Шайх Мухтор вали мақбараси Янгиариқ туманида XIV асрда яшаб ўтган Шайх Мухтор Валига атаб қурилган.
Мақбара 1840 йилда қайта таъмирланган. 1975, 1991, 1997, 2011 йилда реставрасия қилинган Шайх Мухтор вали XIV асрда Хоразмда Ислом динини қайта ёйишда жонбозлик қилган шайхдир. Унинг қадамжойи Хиванинг Кўҳна Арк мажмуасидаги Оқ Шайх бобо тепалигидир.
Ривоятларга кўра, XIV асрда яшаб ўтган Шайх Мухтор Валининг қадамжойи бўлган. Археологик қазишмалар шуни тасдиқладики, тепалик жуда қадимги бўлиб, қайтадан XVII аср бошларида асос солинган. Тепаликда сақланиб қолган икки қаватли уйинг харобалари сўнгги даврга оид қасрнинг кузатув минораси бўлиб хизмат қилган.
Тепаликнинг ички хоналарида ХIХ асрда тўп қуйиш устахонаси ва порох сақланадиган омбор жойлаштирилган. Бино 1991 йилда қайта таъмирланган, хозирда сайёхлар баланд айвон орқали шахарни тепадан томоша қилмоқдалар.