“ХОРАЗМ ТЕКС” енгил саноат мажмуасининг биринчи босқичи ишга тушди
Боғот туманида иш бошлаган “ХОРАЗМ ТЕКС” енгил саноат мажмуасида 200 нафардан зиёд ишчи қабул қилинди.

на русском языке

Уларнинг асосий қисмини касб – ҳунар коллежларини битирувчилари ташкил этади. Корхонада 2015 йилнинг январь – июль ойларида бир ярим минг тонна пахта толаси қайта ишланиб, бир минг икки юз тонна ёки бир миллион долларликдан ортиқ ип – калава чет элларга экспорт қилинган.

Бугун корхонада иккинчи босқичда ўрнатиладиган дастгоҳ ва ускуналарни олиб келиш бўйича тадбирлари амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлигининг
Ахборот хизмати
telefraf.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР