Биринчи Хива касалхонасининг очилиши (1912)
“Сайид Исфандиёр Баходирхондан шахзода Алексейга 1912 йил.”

ХХ аср бошларига келиб, шаҳарда яна бир қатор жамоат жойлари қурилган, шулар ичида 1912 йили Оқ ёп канали ёқасида Россия императори Николай II нинг ўғли Шахзода Алексей шарафига қурилган касалхонадир. Бу ҳақда бино пештоғига шундай сўзлар битилган:- “Сайид Исфандиёр Баходирхондан шахзода Алексейга 1912 йил.” Битик араб ёзувидаги туркий тилда ва ески славян ёзувида ёзилиб касалхонанинг олдинги иккита пештоғи оралиқидаги ойнаванд пештоқ тепасига мухрланган. Касалхонада дастлаб хон ва унинг яқин кишиларини даволашган, кейин халққа ҳам руҳсат қилишган.

Бу касалхонада дастлаб битта шифокор иш бошлаган, кейинчалик уларни сони оширилган ва бир йўла эллик нафар беморга хизмат кўрсатган. Бинони қурилишида хивалик усталар:- Қуряз Бобожон ўғли, Бобожон Қаландар ўғли, Ота Шихов, Исмоил Абдияз ўгли, Хударган Хўжа ўғли, Рўзмат арбоб Машарип ўғли ва Содиқ хўжа Маткарим ўғли қатнашган.

Сурат 1912 йилда Худойберган Деванов томонидан касалхонанинг шимолий қисмининг ён томонидан суратга туширилган.

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР