Хоразм меҳнаткашларининг инсонпарварлик ёрдами
Халқаро ҳамкорлик жамият тараққиётида катта аҳамиятга эга. Буни Хоразм воҳаси меҳнаткашларининг 1920-1924 йилларда очлиқ ҳукм сурган пайтларда Русия халқларига кўрсатган инсонпарварлик ёрдамида аниқ кўриш, тушуниш ва намуна қилиб кўрсатиш мумкин. 1914-1920 йилларда очлик, уруш, экиннинг битмаслиги натижасида 20 миллион одам ҳалок бўлди, 16-49 ёшлар орасидаги 4,5 миллион киши- ногирон бўлиб қолди. Бу даврда Русия кўрган зарар 39 миллиард сўм эди. 1920 йилга келганда миллий даромад 3 баравар камайиб кетиб, 1917 йилдаги 11 миллиард сўмдан 4 миллиард сўмга тушиб қолди. Очлик хавфи кучайди.

Марказий Осиёнинг бугунги Ўзбекистон, Қозоқистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қорақалпоғистон худудида ҳаёт кечираётган халқлар шундай қийин даврда биродарлик ёрдамига интилиб, Марказий Русия ва Волга дарёси бўйларида ҳаёт кечираётган халқларга тарихий ёрдам уюштирдилар. Буни Хоразм воҳаси халқларининг 1921-1924 йиллардаги ҳаракатида янада аниқроқ кўриш мумкин.

1921 йил 3 август куни Тўрткўл шаҳрида Амударё вилоят ижроия қўмитасининг мажлиси чақирилиб, Туркистон Жумҳуриятидан олинган очликка қарши кураш тўғрисидаги телеграмма муҳокама қилинди ва вилоятнинг турли ташкилотларининг вакилларидан очликка қарши кураш, ёрдам уюштириш вилояг марказий комиссияси ташкил қилинди.

Марказий вилоят комиссияси шошилинч равишда ўзининг иш планини ишлаб чиқиб, унда очликка қарши курашнинг жуда катта сиёсий воқеа эканини кўрсатиб, мурожаатнома қабул қилди.

Амударё вилоят ёрдам комиссияси томонидан шошилинч равишда қилиниши зарур бўлган ишлар тўғрисида тузилган дастурда аниқ вазифалар қаторида тубандагилар кўрсатилди:

1. Ташвиқот ва маданий онг, билим тарқатиш мақсадида икки ҳафталик маросимлар ўтказиш. Митинг, концерт, спектакллар ташкил қилиб, улардан тушган даромадни тўлалигича очларга ёрдамга сафарбар қилиш.

2. Митинглар асосан волостларда ташкил қилиниши зарур ва айниқса бозор кунлари ўтказиш мақсадга мувофиқдир, чунки халқ оммасининг ўзини очарчиликдан қийналаётганларга ёрдам уюштиришда ташвиқот ишларига тортиш ва қизиқтириш керак.

3. Омма орасида митинглар ташкил қилишда маҳаллий ташкилотларни таклиф қилмоқ керак, вилоят ижроия комитети тўла маънода актив таъсир ўтказиб, меҳнаткашларнинг бу ишга тортилишига, ҳатто вилоят марказидан сафарбар қилинган инструкторларнинг бу ишга жалб қилинишига раҳбарлик қилиш керак.

Амударё вилоят ёрдам комиссияси 1921 йил 8 августда ўзининг биринчи йиғилишига тўпланиб комиссия аъзолари ўртасидан президиум сайлади. Президиум раиси қилиб Галкин, секретари қилиб Дунаев сайландилар. Комиссия составида Галкин ва Дунаевдан ташқари Бектурганов, Бийсенов Чермов ва бошқалар бор эдилар.

Ёрдам комиссиясининг биринчи мажлисидаёқ, аниқ топшириқлар белгиланиб, шу йил 11 августдан бошлаб икки ҳафталик ёрдам маросими ташкил қилинди. Бу маросим тезда бутун Амударё бўлимини ўз ичига олиб ёшу қари, аёлу эркак ҳаммани ўзига жалб қилди. Чунки асрлар бўйи ўзаро ҳамкорликда яшаб келган Хоразм воҳасининг барча меҳнаткашлари барча қардош халқларга ёрдам уюштиришга тайёр эдилар.

1921 йил 11 августдан 21 августгача, яъни 10 кун ичида Шоббоз райони (ҳозирги Беруний райони)да учта митинг ташкил қилинганининг ўзидаёқ, ёрдам учун 191490 сўм пул тўпланди. Лекин бу учта митинг ҳам район марказида ташкил қилинган бўлсада, тезда бу хабар Шоббоз районининг қишлоқларига учқундай тарқади. Шунинг учук ҳам қишлоқларда ўз-ўзидан митинглар бошланиб кетиб, Шоббоз райоиининг қишлоқларидан 21 августгача 161112 сўм ёрдам пули тўпланди.

Ўз-ўзидан кенг оммавий тус олаётган бу маросимлар ҳаракати 1921 йил 21 аегустда вилоят марказий ёрдам комиссиясининг мажлисида муҳокама қилинди. Вилоят Марказий ёрдам комиссияси волость ва аулларни ҳам тезлик билан ўз ичига қамраб олган бу ҳаракатга бошчилик қилиш учун волость ва аулларда ҳам ёрдам комиссиялари ташкил қилишга қарор қилди.

Район, волость ва аулларда янгидан тузилаётган ёрдам комиссияларининг сафига ҳам алоҳида эътибор берилиб, комиссиясига, кам ерлик деҳқонлар вакиллари, партия ташкилотлари аъзолари, касаба уюшмаси вакиллари, ёшлар гуруҳлари, ерсиз деҳқонлар киритилди.

Амударё вилоят ижроия комитети вилоят касаба уюшмаси ташкилоти ўзларининг масъулиятли вакилларини сафарбар қилиб, бу маросимнинг жанговор руҳда ўтишини таъминладилар. Қорақалпоғистонлик қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ ва туркман ёшлари бу маросимда алоҳида уюшқоқлик билан иштирок қилдилар.

Амударё вилоят партия, совет ташкилотлари олиб бораётган ташкилий ишлар натижасида, турли миллат вакилларининг ўзаро яқин ҳамкорлигида қорақалпоқистонлик меҳнаткашлар мўъжизалар кўрсатдилар. Амударё вилоят шўрохон волостида ўтказилган митинг иштирокчилари касаба уюшмаси аъзолари ўзларининг бир ойлик маошларини яъни 742491 сўмни очарчиликдан қийналаётган биродарларга ёрдамга юборишга қарор қилдилар. Хақиқатда эса тезда Марказий ёрдам комиссия ихтиёрига бир миллион сўм ёрдам пули келиб тушди.

Хоразм воҳасининг турли миллатга мансуб меҳнаткашлари ва ёшлари шунинг учун ҳам бу даврда мўъжизалар кўрсатди, демоқчимизки, бу вақтда Хоразм воҳаси худудининг ўзида ҳам иқтисодий аҳвол жуда оғир даражада эди. Бу давр меҳнаткашлари оммаси гражданлар уруши ҳавфидан қутилиб, ўз қаддини ҳали тиклаб олабилмаган давр эди. Ҳали Амударё бўйлаб Хоразм жумҳурияти билан Амударё вилояти ўртасида соқчилар турган пайт ҳукм сурмоқда эди. Ана шундай қийинчиликларга қарамасдан Хоразм воҳасикинг меҳнаткашлари ёрдамга отландилар.

1918-1920 йиллар қонли урушлари натижасида Хоразм воҳасидаги 20000 оила ўз яшаётган жойларини ўзгартириб, тўғайларга кўл ўрталаридаги оролларга яширинган эди. 4 минг аёл-қиз босмачилар қўлида бандиликда яшарди. 100 минг киши бошпанасиз қолган эди.

Хоразм воҳасида иқтисодий аҳволкинг янада қийинлашишига яна бир сабаб бўлган нарса, Русиянинг Марказий районларида очлиқ хавфининг туғилиши билан, маҳаллий «бойлар» ўз ғаллаларини сотишдан четландилар. Натижада 1921 йил май ойидан бошлаб, биринчи зарурий маҳсулотлар нархи 50 фоиз қимматлаган эди. Меҳнаткашларнинг ёрдам уюштириш маросими кун сайин оммавий тус олди.

1921 йил 27 августда Туркистон АССР ёшлар уюшмасининг III съезди Русияда ҳукм сураётган очлик масаласини ҳам муҳокама қилиб, очлик хавфидан қутилиш учун кураш ва ёрдам уюштириш маҳаллий аҳамиятга эга эмас, балки бутун мамлакат аҳамиятига эга бўлган муҳим масала, деб кўрсатди ва ёшларни ёрдам уюштиришга чақирди.

Туркистон ёшлар уюшмаси ўлка съезди қарорларига жавобан Амударё вилоятидагина эмас, мустақил Хоразм республикаси ёшлари ўртасида ҳам ёрдам уюштириш ишлари кучайиб кетди. Тезда Амударё вилоят ёшлар ташкилотининг мажлиси чақирилиб, очликка қарши курашда вилоят ёшлар ташкилотининг вазифаларини белгилади. Амударё вилоят ёшлар уюшмасига ва барча ёшларига қарата очликка қарши кураш ҳақида мурожаатнома эълон қилинди. Чақириқ барча ёшларни ёрдам маросимига отлантирди. Ёшлар ўртасидан ҳаваскорлик труппалалари ташкил қилиниб, спектакл кўрсатилди ва концертдан келган маблағлар очликдан қийналаётганларга ёрдамга юборилди. 1921 йил 16 сентябрда ва 14 октябрда кўрсатилган спектаклларнинг ҳар биридан 800000 сўм пул тўпланди. Амударё вилояти ёшлар ташкилоти ташаббуси билан Шўрохон ва Сарибий участкаларида ташкил қилинган митинг ва намойишлар натижасида 450 минг сўм ёрдам пули тўпланди.

1921 йил очлик ҳавфи жуда оғирлашиб борди. Унинг устига шу йили Астрахань губерниясидан тортиб Татаристон жумҳурияти ва Пермь губерниясигача ҳамма ерда қурғоқчилик бўлиб, дон ва ўтлар деярли бутунлай куриб қолди. Бундай фалокат Поволжье ва Приуральенинг катта худудида озиқ-овқат масаласини янада қийинлаштириб қўйди.

Узоқ вактлардан бир-бирига ўртоқ, бир-бирига кўмакдош, бир-бирига оға-ини ва опа-сингил бўлиб келган Хоразм воҳасининг ўзбек, қароқалпоқ, туркман ва қозоқ меҳнаткашларининг ютуғи халқлар дўстлигида эканлигини яхши билардилар.

1920 йил февралда Хива хонлигида халқ ҳокимияти ўрнатилиши биланоқ РСФСР Хоразм воҳасининг 700 минг кишилик аҳолисини ҳар ҳил товарлар билан таъминлаш мажбуриятини олди. 1920 йил 13 сентябрда РСФСР билан Хоразм жумҳурияти ўртасида давлат шартномаси имзоланди. Хоразм жумҳурияти билан РСФСР ўртасида 1920 йил 20 ноябрда янги иқтисодий шартнома тузилди. Хоразм жумҳурияти Бухоро жумҳурияти билан ҳам 1920 йил 13 ноябрда шартнома имзоланди.

Бундай воқеалар Хоразм воҳасининг мехнаткашлари ўзаро алоқаларини мустаҳкамлади. Хивада революция ғалаба қилгандан кейин бир ой ўтмасданоқ Хоразм билан Амударё вилояти ўртасидаги савдо тартибга солина бошланди. 1921 йил 25 августдан бошлаб савдо ва бошқа муҳим масалалар билан шуғулланувчи шахслар белгиланди. Шу йили 18 сентябрда Амударе вилояти Хоразм республикасидаги РСФСР ваколатхонасига маълум қилиб, савдони кенг йўлга қўйиш масаласини билдирди. Бу даврда Хоразм билан Амударё вилояти ўртасида турган соқчиларнинг ҳеч ҳандай кераги бўлмаган нарса эканлигини тўғри кўрсатдилар ва икки ўртадаги соқчилар олиб ташланди.

Очлик ҳукм сураётган даврда ҳам Хоразм воҳасини саноат моллари билан таъминлаб турдилар. 1921-1922 йиллар Русия ва Туркистондан Хоразм жумҳуриятига 219150 аршин мануфактура, 101200 дюжина жун ва оддий рўмоллар, 65 тўп Бухоро ипаги, 2250 пуд керосин, 1140 пуд чой, 10 минг қути бўёқ ва бошқалар келтирилди. Ҳатто 1921-1922 йиллар Хоразм билан Чоржўй ўртасидаги транспорт ҳаракати ва Хива бозорларининг жуда жонланиб кетганини шу давр рўзномалари ўз саҳифаларида ёритган эдилар.

Ана шундай ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб бораётган бир даврда Русиянинг Марказий районларида очлик ҳавфининг ҳукм суриши хоразмликларни ҳам ҳаяжонлантирмаслиги мумкин эмас эди. Марказий Осиёнинг ажралмас қисми бўлган Хоразм жумҳурияти аҳолиси ҳам оёққа туриб, ёрдамга отланди. Русияда ҳукм сураётган очлик тўғрисида хабардор бўлган Хоразм республикасининг меҳнаткашлари 1921 йил июль ойининг охири, август ойининг бошларидаёқ Хивада катта митинг ташкил қилиб, очлик натижасида Русияда юз бераётган аҳволни кенг муҳокама қилдилар, республика аҳолисига етказдилар.

Хивада ташкил қилинган митинг очликдан қийналаётганларга ёрдам уюштириш учун комиссия сайлади. Шу йили июль ойининг охирларидаёқ Хоразм ҳарбий инқилобий совети ёнидаги сиёсий бошқарма хизматчиларининг умумий мажлиси бўлиб; очликдан қийналаётган губерналар аҳолиси учун бир ойлик маошларини юборишга, кейинчалик эса то очлик тамом бўлгунча ўз ойлик маошларининг тўртдан бир қисмини юбориб туришга қарор қилдилар. Ёрдам уюштиришнинг дастлабки куни 1921 йил 26 июлдан бошланган деб кўрсатилди.

Хоразм Совет халқ республикасининг Олий ташкилотлари томонидан кўрилган шошилинч тадбирлар натижасида 1921 йил 1 августданоқ республиканинг барча худудига вакиллар сафарбар қилиниб, кенг сиёсий маросимлар бошлаб юборилди. Республика чекка районларига сафарбар қилинган вакиллар олдида Марказий Русия аҳолисига ёрдам уюштириш вазифаси юкланиши билан республика ёшларини ҳам озиқ-овқат билан таъминлаш ва уларни мактаб ва иктернатларга жойлаштириш вазифаси ҳам юкланди.

Республика олдида турган энг масъулиятли вазифалардан бири озиқ-овқат тўплаб, армияни таъминлаб, Ватанни ҳимоя қилиб қолиш эканлиги ҳам халқ оммасига етказилди. Шу билан Хоразм республикаси аҳолисига шу нарса маълум қилиндики, қардош халқлар ҳар қандай қийин шароитда ҳам Хоразм меҳнаткашларига ёрдам беришга тайёр.

Қардош халқларга ҳурмат, байналминалликка садоқат, халқларга ёрдам иштиёқи Хоразм республикасининг ўзбек қорақалпоқ, туркман, қозоқ ёшларини шу қадар активлаштирдики, уларнинг фаолияти кун сайин ошиб борди, ўзаро ҳамкорлиги кўчайди. Тезда Хоразм республикасининг турли худудларидан Совет Марказий ташкилотлари номига ёрдам маблағлари келиб туша бошлади.

1918-1920 йиллар фаоллари Ибодулла Иброҳимов, Матёқуб Отажонов, Валентин Николаев, Ходи Сайдашев, Хивада Рўзмат Қулматов, Хонҳада Жуманиёз Абдуллаев, Боғотда Худойберган Қурбонов, Мадрим Оллоберганов, Манғитда Матмурод Исоев, Бобожон Отабоев, Ваис Раҳимий Ҳазораспда хизмат қилган бўлсалар бу давр ҳаракатларида 1920 йилдан ёшлар уюшмалари аъзолари Қурбон Берегин, Абдулла Аббосов, Полёз Давлатов, Р. Матчанов, Машарип Қориев (Хивада), Латиф Шарипов (Боғотда), Исо Сафоев (Ғозовотда), Назар Худайназаров (Хонқада), Ёқуб Алиев (Янгиариқда), Абдулла Бобожонов (Ҳазораспда) фаол қатнашдилар. Бу даврда кишилар ўртасидаги муносабат маданияти ҳам анча устун эди.

Русияда очликдан қийналаётганларга ёрдам уюштиришда Хоразм республикасининг Марказий шаҳри —Хива меҳнаткашлари катта жасорат кўрсатдилар. Ҳатто ёрдам уюштириш комиссиясининг ишига шаҳарнинг аёл-қизлари ҳам кенг жалб қилиниб, катта ютуқлар қўлга киритилди.

1921 йил 3 августда Хиванинг софдил гражданлари Хива сиёсий бошқармасига келиб, ёрдам ўюштириш бўйича конкрет топшириқлар олдилар ва 5 августда шаҳарда катта намойиш ўтказиш плани ишлаб чиқилди. 4 августдан бошлаб аниқ топшириқлар олган шахслар шаҳар меҳнаткашлари орасида кенг тушунтириш ишларини олиб борди, ўзбек, рус, украин ва татар тилларидаги драм труппалар бу ишга зўр тайёргарлик билан киришди. Хива бозорида аукцион—очиқ савдо ташкил қилиниб, турли буюмлар сотила бошланди. Лотерея ўйини ташкил қилиниб, лотерея билетлари сотилди.

5 август кеч соат 6 да Хивада митинг ташкил қилиндики, бунга шаҳар халқигина эмас, шаҳар атрофидаги қишлоқларнинг меҳнаткашлари ҳам қатнашиб, ёрдам уюштиришга ўзларининг тайёр эканларини билдирдилар. Митингга РСФСРнинг Хивадаги ваколатхонаси хизматчилари, Хоразм Марказий Ижроия комитети, революцион комитет, ҳарбий нозирлик ходимлари иштирок қилдилар, нутқ сўзладилар. Ака шу митингнинг ташкил қилинишининг ўзиёқ Хоразм воҳасида буюк байналмилал куч мавжуд эканини кўрсатди.

Мусулмон труппаси мусулмон мусикаси садолари остида Шокиров, Султонмуродова, Хасанова, Валиев, Самигуллин, Собитов, Казанский, Р. Киргизова, Ирматов ва бошқалар иштирокида концерт уюштирса рус-украин ҳаваскорлари «Бурлаки» инсценировкасини, русча-украинча хор Филимонова ва Биковский дуэтини ва русча ўйинларни ташкил қилди, яъни шу куни шаҳарнинг еттита жойида 7 гуруҳ ҳаваскорларнинг чиқишлари намойиш қилинди. Шу куни Хива шаҳрининг меҳнаткашлари очликдан қийналаётганлар фойдасига 6 миллион сўм ёрдам уюштирдилар. Халқ оммасини уюштиршда, ўйинлар ташкил қилишда Хоразм ёшларининг фаолияти ғоят даражада катта бўлди.

Хоразм республикаси партия, совет ташкилотлари бу сиёсий маросимнинг жуда катта кўтаринкилик билан кенг қулоч ёйишини кўриб, 1921 йил 16 августда Хива шаҳридаги РСФСР ваколатхонаси ёнида Марказий ёрдам Комитетини ташкил қилдилар ва бу хақда республиканинг барча ташкилотларини ва аҳолисини хабардор қилдилар. Хива шаҳридан бошланган бу ҳаракат тезда Хоразм республикасининг барча худудларидаги ўзбек, туркман, қорақалпоқ, қозоқ меҳнаткашларини тўлқинлантириб юборди. Барча ерда ёрдам намойишлари ўтказила бошланди.

Хоразм республикасининг энг чекка райони Қўнғирот аҳолиси ҳам Русияга кўрсатилаётган ёрдамнинг ташаббускорларидан бўлиб майдонга чиқди. 1921 йил Хоразм республикасида ҳам аҳвол яхши эмас эди. 1918-1920 йиллар воқеалари натижасида анча қийинчиликларга дуч келиб, ўн минглаб оилалар ўз ўтирган жойларини ташлаб бошқа жойларга кўчди. Ана шундай кўчиб юрувчиларнинг кўпчилиги Қўнғирот, Шуманай ва Хўжайли каби чекка районларга тўғри келарди. Шуманай марказида 3 мингдан ортиқ оила бўлган бўлса, 1920 йилга келиб битта ҳам оила қолмаганди. Шу пайтларда ҳам бу худуднинг аҳолиси Русияга ёрдам қилиш намунасини кўрсатди. Ёйиш учун ҳеч қандай нарсаси қолмаган қўпғиротликлар Қўнгиротда жойлашган Хоразм пиёда батальони жангчиларига ва қомандонига мурожаат қилиб, жангчиларнинг ҳар кун қўнғиротликлар оилаларида овқатланишларини, ойлик маошларини эса очликдан қийналаётган Русия меҳнаткашларига юборишларини илтимос қилдилар. Ҳатто бу тўғрида қўнғиротликлар Хива сиёсий бошқармасига хат билан ҳам мурожаат қилдилар.

Қўнгиротда турган пиёдачилар батальони ҳарбийлари билан қўнғиротлик меҳнаткашлар биргаликда олиб борган тадбирлар натижасида қўиғиротдан Хива сиёсий бошқармаси ҳисобига 828 мииг сўм маблағ келиб тушди.

Марказий Русия худудларида очлик хавфи кучайган бир даврда у территориялардан юзлаб оилалар Хоразм воҳасига биродарлар оиласига кўчиб келишлари билан, Хоразм жумҳуриятига келиб юзлаб карвонлар бу ерда ғалла билан савдо қила бошладилар. Бу карвонлар қўшни Қозоқистондан келиб савдо қилишига хоразмликлар яқиндан ёрдам бердилар. Хоразм «Известия» рўзномаси ана шу даврдаги халқаро муносабатни таърифлаб ўзининг 1921 йил 31 август сонида бундай деб ёзган эди:

«Хоразмнинг иқтисодий аҳволи ҳозирги даврда жуда оғир, ёш Хоразм республикаси ҳозирги вақтгача ер хонавайронлигини тузата олмади.

Сув тошқини юз минглаган оиланинг 1922 йил ҳосилигача зарур бўлган маҳсулотини ҳонавайрон қилди. Ана шундай оғир шароитга, дийинчиликларга қарамасдан, ёш Хоразм республикаси меҳнаткаш қозоқ халқига Қўнғирот шаҳаридан ғалла олиб чиқиб кетишларига рухсат берди. Қўнғиротдан кўчманчи меҳнаткашлар ҳар кун юзлаб карвон дон олиб чиқиб кетмоддалар. Бу билан ёш республика очликдан қийналаётган қозоқ ўртоқларини қўллаб-қувватламоддалар».

Русиянинг Марказий районларидаги меҳнаткашларга ёрдам уюштириш компанияси даврида Хоразм воҳасида шундай сиёсий воқеалар содир бўлдики, бу воқеаларнинг ҳар бириси олам- олам мазмунга эга. Ана шу ёрдам уюштириш маросимида иштирок қилаётган ҳаваскорлар тўгараклари хоразмлик меҳнаткашларни Островский, Андреев, Серафимович, Гоголь, Маршак, Чехов асарлари билан таништирдилар. Саҳнага қўйилган асарлар орасида «Ревизор», «Дни нашей жизни», «Айбсиз айбдорлар», «Дон Жуан», «Предложение». «Юбилей», «Медведь», «Нариги дунёдан келган аёл», каби ўнлаб асарлар бор эди.

1921 йил июль ойида Хива сиёсий бошқармаси ёнида якшанбалик ўтказувчи Марказий бюро ташкил қилиниб, шу йили 21 августда оммавий равишда Хоразмда якшанбалик ўтказилди. Бу 1920 йилдан бошланган «Меҳнат Армияси»нинг иши эди.

Русиянинг Марказий районларида очлик хавфи кучайган пайтда Хоразмга юзлаб меҳнаткашлар кўчиб келдиларки, деярлик ҳар бириси Хоразм воҳаси шароитида бир мутахассис ҳисобланарди. Хоразм «Известия» рўзномаси 1921 йил 17 август сонида: «Кейинги кунларда сиёсий бошқармага 19 та янги ишчи келдики, ундан 2 таси рассом, биттаси пианиночи, биттаси сиёсий ходим ва бир нечтаси артист ва артисткалардир» — деб ёзган эди. Ҳақиқатан ҳам, кўчиб келувчилар Хоразм халқ хўжалиги маданиятининг ривожланишига катта таъсир қилдилар.

Хоразмда ном чиқарган Оллом эшон ва Рўзимат эшонлар Хоразм аҳолисига қарата «Инқилоб қуёши» саҳифасида мурожаат қилиб, очликдан қийналаётганларга ёрдам уюштиришга чақириб, совет ҳокимияти ва ислом бир бутунни ташкил қилади, Совет ҳокимияти Исломнинг дўсти ва ҳимоячиси деб кўрсатдилар.

Хоразм воҳасига кўчиб келганларга яхши шароит ҳозирлаш: ёрдам уюштириш маросимининг ишини кенг йўлга қўйиш Хоразм воҳаси меҳнаткашларининг умумий кучини бирлаштиришни талаб қиларди.

1922 йил 14 январда чақирилган Амударё вилоят партия комитети мажлиси «Хоразм республикаси ва Амударё вилоят худудига очлик ҳукм сураётган жойлардан келган биродарларга ёрдам уюштириш масаласини муҳокама қилиб, бу ишда барча меҳнаткашларнинг биргаликда фаоллик билан иш кўришларини таъқидлаб ўтди. Амударё вилоят партия комитетининг мажлиси тубандагича қарорга келди:

«Комиссия раиси С...ловга топширилсинки, вилоят партия қўмитасининг тайинлаши билан бир ўртоқ дарҳол Хива шаҳрига жўнатилсин ва у ерда РСФСР ваколатхонасининг ва Хоразм жумҳурияти ҳокимиятининг мандатини олиб Хоразм жумҳуряти ва РСФСР вакиллари билан биргаликда Қўнғиротга ва жумҳуриятнинг ва Амударё вилояти ўртасида тақсимлаб, вилоятимизга келишни хоҳловчиларни бошлаб келиб, барчасини яхши шароитли жойларга жойлаштириш белгилансин».

Амудадё вилоят партия қўмитаси ҳайъати ва вилоят ижроия кўмитаси келган биродарларга ёрдам уюштириш тартиблари бўйича қўлланма ишлаб чиқди. Кўрилган ана шу тадбирлар натижасида Хоразм воҳасига келган юзлаб оилалар ўз биродарлари оилаларида ўзларига мадад топдилар.

Очликка қарши курашда Хоразм реслубликаси ёшларининг фаолияти янада қудратли куч бўлди. Русия меҳнаткашларига ёрдам уюштириш ишлари кун сайин ривожланаётган бир пайтда Хоразм «Известия» рўзномаси бундай деб ёзган эди: «Ўртоқ, агар сен ёш бўлсанг, ёшларнинг уюшмасига бор, шунда сен келгуси ҳаётга тайёрланган бўласан. Агар сен ота бўлсанг ўз ўғлингни ёшларнинг уюшмасига юбор. Агар сен масъулиятли вазифаларда ишлаётган бўлсанг, қандай бўлмасин ёшларнинг уюшмасига ёрдам бера олсанг, ана шунда сен келажакни кўрасан».

«Известия» рўзномасининг шу йили 31 август сонида эса ёшлар уюшмаси Марказий қўмитасининг кўрсатмаларига асосан жойларда иш яхши кетаётганлиги, яқин келажак учун план ишлаб чиқилганлиги, район қўмиталарини ва ячейкаларини тузиш учун ташкилий ишлар кучайиб кетганлигини хабар қилди. Очликка қарши кураш Хоразм меҳнаткашларининг кўтаринкилигини ошириб юбордики, очлик хавфи туғилиши биланоқ Хоразмда якшанбалик ўтказувчи Марказий бюро ташкил қилиниб, қатор якшанбаликлар ташкил қилинди.

Хоразм жумҳуриятининг деярлик барча худудларида Қизил флотга ёрдам уюштириш компанияси иш олиб бориб, меҳнаткашларнинг диққатини шунга ёрдам беришга жалб қилди. Ана шундай пайтда Хоразм ёшлар уюшмаси Ҳарбий денгиз флотни моддий томондан қўллаб-қувватлашни ўзининг шарафли бурчи деб ҳисоблаб, Болтиқ денгизи флотини оталиққа олди.

1923 йил 12 январда чақирилган Хоразм ёшлар уюшмасининг 1-конференциясида Қизил Флотга ёрдам уюштиришни конференциянинг кун тартибидаги асосий вазифалардан бири қилиб муҳокама қилди. «Конференция аҳамият берган масаласи Қизил флотга ёрдам компанияси ўтказиш бўлиб, бу масалани биринчи ўриндаги ишлар деб ҳисоб этиб, Марказий қўмита зиммасига юклатилди».

Хоразм ёшлари конференцияси ўз ишини тугатиши биланоқ конференция иштирокчилари жойларга жўнаб кетиб Ҳарбий денгиз флотига ёрдам уюштириш ишларини қизитиб юбордилар, жумҳуриятнинг барча худудида ёрдам уюштириш компанияси қизғин иш олиб бордики, бу катта натижалар берди.

Ҳарбий денгиз флотига ёрдам уюштириш фадат ёшларникигина эмас, Хоразм жумҳуриятининг барча меҳнаткашларини аёққа турғизди. Хоразм ёшлар уюшмаси (ХКСМ) қошида Қизил флотга ёрдам уюштириш Марказий Комиссияси тузилди. Ёрдам уюштириш комиссиясининг ишлари эса тез-тез Совет ташкилотлари мажлисларида муҳокама қилиб турилди.

Хоразм жумҳурияти Марказий Ижроия қўмитасининг ва Жумҳурият Нозирлар советининг 1923 йил 3 февралда чақирилган қўшма мажлиси Қизил флотга ёрдам уюштириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиш билан ёрдам комиссияси фаолиятини ҳам муҳокама қилди.

1923 йил 3 февралда бўлиб ўтган бу мажлис жумҳурият миқёсида олиб борилаётган ёрдам уюштириш ишларига ижобий тэъсир қилди. Мажлис жумҳурият миқёсидаги меҳнаткашларга мурожаат қилиб, ойлик маошларининг бир фоизини ёрдам учун ажратишга чақирди.

Хоразм жумҳуриятининг барча меҳнаткашлари Қизил флотга ёрдам уюштириш ҳафталигига қўшилиб, фаҳат совет ташкилотларининг ўзидангина юз миллиард сўм ёрдам уюштирилди. Хоразм ёшларининг 1923 йил 1 январдан 20 мартгача қилган ишлари бўйича масала қаралганининг ўзидаёқ Қизил Флотга ёрдам учун 150 қоракўл тери, 300 аршин без, 50 миллиард сўм пул юборилганини, яна юбориш учун 10 миллиард сўм пул, 600 пуд буғдой ва бошқа нарсалар тўпланганликларини маълум қилган эдилар. Ёрдам уюштириш шу даражада ташкилий кўтаринки руҳ билан ўтдики, ҳафталик давомида фаҳат қўнғиротлик ёшлар 7 миллион сўм ёрдам пули тўпладилар.

Хоразмлик ёшларнинг Қизил флотга ёрдам уюштиришдаги фаолиятига юқори баҳо берилиб, ташаккурнома эълон қилдилар.

Хоразм воҳасининг ёшлари Қизил флотга ёрдам уюштиришни қисқа муддатли маросим деб ҳисобладилар. Қизил Флотга сурункасига ёрдам уюштириб, уни кун сайин мустаҳкамлашни ўзларинииг олдида турган асосий вазифалардан деб билдилар.

Хоразм жумҳурияти ёшлар ташкилотининг 1924 йил 19-22 апрелларда бўлиб ўтган III қурултойи босиб ўтилган йўлга атрофлича баҳо бериш билан, шу даврда ташкилотнинг байналмилал тарбияга катта эътибор берганлигини мамнуният билаи қайд қилди. III қурултой келгуси ишларда ҳам байналмилал тарбияга катта ўрин берилишини кўрсатиб ўтиш билан Туркман, қозоқ, қорақалпоқ ёшлари орасида ишламоқ тўгрисида тезисларини қабул қилди. Хоразм ёшлар ташкилоти ишларини ривожлантиришда раҳбарлик қилиб ёрдам бергани учун РКСМ Ўрта Осиё бюроси секретарларини Хоразм «Меҳнат нишонлари» билан мукофотладилар.

Хоразм ёшлар ташкилоти III съезди Ўрта Осиё ёшлар уюшмаси фаолияти тўғрисида кенг муҳокама юргизиб, ўз ишини ана шу ташкилотларнинг ишлари билан боғлаб олиб боришга қарор қилди.

Хоразм воҳаси ёшлар ташкилотининг ўзбек, туркман, қорақалпоқ ва қозоқ меҳнаткашлари халқлари дўстлигига катта эътибор билан қараш вилоятнинг келгуси тараққиёти учун мустаҳкам асос ҳам солинаётган эди.