Хоразмда цех ташкил қилмоқчи бўлган одам фирибгарга қарийб минг доллар бериб юборди
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Қорақош қишлоғида яшовчи фуқаро Я. Жумамуротов “Хонқа Қорақош” ММТП балансидаги ер майдонида тикувчилик цехи ташкил қилиш ниятида мутахассислар билан маслаҳатлашаман деб фирибгарга йўлиқди.

“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, бундай ишларни битиришда “устаси фаранг” дея ўзини таништирган Олим Отажонов ўлжасидан 700 доллар олган.

Кейинчалик у ишни битириш, бу ишни битириш сингари баҳоналар билан Жумамуротовдан турли миқдордаги пулни олиб келган.

Ҳеч бундай “ишлар” битмагач, Жумамуротов шубҳалана бошлаган. Бошқалардан сўраб-суриштириб, Отажонов илгари ҳам қаллоблик устида қўлга тушганини аниқлаган.

Ниҳоят, бу сафар ҳам Отажонов ундан пул сўраганида тегишли ташкилотларга мурожаат қилди. Қаллоб ундан 700 доллар ва 800 минг сўм олаётганида қўлга олинди.

kun.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР