Қўшкўпирда африка туяқуши боқишни йўлга қўйишди
Замира ва Иброҳим Жуманиёзовлар хонадони Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида Африка туяқуши боқишни йўлга қўйишди. Бундан хабар топган вилоят ва туман раҳбарлари уларга икки гектар ер ажратиб беришди. Бу эса оилавий паррандачилик корхонасига расман асос бўлди.

“Оила даврасида” газетаси билдиришича, оиланинг кенжа фарзандлари Ибратжон ва Рўзматбойлар тумандаги агросаноат коллежини тамомлагач, икки гектар ернинг 30 сотихига паррандалар учун янги хоналар қуришди. Қолган ерларида улар учун озуқабоп экинлар экилди.

— Келгусида паррандалар турларини кўпайтириб, бу ерда экотуризмни йўлга қўймоқчимиз. Туяқуш жўжалари уч-тўрт йилда вояга етиб, тухум қўйишни бошлар экан. Улар ҳозир уч ёшнинг берисида. Ҳар бирининг вазни 80-90 килограммдан кам эмас. Туяқушларни кўпайтириб, улар терисидан аёллар сумкалари, гўштидан тансиқ таомлар пишириб сотишни мўлжаллаяпмиз, — дейди «Ибрат-Рўзмат» паррандачилик корхонаси раҳбари Иброҳим ака Жуманиёзов.

Паррандачилик корхонасида ўн нафар ишчи ўрни пайдо бўлди. Иброҳим ака паррандага ишқибоз. Унинг турларини кўпайтириш ҳақида мудом ўйлаб, товус, цесарка, япон товуқлари, тоғ какликлари, қирғовул боқишни ҳам йўлга қўйди. Ўзларининг инкубациясида нодир паррандалар тухумидан жўжа очириб, парваришламоқда. Уларнинг оилавий паррандачилик корхонасида 1250 та ўрдак, 1000 бошдан зиёд бедана ҳам бор.

Манба: 1news.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР