Хоразмда лицензиясиз йўловчи ташиётган салкам 200 нафар ҳайдовчидан 153 миллион сўмдан зиёд жарима ўндирилди
Давлат солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳужжатлар суд органларига ўтказилди. Суд органлари томонидан 197 тасига жами 153 миллион 896 минг сўм миқдорида жарималар ундирилди.

на русском языке

Хоразм вилоят ИИБ ЙҲХБ, Давлат солиқ бошқармаси ва Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Хоразм вилоят ҳудуий бўлими ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ходимларидан иборат йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча турдаги автотранспорт воситаларини назорат этувчи 5 та гуруҳ, шаҳар ва туманларда рейд текширувларни ўтказдилар.

Бунинг натижасида, 2016-йил январ ойи давомида 16 та рейд текширувлари ўтказилиб, 271 та қоидабузарликлар аниқланди. 70 та холатда ҳайдовчиларнинг турлича қоидабузарликларга йўл қўйганлиги сабабли, автотранспорт воситаларини жарима майдонига вақтинчалик киритиш ва ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштириш каби чоралар қўлланилди.

2016-йил январ ойида энг юқори кўрсаткич, яъни 200 та лицензиясиз автотранспорт воситаларида йўловчи ташиётган ҳайдовчилар аниқланиб, Давлат солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳужжатлар суд органларига ўтказилди. Суд органлари томонидан 197 тасига жами 153 миллион 896 минг сўм миқдорида жарималар ундирилди.

2016-йил 2-феврал куни Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бўлими, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда вилоятдаги ташувчилар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 28-февралдаги ПҚ-294-сонли, 2006-йил 9-мартдаги ПҚ-303 сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 18-майдаги 139-сонли, 2007-йил 10-февралдаги 30-сонли қарорлари ижросини таъминлаш борасида Хоразм вилояти ҳокими томонидан 22-декабр 2015-йилда тасдиқланган амалга оширилиши лозим бўлган кенг қамровли тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ҳам муҳокама қилинди.

autotrans.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР