Шу пайтда бир курд бу воқеадан хабар топиб, Жалолиддин турган уйга келади. Бу кишининг биродари Ҳилот қамалида хоразмийлар томонидан ўлдирилган бўлиб, у ўч олиш пайида юрганди. Соқчининг қаршилигига қарамай, курд ҳеч қандай қуролсиз Жалолиддинга найза санчиб ўлдиради. Шунча йиллар суронли, тенгсиз жангларда, беқиёс жасорат кўрсатиб, улардан омон чиққан тенги йўқ боҳодир Жалолиддиннинг ҳаёт йўли шу тариқа шуҳратсиз тугайди. Бу воқеа 1231 йили 17-20 август ўрталарида содир бўлган эди.

Лекин, шу нарса аниқки, ўша даврда Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди мўғулларга қарши курашда мусулмонларнинг суянган тоғи эди. Бироқ, унинг давлати мусулмон ҳукмдорлари ўртасидаги ички зиддиятлар туфайли завол топди. Унинг бемаҳал ҳалокати туфайли эса ислом дунёси бошига мўғул босқинчиларининг янги-янги кулфатлари ёғилди.