Хива дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилди
Хива шаҳри Британиянинг нуфузли The Telegraph нашри томонидан дунёдаги энг гўзал шаҳарлар қаторида санаб ўтилди. Нашр ўз ўқувчиларига бу шаҳарга ташриф буюришни тавсия этиб ўтган.

Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган бу қадимий шаҳар Париж, Венеция, Прага, Лондон, Санкт-Петербург, Киото ва бошқа бир қатор шаҳарлар билан биргаликда дунёнинг энг чиройли шаҳарлари сифатида эътироф этилган.

The Telegraph нашрининг ёзишича, Хива — Ўзбекистондаги хорижий сайёҳларни ўзига энг кўп миқдорда жалб қилувчи қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда бу шаҳар янада гўзаллашмоқда, бу шаҳардаги миноралар тонг ва шом маҳалида ўзига хос жилоланади.

Ўтган йили шаҳарда Ичан-Қалъа мажмуаси очилди, бу мажмуани очиқ осмон остидаги музей дейиш мумкин. Унда қадим Хоразм ҳудудининг бугунги кунга қадар бўлган цвилизацияси акс этган археологик ёдгорликлари жойлаштирилган. Бу музей ЮНЕСКО рўйхатига киритилган, бу ерга ҳар йили дунёнинг 84 мамлакатидан 34 минг сайёҳ ташриф буюради.

Сайёҳлар учун шароитлар яқин вақтлар ичида янада қулайлаштирилади. Бу транспорт инфратузилмасига ҳам тааллуқли. Бу масала давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ўтган ойда қилинган ташрифи вақтида кўтарилган. Ўшанда Урганчдан Хивага темир йўл ётқизиш масаласи муҳокама этилган.

kun.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР