ТАТУ Урганч филиалида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
ТАТУ Урганч филиалида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқитувчилари ва битирувчилари қатнашишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантриш вазирлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Хайитбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда ахборот технологияларга бўлган эътибор ва филиалда яратилган шарт-шароитлар, филиал талабаларининг кейинги пайтда эришаётган ютуқлари тўғрисида ҳамда филиалнинг янги биноси ва унда талабалар учун яратилган ўқув хоналари, лабораториялар ҳақида гапириб ўтдилар.

Тадбир сўнгида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари филиалда талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди, замонавий лаборатория хоналарига экскурсия қилишди.

Манба: xabar.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР