Дарвоза 1842 йилда, Оллоқулихоннинг буйруғига биноан Дешон Қалъа деворлари қурилиш пайтида қурилган. Иншоот пишиқ ғиштдан, мустаҳкам қилиб қурилган. Дарвозада иккита катта кузатув минора ва бир неча маъмурий хоналар жойлашган.
Бу дарвоза Хивани Хазарасп билан боғлаб турадиган йўл бошида жойлашгани учун Хазарасп дарвоза номи билан танилган.
Сурат 1930 йилларда Дешон Қалъанинг Хазарасп дарвозасини ички томонидан Худойберган Девонов томонидан туширилган.