Хоразмий юртида АКТ бўйича ўқув-амалий семинар
Жорий йилнинг 7-8-август кунлари Урганч шаҳрида “Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий етиш ва ривожлантиришда Компютерлаштириш марказларининг ўрни ва уларга яратилган шарт-шароитлар” мавзусида республика ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Компютерлаштириш марказлари раҳбар ва масъул ходимлари, “Електрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ҳамда UZINFOCOM Маркази вакиллари иштирок этишди.

Ўқув-амалий семинарни Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Ражаббой Рузметов кириш сўзи билан очиб берди

Хоразм вилояти Компютерлаштириш маркази директори Саидкамол Садиков “Ҳудудларда АКТни жорий етиш ва ривожлантиришда Хоразм вилояти Компютерлаштириш маркази тажрибаси. Корхона ва ташкилотларда “Uz-KADR” ахборот тизимининг жорий қилинганлиги ҳолати ва ижобий натижалари” мавзуида маъруза қилди

UZINFOCOM Маркази бўлим бошлиғи Мирсаид Мирмаксудов ҳудудларда АКТни ривожлантиришга масъулларни Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ маълумотлар портали”га жойлаштириладиган маълумотларга қўйиладиган техник талаблар билан таништирди

Ахборот хавсизлигини таъминлаш маркази бош мутахассиси Бобурбек Аллаберганов маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича бугунги кундаги муаммолар тўғрисида маълумот бериб ўтди

“Електрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази мутахассиси Ҳуснитдин Ўринов “Електрон ҳокимият” тизимини жорий этишда ривожланган давлатлар тажрибаси билан ўртоқлашди

Шунингдек, семинар давомида “BiPRO Norma” компанияси менежери Ваҳобжон Якубов, “Електрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази мутахассиси С.Бутанов, Хоразм вилояти Компютерлаштириш маркази директори ўринбосари Худайберган Ержановлар ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар.

Семинар якунида барча иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, ҳудудларда АКТни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва манфаатдор ташкилотларга киритишга келишиб олинди.

манба: netnews.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР