Девонов Худойберган (1878 - 1940) - биринчи ўзбек кинооператори
Ўзбек киностудияси ташкил этилгач (1925), Девоновга Хоразмда кино ишларини олиб бориш топширилди.

Девонов Худойберган (1878, Хива - 1940, Тошкент) - биринчи ўзбек кинооператори. 1907-08 йиллар Москва, Петербургдан телескоп, граммофон, фото ва кино асбоблари олиб келиб фотолаборатория ташкилғтган. Бу лаборатория Хоразмда фотокиностудия вазифасини ўтаган. Девонов ижоди рус киносанъаткорлари фаолияти билан деярли бир вақтда бошланган. У "Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари", "Туркистон кўринишлари", "Хива ва хиваликлар" каби қисқа филмларни ишлаган.

Ўз филмларида ватанпарварлик, маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган. Хоразм халқи урф-одатлари ифодаланган мингга яқин фотосурат яратди. "Узбекистанская правда" ("Ўзбекистан ҳақиқати"), "Инқилоб қуёши" газеталарида фотомухбирлик қилиб, Хоразм далаларида биринчи тракторнинг пайдо бўлиши, деҳқонларга ер тақсимланиши ва оммавий йиғилишларга оид кўп фотосурат ва кинолавҳалар яратди.

Ўзбек киностудияси ташкил этилгач (1925), Девоновга Хоразмда кино ишларини олиб бориш топширилди. Кейинроқ "Совкино"нинг мухбири этиб тайинланди ва Москвага "Шўр кўл", "Ишчи аёллар" сингари сюжет ва лавҳаларини юбориб турди. Девонов суратга олган киноленталарнинг кўпи ҳалигача топилгани йўқ. Урганч шаҳридаги кинотеатр,

Хива шаҳридаги Девонов яшаган кўча унинг номи билан юритилади.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР