Муҳаммад Раҳимхон Феруз мадрасаси (1871)
Мадрасада 76 ҳужра бўлиб 152 талабага мўлжалланган.

Кўҳна арк дарвозаси қаршисидаги мадраса Сайид Муҳаммад Раҳимхон II нинг фармонига биноан 1871 йилда қурилган. Мадраса ўзининг кенглиги, сервиқорлиги билан бошқа мадрасалардан ажралиб туради.

Мадрасанинг асосий фасади олдида кейинроқ қурилган бир қаватли ҳужралар кичик ҳовлини ташкил этган. Майдон тарафдан ҳужраларга баланд айвонли савдо расталари туташади.

Чиройли кошинлар билан безатилган мадрасанинг очилиш тантанасида замонанинг фузало ва шуаролари таърихлар ва қасидалар айтиб хондан инъомлар олганлар. Хон ўз аёнлари, қариндошлари, қурилишда ишлаган уста ва ҳунармандларга ҳадя қилган харажатлардан ташқари бу тўйда 118 тилло сочилган. Мадрасада 76 ҳужра бўлиб 152 талабага мўлжалланган.

1994 йилда мадраса қайта таъмирланиб Муҳаммад Раҳимхон II “Феруз”нинг 150 йиллик тўйига тўёна қилиб мадрасанинг ҳовлисига чиқувчи даҳлизлари, ўқув хонаси ва қишги масжидида Хива хонлиги тарихи ва маданиятини очиб берувчи “Хоразм адабиёти ва тарихи музейи” очилди.

Сурат 1935 йил Худойберган Девонов туширилган.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР