Электровелосипед ишлаб чиқариш кўпаяди
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги электровелосипед ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Қўшкўпиртехноимпекс" масъулияти чекланган жамияти 2015 йилда 150 минг доллар миқдоридаги инвестиция киритилиши ҳисобидан ўз фаолиятини бошлаган эди.

Ҳозиргача савдо шохобчаларига замонавий аккумулятор батареялари билан жиҳозланган 200 дона электровелосипед етказиб берилди.

- 2016 йилда уч мингта электровелосипед ишлаб чиқариш ва асосан ички бозорда сотиш режалаштирилган, - дейди "Қўшкўпиртехноимпекс" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мавлон Жуманиёзов. - Келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтириш ва иш ўринларини кўпайтиришни мўлжалламоқдамиз.

Шоназар Қориев (сурат), ЎзА