Оллоқулихон мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1834-35)
Оллоқулихон тими, Хўжамбердибий мадрасаси, Полвон дарвоза билан ўзаро боғланган.

Оллоқулихон мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1834-35). Мадраса қурилиши Ичан қалъанинг яхлит ансамбл бўлиб шаклланиш тарихи билан боғлиқ. Ўрта Осиё меъморлигида кенг тарқалган қўшмадраса услубида, Оллоқулихон тими, Хўжамбердибий мадрасаси, Полвон дарвоза билан ўзаро боғланган.

Оллоқулихон мадрасаси сунъий тепалик устига курилган, шу туфайли қўшни бинолардан анча баланд кўринади. Мадраси тўғри тўртбурчак тарҳли, пештоғи ғарбга қараган. Бош тарзини миён-сарой, масжид ва дарсхона ҳамда 2 қаватли ҳужралар эгаллаган.

Эшикдаги ёзувда бинонинг курилган санаси сақланган. Ҳовли томони ўзига хос, ундаги 2 қаватли қатор ҳужралар Полвон дарвозанинг кичик гумбазлари устига ва қисман тим гумбазлари чеккасига жойлашган. Масжид ва дарехона тузилиши бир хил.

Усти ярим айлана шаклидаги пастак гумбаз билан ёпилган. Деворларидаги чуқур равоқлар ҳисобига хона кенг кўринади. Айвон Мадраса ғарбида жойлашган, меҳроби ганчли муқарнасдан "ироқи" услубида безатилган.

Ҳужраларнинг ҳар бирида биттадан эшик, тобадонига панжаралар ўрнатилган.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР