Авестодаги реал, дунёвий қадриятлар
Авестонинг асосий ғоялари оламдаги барча тартиблар, эзгулик (яхшилик) ва ёмонликдаги, зиё ва зулмат, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги курашга боғлиқ, дунёдаги барча эзгуликларни Аҳурамазда, ёмонликларни Аҳриман ифодалайди, бу курашда одам олий кучлар иҳтиёридаги ўйинчоқ эмас, у танлаш эркинлигига эга, у ўз ғайрати билан бу дунёда адолат топишига таъсир эта оладиган кишидир.

Демак, ҳозир ҳам кимки, ўзини илоҳий куч қўлидаги қўғирчоқ ҳисобламаса, ўзига бирор касбни танлаб олса, ғайратли бўлса, адолатсизликка дуч келса унга қарши кураша оладиган инсон бўлиб етишишлари шарт.

Авестода у замонларда кенг тарқалган кўчманчилик қораланиб, деҳқончилик эзгулик сифатида рағбатлантирилган. Бундан хулоса чиқариб, ҳозир ҳам ҳар бир одам ҳеч бўлмаса бир туп мевали дарахт, гул, сабзавот эксин, ўзига меваси насиб этмаса фарзандларига, бечораларга насиб этади, савоб бўлади. Эл раҳматлар айтади.

Авестода тўрт элемент сув, олов, тупроқ, ҳаво ғоят улуғланган; буларни асраш, авайлашга даъват этилган. Унинг тарбиявий аҳамияти ҳозир ҳам катта. Бунга амал қилиб, ҳар бир онгли, ақлли ватанпарвар, халқпарвар, ёшу-қари томчи сувни ҳам исроф қилмаслиги, энергия, ҳаёт манбаи оловини, демак газни, кўмирни, нефтни, ўтинни асраши; тупроқни ифлос қилмаслиги, эррозияга яъни нураш, шўрланишга йўл қўймаслиги; ҳавони эса покиза сақлаши, экологик халокатга учратмаслиги ҳам қарз, ҳам фарз.

"Авесто" ва қадимий деҳқончилик анъаналари хусусида айрим мулоҳазалар.

Тарихдан маълумки, инсоният сивилизатсиясининг қадимги марказлари пайдо булиши ва ривожланишида деҳқончилик маданияти муҳим омил бўлган. Дунё сивилизатсиясининг қадимий марказларидан бири бўлган Шарқда деҳқончилик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши суғорма деҳқончиликка асосланганлиги билан ажралиб туради. Бу борада айтиш жоизки Ўрта Осиё заминидаги энг қадимги деҳқончилик маданияти Жойтун маданияти бўлиб мелодгача бўлган 6-4 минг йилликларда шаклланганлигидан далолат беради.

Деҳқончилик тарихини ўрганиш тарихнинг турли боскичларида ҳалқларнинг ижтимоий-иктисодий тизимини ва ишлаб чикариш кучлари ривожланишини хужалик-маданий типлар тарихи муаммоларини илмий таҳлил қилишда роят муҳимдир. Қадимга деҳқончилик маданияти, анъанавий деҳқончилик хужалиги ва у билан боғлиқ маросимлар ҳамда аграр култлар тарихчи, археолог ва этнолог олимлар учун доимо долзарб ва қизиқарли муаммолардан бири бўлиб келган ва бу борада мутахассисларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида маълум амалий натижаларга ҳам эришилган.

Айниқса бу борада Ўзбекистон худудидаги дехқончилик ва деҳқончилик маданияти тарихи, суғорма дехқончиликнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳамда у билан борлиқ бўлган урбанистик жараёнлар доимо долзарб муаммолардан хисобланган. Инчунун Ватанимиз худудидаги энг қадимги дсхқончилик маданияти тарихи, дехқончилик маросимлари ва уларнинг генезисини тадқиқ қилишда ўтмиш аждодларимиз турмуш тарзини ўрганихда, тарихий жараёнларни реконструксия килишда ҳамда ҳалқимизнинг қадимги давлатчилик анъаналари ва минтакадаги қадимги урбанистик жараёнларни илмий-асосли тарзда ўрганихда муҳим аҳамиятга эга.

Бу борада жахон фанида бой тажриба тупланган бўлиб немис фолклоршуноси В. Маннхардт томонидан илк бора деҳқончилик билан турли афсоналар ва образларда усимликлар оламининг жонланииш сирлари намоён булиши муаммоси илгари сурилган. В. Маннхардтнинг таъкидлашича, маросимлар ва култлар асосида инсон табиатдаги барча бошка мавжудотлар каби усимликларда яшайди деган қараш мужассамлашган. Олимнинг фикрича, рухнинг усимликка еврилиши туғрисидаги мифология қуйи мифология юкори илохдар туғрисидаги мифологияга асос бўлган ва айнан қуйи мифология ўзига хос яшовчан бўлган ҳамда унинг излари деҳқончилик маросимларида яхши сақланиб қолган.

Машхур инглиз тадкикотчиси Ж. Фрезер Маннхардт материалларига суянган холда қадимий аграр диний дунёқарашга оид манзарани қайта тиклаган ва унинг ривожланиш боскичларини курсатган ҳамда антик култлар маданиятнинг турли ривожланиш боскичларида оралик буғин тарзида аҳамиятта эга деб таъкидлаган. Қолаверса этнолог олим тарихий-таққослаш усули асосида илк мифологик қарашлар ва ритуаллар билан Европа ҳалқларининг деҳқончилик маросимларининг ўзаро боғлиқлигини курсатиб беришга харакат килган.

Дарҳақиқат деҳқончилик анъаналари қадимий илдизларга боғланиши билан бирга ўзига хос маросимларга ҳам эга бўлган. Ҳар бир деҳқончилик мавсумида айнан бир вакт такрорланувчи иш жараёни турли анъана ва урф-одатларни шаклланишига сабаб бўлган.

Биз қуйида минтакамиздаги деҳкончилик маданиятининг илк кўринишлари ва расм-русумларини ёзма манбалар, жумладан, зардуштийларнинг мукаддас китоби "Авесто" малумотлари асосида тахлил килишга ҳамда уларнинг ўзбек ҳалқи анъанавий деҳқончилик маросимлари билан уйрунлигини курсатишга харакат киламиз.

Маълумки, "Авесто"да илк деҳкончилик ва чорвачилик маданияти билан боғлиқ ижтимоий тартиб қоидаларга оид қарашлар ва турли-туман маросимларга ҳам кенг урин берилган. Жумладан, мазкур манбада деҳқончилик билан чорвачиликни яратган зот Ахура Мазда наздида энг маъкул иш тарзида мадх килинади. Айникса, деҳқончиликка оид мехнатни хурмат килиш, севиш ва кадрлаш таъкидланган. Шундан келиб чикиб зардуштийлик ахлокий қарашлари бевосита деҳқончилик деҳқонлар ва чорвадорлар ахлокий дунёқарашини акс эттиради.

Деҳқончиликнинг яхши томонлари Зардуштнинг иккинчи фарзанди Арвататнара образида мужассамлашган. Унга хос хусусиятларга конунга ва ижтимоий тартибга итоат килишлик ҳамда сабр-бардошлилик кирган. Шунингдеқ маздапарастлар тасаввурига кура оламдаги биринчи деҳқон Арвататнара хисобланади. "Вендидод"нинг 2-фаргард, 42-бандида қайд этилишича, Йимахшаяти (Жамшид) бунёд этган вар ахли орасида Зардушт ва Арвататнара энг буюк ва энг донодир. "Бундахишн"да келади: "Арвататнара деҳқонларнинг улуғи эди, энди Жамшид бунёд килган варнинг буюгига айланди5. Шу уринда айтиб утиш жоизки, зардуштийлик анъанасига кура Арвататнара абадий зотлар сирасига кирган.

"Авесто"нинг жуда куп уринларида хосилдорликни оширишдаги асосий омиллардан бири ернинг захини қочириш, шурини ювиш деб маслахат берилади. Зардуштийларда яхлит бир агромаданият яратиш учун махсус ирригатсия тизими ва ер майдонларини жамоа аъзолари ўртасида тартибли таксимланишига амал килинган. Шу уринда айтиб угиш керакки жиноят учун одамларга бериладиган жазо турлари ичида сув иншоотлари куришда мажбуран ишлатиш чораси ҳам бўлган (бу оғир жисмоний мехнат хисобланган). Бу даврда ер жамоа мулки бўлган булса-да чорва хусусий мулк бўлганлигини "Авесто"дан куришимиз мумкин.

"Авесто"да деҳқонларни вастриофишуянт дейилган. Бу сўзнинг этимологиясига назар ташласак зардуштийлар аждодларининг анъанавий кучманчи машғулоти — чорвачилик билан боғлик жуда қизиқ бир манзаранинг гувохи буламиз. Авестошунос олим А. О. Маковелскийнинг ёзишича, "вастриофишуянт" ибораси ясалишига кура мураккаб сўз бўлиб унинг биринчи таркибий кисми йирик шохли корамол чупони, иккинчи қисми эса майда шохли чорва чупони маъноларини билдирган. Ушбу икки сўзнинг кушилишидан кейинчалик деҳқон сўзи пайдо бўлган"6.

"Вендидод" ва "Висперад"нинг алохида қисмларида ерга ишлов бериш, экин экиш, ернинг мелиоратив холатини яхшилашга оид қатор юл-юрикдар баён қилинган. Жумладан, "Вандидод"нинг учинчи фаргарди, 4-бандида Зардуштнинг Ахура Маздага қарата "замини ҳаммадан кура бахтиёррок бўлган дунёдаги учинчи жой қайр?" — деган саволига жавоб тариқасида Ахура Мазда: "Ей Сипийтмон Зардушт! Бундай жой бир Ашаван ҳаммадан кура купрок буғдой, ёғ ва мевали дарахтлар эккан, одамлар курук ерларга сув чикарган, сувли ерларни шудгор килган заминдир"7 деб жавоб берган. Шунингдек "Вендидод"да таъкидланишича, ўзок вакт экилмаган ва омоч тегмаган замин бахтсиздир. У омочни орзу килади. Бундай замин балоғат палласига кирган соҳибжамол қиздир. Бу оила куриш, киз фарзанд куришни хохлагани сингари, хайдалмаган ер ҳам кушчини кутади".

Ҳалқимиз дунёқараши ва деҳқончиликка оид анъанавий хужалик машғулотида хозиргача ушбу қарашлар билан боғлиқ айрим кўринишлар сақланиб қолган бўлиб буни бевосита этнографик маълумотлар ҳам тасдиклайди. Жумладан, ўзбекларда ерни хайдаш, уни экишга тайёрлаш, сув келтириш, замин бағрида етиштирилган хосилни йигиб олиш савоб, деҳқончилик энг шарафли машғулот ҳисобланади. Айникса, деҳқончилик мавсумини бошланиши ўзига хос тантана тарзда нишонланган бўлиб, ХХ асрнинг биринчи чорагигача республикамизнинг катор минтакаларида бахорги шудгор олдидан "ис чикариш" маросими утказилган. Хар бир оилада аёллар буғирсоқ чўзма ("ис") пиширишган. Қозонда мой яхши кизитилиб, сунгра унга ҳамир ташланган. Гуёки, мархумлар шу мой кизишини эшитиб, рухдари шод булишиб, кариндош-уруғларга омад тилашади. Ерни хайдашдан олдин хукизларнинг шохлари ва буйнтуриғини ёғ билан мойлаганлар.

Хукизларни ёмон кўздан асрасин, деб туморлар тақилган. Кексаларнинг таъкидлашларича, мазкур одат заминида унинг шохлари мойланиб, бакувват бўлган хукиз йил буйи хормай-толмай ишласин, - деган магик ният мужассамлашган. Дастлабки эгат олиш ёки уруғ сепишни оила ёки қишлоқдаги хурматли кексалар бошлаб беришган.

"Авесто"да ёзилишича, "кимда-ким буғдой экса, у Ашахни (Ҳақиқат) экади. У Мазда динини яна ва яна кукартиради. У Мазда динини юзлаб ҳамду сано, назру ниёз ва ўн минглаб курбонликлар кувватлантиргандек кудратли килади. Қачонки эгатларда уруғ етилса, девлар уринларидан кўчадилар. Қачонки буғдой гуркираб кукарса девлар даҳшатлардан титрай бошлайдилар. Қачонки буғдой ун булса, девлар нола чекадилар. Қачонки буғдой хирмонга уюлса, девлар нобуд буладилар. Қай бир хонадонда буғдой бош чикарса у хонадонга девлар якинлаша олмайдилар. Қай бир хонадонда буғдой омбори булса гуё қиздирилган темир девлар буйнини чирмаб ташлайди"9. Кўринадики, "Авесто" пайдо бўлган даврда ғалла экиш, дон етиштириш, умуман, деҳқончилик маданияти етарли даражада ривожланган экан.

Биз ўзбек ҳалқининг анъанавий турмуш тарзи билан боғлиқ қарашлар ва маросимларни кўзатар эканмиз, ер, дон ва нонга бўлган ўзига хос хурмат-ехтиромни турли-туман удумлар ва маросимларда ҳозиргача сакланиб келаётганлигини куришимиз мумкин. Фарғона водийси ўзбеклари орасидаги ҳалқона қарашга кура буғдой, олма, ковун, анжир ва райхон дастлаб жаннатда ўсган. Шу боис ушбу усимликлар ва мевалар доимо эъзозланган. Айникса ҳалқ орасида ерга буғдой сепиш энг хайрли амаллардан бири саналган ва буғдой экилган майдонларни оёқ ости килиш гуноҳ хисобланган. Колаверса буғдойдан тайёрланадиган таомлар ҳам алохида кадрланган. Жумладан, бахорда иликўзилди пайтида аёллар томонидан намланган буғдойни куклатиб сумалак тайёрлаш ва қолаверса бир марта сумалак тайёрланган уйда етти йил мобайнида хар йили бир марта сумалак пишириш удумлари хозиргача давом этиб келмокда. Шу уринда ҳалқимизнинг нонга бўлган хурмат эътиборини алохида таъкидлаб утишимиз лозим. Асосий хужалик машғулотларидан бири деҳқончилик бўлган ўзбек ҳалқида нон азалдан асосий ва тансик истеъмол маҳсулотларидан булиши билан бирга нон билан боғлиқ катор маросимлар ва урф-одатлар шаклланган. Жумладан, нон ҳеч қачон оёк остига ташланмаган. Нонни босиш оғир гунох хисобланган. Бундан ташкари келинни куёвникига кўзатишда бошига нон қуйиш одати бўлган. Фарғона водийси ўзбеклари қадимий одатга кура ғалла сомонини хеч қачон ўчоқ ва тандирга ёқишмаган. Чунки донни-нонни ёкиш оғир гуноҳ дейилади 10. Ахборотчиларимизнинг таъкидлашларича, нон бор жойга турли инс-жинслар ва ёвўз кучлар якинлашмас экан. Шу боис ёмон кўздан, ёвуз кучлардан асровчи восита сифатида, янги туғилган чакалокни ёки хатна килинган боланинг ёстиги остига бошка катор магик хусусиятга эга буюмлар билан бирга нон қуйилган. Хоразмда нон булакларини тумор килиб тақилган ва нон учун ҳамир тайёрлаб қуйилган ерга (масалан, тандир олдига) жин, парилар якинлашмайди дейилади.

ХХ аср бошларида ўзбекларда баъзан экинлар ривожи паст бўлиб, хосил кам булса ва бу ходиса икки-уч бора қайтарилса, бундай ерларга одамлар салбий назар билан қарашган. Гиёх унмайдиган ёки кам хосилли пайкалларни «ит теккан ер» (инс-жинс теккан маносида), "худо қарғаган ер" деб номлашган. Хоразмда улган одамнинг жасади теккан ерни нопок ер дейилган. Агар экин экиладиган ерда одам жасади ёки унинг суяклари топилса, бу жой харом хисобланган. Бундай ерни беш марта сугоргандан кейингина экин экишган. Айрим жойларда эса бундай срларнииг атрофини жуяк олиб ураб қуйишган ва икки-уч йил давомида суғормаганлар, экин экмаганлар. Биз бу удумга айнан ухшаш кўринишни "Авесто" китобида учратамиз. Зардуштийларнинг "мурданинг нопоклиги" консепсиясига кура зардуштийлик пайдо бўлган дастлабки пайтларда тупрокнинг холатини бўзмаслик максадида ва мурдани "маросимий макрух" хисоблангани боис ўлик ерга кумилган. Мурда одамлар назаридан йироққа-баланд тепаликларга элтиб махсус супаларга қуйилган. "Веидидод"нинг 7-фаргарди, 7-булимида Зардуштниниг Ахура Маздага карата "офтоб остида ётган одам жасади ерга тушиб кетса, ер неча вактдан сунг ўзининг покизалик холатига қайтади? — деган саволига жавоб тарикасида "офтоб остида ётган одам жасади ерга тушиб кетган лахзадан бир йил утгач, замин ўзининг поклик холига қайтади" — деб жавоб берган. Бошка уринда Ахура Мазда Зардуштга карата "одам жисми тупрокка топширилган лахзадан эллик йил утганидан сунг замин ўзининг поклик холига қайтади" — деб таъкидлаган. Демак биз бундан ҳалқимизнинг деҳқончилик билан боғлиқ катор урф-одатлари кеча ёки бугун уйлаб топилмаган, балки ўзининг купминг йиллик тарихига эга эканлигига яна бир бор амин буламиз. Фаргона водийси ўзбекларида ерга дастлабки ишлов бериш, яни йил бошидаги дастлабки деҳқончилик юмушлари Наврўз тантаналари билан бир вактда бошланган. Наврўз айёми деҳқонлар учун айникса аҳамиятли бўлган. Чунки юкорида айтганимиздеқ бу кунларда экин экиш, дала, бор юмушлари бошланган. Деҳконлар, боғбонлар ва чорвадорлар аёзли кунлардан омон-есон чикиб, бахорнинг иссик кунларини интиклик билан кутиб, катта деҳқончилик ишларига жиддий тайёргарлик кўрганлар, омоч-буйинтурикларни, молаларни созлаб, тахт килишган, отлар совутилган, аравалар тўзатилиб ишга ярокли холга келтириб қуйилган. Асосий ишчи кучи бўлган хукизларни яхши парваришлаб, уларни ер хайдашга олиб чикишган. Шу боис ҳам ўрта асрларда Бухорода бу деҳқончилик байрами "Наврўзи кишаворзон" – “деҳқонлар байрами" дейилган. Захматкаш деҳқонлар айнан ушбу кун қўш чикариб уруғни ерга қадаганлар.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР