Зардуштийликнинг пайдо бўлиши
Зардуштийлик энг қадимги динлардан бўлиб, бу дин эр.аввал VII-VI асрларда даставвал Ўрта Осиёда-Хоразм воҳасида пайдо бўлган. Унинг пайғамбари Зардушт тарихий шахс эди. У маздакийлик динини ислоҳ қилиб, унинг асосида янги якка худолик динини ижод этган.

Зардуштийлик пайдо бўлган давр биринчи синфий жамият, яъни қулдорлик даври энди пайдо бўлаётган давр эди. У уруғ-қабилачилик тузуми емирилиб аҳоли қуллар ва қулдорларга, золим ва мазлумларга бўлинаётган давр бўлган. Бу дин энг аввал Ўрта Осиё, сўнг Эрон, Озарбайжонда қарор топган эди.

Бутун Ўрта Осиё моддий ва маънавий маданиятининг бешиги Хоразм воҳаси ва у ерда яшаган туркий элатлар бўлган, шулардан ўзбек элати ташкил топган.

Зардуштийлик эрадан аввалги 7-6 асрларга хос бўлган дин сифатида ундан олдинги уруғ қабилачилик динлари негизида пайдо бўлган якка худолик дини бўлган. У то 7-9 асрларгача турли шаклда давом этиб, сўнг ўрнини ислом эгаллади. У даставвал Хоразм воҳасида шаклланиб, яқин ва ўрта Шарққача тарқалиб, айрим қолдиқлари ҳалигача сақланиб келмоқда.

Вужудга келиши. Зардуштийлик мил. ав. III-II минг йилликларда Марказий Осиёда вужудга келган диндир. Зардуштийлик ваҳй орқали эълон қилинган жаҳон динларининг энг қадимийсидир. У инсониятга бошқа барча динларга нисбатан бевосита ва билвосита энг кўп таъсир ўтказган диндир. Инсоният тарихида ҳар бир киши уқидан илоҳий ҳукм амалга оширилиши, жаннат ва жаҳаннам, қиёмат-қойим, унда таналарнинг қайта тирилиши, тана ва руҳ қайта бирлашиб мангу яшаши ҳақида биринчи бор шу дин доирасида фикр юритилди. Кейинги асрларда бу ғоялар яҳудийлик, христианлик ва бошқа динлар тарафидан ўзлаштирилди. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу дин пайдо бўлган давр ва унинг ватани – ҳали фанда охиригача тўлиқ ечилган масалалар эмас. Зардуштийлик дини пайғамбар Зардушт номига нисбат берилиб, шартли равишда шундай атаб келинади. Аслида эса у мазкур диннинг муқаддас китоби ҳисобланмиш Авестода «Маздаясна» дини деб аталган. Бу сўзни «Маздага сиғинмоқ» деб таржима қилиш мумкин. «Мазда» сўзи «дониш, донишманд, оқил» каби талқин этилади. Зардуштийлик яна «Беҳдин», яъни «Енг яхши дин» деб ҳам улуғланган. Унинг таълимотига кўра, барча эзгу борлиқ Мазданинг иродаси билан яратилган. «Мазда» сўзи олдига улуғлаш маъносини англатувчи «Ахура» қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳияти – Ахура-Мазда номи пайдо бўлган. Бу – «Жаноб Мазда» ёки «Илоҳ» демакдир. Зардушт номи тадқиқотларда Заратуштра, Зардутс, Зороатср кўринишларида ҳам ишлатилади. Тадқиқотчилар ўртасида Зардуштнинг тарихда бўлган ёки бўлмаганлиги борасида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар уни тарихий шахс деб билсалар, бошқалар афсонавий шахс деб ҳисоблайдилар. Манбаларнинг хабар беришича, у тахминан мил. ав. 1200-570 йиллар орасида яшаган илоҳиётчи, файласуф, шоирдир. Тадқиқотчи М. Бойс таъкидлашича, у мил. ав. 1500-1200 йиллар орасида яшаган. Зардушт Марказий Осиё ҳудудида мавжуд бўлган кўпхудоликка негизланган қадимий диний тасаввур ва эътиқодларни ислоҳ қилиб, янги динга асос солди. Зардуштнинг туғилган ва илк диний фаолиятини бошлаган жойи хусусида икки хил қараш бор. Биринчиси – «Ғарб назарияси» бўлиб, унга кўра Мидия (ҳозирги Эрон ҳудудида) Зардуштнинг ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи ҳисобланади. Бу фикр тарафдорларининг далили шуки, биринчидан, зардуштийликнинг қадимий Эрон ҳудудларида кенг тарқалганлиги бўлса, иккинчидан, зардуштийликнинг муқаддас китоби саналмиш Авестога кейин ёзилган шарҳларнинг қадимий Эрон-паҳлавий тилида бўлганлигидир. Эътибордан чиқармаслик керакки, зардуштийлик уч буюк Эрон империяси – Аҳамонийлар, Аршакийлар ва Сосонийлар даврларида, яъни мил. ав. XI асрдан то мил. XII асригача кетма-кет айнан Яқин ва Ўрта Шарқда давлат дини мақомида бўлган. Иккинчиси, «Шарқ назарияси» бўлиб, унга кўра, Зардушт ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи Хоразм ҳисобланади. Кўпчилик манбашунослар иккинчи назария тарафдорларидирлар. Хоразм зардуштийликнинг муқаддас олови Озархурра биринчи бор ёқилган ва энг буюк худо – Ахура-Мазданинг Зардушт билан боғланган жойи ҳисобланади. Зардуштийликнинг асосий манбаси Авестода: «Биринчи бор муқаддас олов – «Озархурра» «Аирянем-Ваежа» (баъзи манбаларда – «Еран-веж»)да ёқилди», дейилади. «Аирянем-Ваежа»нинг географик ва иқлимий тавсифи Хоразмникига тўғри келади. Авестода Ахура-Мазда томонидан яратилган «Баракот ва нажот» соҳиби бўлган бир қатор мамлакатлар зикр этилади ва уларнинг энг биринчиси, «дунёда ҳеч нарса чиройига тенг кела олмас Аирянем-Ваежа», кейин эса «одамлар ва чорва подаларига мўл» Суғд (Сўғд), «қудратли ва муқаддас» Моуру (Марв), «баланд кўтарилган байроқлар мамлакати» Бахди (Бақтрия) зикр этилади.

Зардуштийлик таълимоти. Зардуштийлик таълимоти Марказий Осиёда ибтидоий даврда мавжуд бўлган табиат кучларини илоҳийлаштирувчи эътиқодларга (Марказий Осиё қадимги аҳолисининг «эски дини»га) нисбатан монотеитсик таълимотдир. У беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, ҳарбий тўқнашувлар, босқинчилик урушларини қоралаб, ўтроқ, осойишта ҳаёт кечиришга, меҳнатга, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишга даъват этади. Моддий ҳаётни яхшилашга уринишни ёвузликка қарши кураш деб ҳисоблайди. Зардуштийлик динида қўриқ ер очиб, уни боғу роғга айлантирган одам илоҳиёт раҳматига учрайди. Аксинча, боғлар, экинзорларни, суғориш иншоотларини бузганлар катта гуноҳга қоладилар. Зардушт инсонларга тинч-тотув яшашни, ҳалол меҳнат қилишни ўргатмоқчи бўлади. Бунга кўра инсоннинг бу дунёдаги ҳаётига яраша нариги дунёдаги тақдири ҳам бўлажак, ҳар бир инсон ўлгандан сўнг ўзининг бу дунёдаги қилмишига яраша абадий роҳат – жаннатга, ёки ёмон ишлари кўп бўлса на хурсандлик ва на хафалик кўрмайдиган аросат жой – мисвонгатуга тушади. Зардуштийлик негизида оламнинг қарама-қаршиликлар кураши асосига қурилгани туради: яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлим ўртасида абадий кураш давом этади. Барча яхшиликларни Ахура-Мазда ва барча ёмонликларни Анхрамайню (ёки Ахриман) ифодалайди. Ахура-Мазда инсонларга эзгу ишларни баён этиб уларга амал қилишни буюради, ёмон ишлардан сақланишга чақиради. Зардуштийликда имон учта нарсага асосланади: фикрлар софлиги, сўзнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги. Ҳар бир зардуштий кунига беш марта ювиниб, покланиб, қуёшга қараб, уни олқишлаб, сиғиниши шарт. Зардуштийлик ибодатхоналарида доимий равишда олов ёниб туради. Уларда дунёдаги тўрт унсур – сув, олов, ер ва ҳаво улуғланади. Зардуштийлик дафн маросими ўзига хос бўлиб, ўлганлар бир неча патс, баланд «сукут миноралари» – дахмаларга солинади, у ерда мурдаларнинг гўштларини қушлар еб, суякларини тозалайди. Гўштдан тозаланган суяклар махсус сопол идишларга солиниб минора ўртасидаги қудуққа сочиб юборилади. Бунда поклик билан нопокликнинг бир-бирига яқинлашмаслигига эришилади. Зардуштийлик дини дунёдаги энг қадимий динлардан бири ҳисобланиб, мил. ав. XII-XI асрларда Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон ва Кичик Осиё халқлари унга эътиқод қилганлар. Эронда Сосонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида унинг муқаддас китоби Авесто руҳонийлар томонидан оғзаки ривоятдан йиғилиб, биринчи марта китоб шаклига келтирилган. Айрим қисмларига, айниқса «Видевдат» бўлимига ўзгартиришлар киритилиб, қайта ишланган. VII асрда Ўрта Осиёга ислом дини кириб келиб, кенг тарқалгунига қадар зардуштийлик маҳаллий халқларнинг асосий дини ҳисобланган. Буни, жумладан, археологик тадқиқотлар исботлайди. Ҳозирги кунда зардуштийликка эътиқод қилувчи диний жамоалар мавжуд. Улар Ҳиндитсоннинг Мумбай (Бомбей, Ғужарот штатларида; 115 минг кишига яқин), Покитсон, Шри Ланка, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Авсралия ва Эроннинг (Теҳронда 19 минг кишидан ортиқ) баъзи чекка вилоятларида сақланиб қолган. Эрон Ислом Республикасида зардуштийлик динига эътиқод қилиш қонун томонидан рухсат этилган. Мумбайда зардуштийларнинг маданий маркази Кома номидаги инситут фаолият олиб боради. Ундан ташқари Мумбайда ҳомий Дхалла раислигида дунё зардуштийлари маданияти фонди ишлаб турибди. 1960 йилда зардуштийларнинг I умумжаҳон конгресси Теҳронда ўтказилди. Кейинги конгресслар Бомбейда ўтказилди.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР