Хоразмда илк давлатчиликнинг шаклланиши. Қанха - Қанғюй даврида Хоразм
Ўрта Осиё ҳудудидаги илк давлат тизимлари тўғрисида қадимги ёзма тарихнинг энг ноёб манбаси ҳисобланган “Авесто” китоби, қадимшунос олимларнинг турли ҳудудларда олиб борган археологик – қидирув ишлари, уларнинг муҳим натижалари муҳим манба ҳисобланади.

Шунингдек, қадимги Юнон, Рим ва Эрон манбалари асосида бу масалани ойдинлаштириш, етарли фикрларни айтиш мумкин бўлади. Бу ўринда Юнон, Рим муаллифларидан Герадот, Полибий, Ктесий, Страбон, Арриан ва бошқаларнинг асарлари, ёдномалари, Форсий михнат ёзувлари, шунингдек, археологик изланишлар олиб броган Я.Ғуломов, С.Толстов, В.Массон, А.Асқаров, Е.Ртвеладзе, А.Саъдуллаевларнинг илмий тадқиқотлари алоҳида аҳамиятга моликдир.

Хоразм давлати эгаллаган ҳудудлар ҳозирда Хоразм ерлари чегараланиб қолмай, балки ундан жанубга, яъни Марв (Туркманистон), Ҳирот (Авғонистоннинг шимоли) атрофларига қадар ҳам ёйилган.

Милоддан аввалги сўнгги минг йилликнинг бошларига тегишли “Амиробод маданияти”, Қуйи Амударё ҳавзасида юзага келган ўзига хос сунъий суғориш иншооти тизими ҳамда дастлабки шаҳарсозлик тимсоли бўлган шаҳар – қалъалар- Қалъалиқир, Кўзалиқир ва бошқалар булар Хоразм воҳасида давлат тузумлари мавжудлигидан далолат беради – Умумэлатлар, қавм – қабилалар манфаатларига хизмат қиладиган муҳим ўзгаришлар давлат бошқарув йўли билангина амалга оширилиши мумкин бўлади. Қадимшунос Я.Ғуломов томонидан Хоразмда аниқланган 200 км узунликдаги, эни бир неча метрдан иборат бўлган канал ўзаги, обод деҳқончилик маданияти Хоразм давлати қадимдан инсониятнинг йирик маданий марказларидан бири сифатида шуҳрат топганлигидан далолат беради. “Авесто” да Хоразм Марказий Осиёда ривож топган, ўз ҳудуди, чегараларига эга бўлган давлатлардан бири сифатида тилга олиниши ҳам бежиз эмас. Герадот маълумотига қараганда, қадимги Окс дарёси бўйида 360 дан зиёд сунъий суғориш каналлари, сув иншоотлари барпо этилиб, чўлни, саҳроли ҳудудларга сув чиқарилиб, деҳқончилик учун екин майдонлари кенгайтириб борилган. Герадот таассуротларида Хоразм ўлкасида яшаган аҳоли деҳқончиликдан катта тажрибага эга бўлиб, улар донли, дуккакли экинлар, масалан, буғдой, арпо, сули, мева – сабзавотчилик маҳсулотларини етиштирганликларини қайд этиб борганлар. Хоразм шаҳарсозлигида хом ғишт, пахсалардан кенг фойдаланилган, биноларнинг ташқи ва ички кўринишларига махсус ишлов берилиб, уларнинг мустаҳкамлиги, ўзига хос кўркамлиги таъминланган. Хоразм воҳасида ҳуранмандчилик, тоғ – кон ичлари анча ривож топган. Бу ердан қазиб олинган қимматбаҳо зумрад тошларга ишлов берилиб, юксак сифат кўрсатгичига ейганидан кейингина у муҳим тайёр маҳсулот сифатида фойдаланишга чиқарилган. Хоразм зумради, Шарқнинг бир қатор, жумладан, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Миср сингари мамлакатларга ҳам юборилган.

Хоразмда аҳолининг бир қисми чорвачилик билан шуғулланган, уларнинг туя, от, қўй – эчкилардан иборат сурувлари бўлган.

Хоразм давлатида ҳукмронлик қилган сулолалар тўғрисида маълумотлар ҳозиргача аниқ емас. Ривоятларга кўра, Хоразмнинг қадимий сиёсий сулоласи Сиёвушлар бўлганлиги зикр этилади. “Авесто” да таъкидланишича, Сиёвуш Кайковуснинг ўғли бўлган. Сиёвушроннинг ўлимидан сўнг унинг набираси Кова Хисрав бобоси қотилидан ўч олиб, Хоразмда биринчи сулолага асос солади. Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида таъкидлашича, Хоразмга аҳоли милоддан аввалги 1292- йилда кела бошлаган деб кўрсатади. Сиёвушнинг Туронга кириб келган санаси эса милоддан аввалги 1200- йил белгиланган.

Милоддан аввалги III асрларда Хитойнинг шимолий ғарбий чегараларидан Сирдарёнинг ўрта оқими ҳавзаларигача бўлган жуда катта майдонда туркей тилда сўзлашувчи кўп сонли чорвадор қабилалари яшаб келган. Улар хуннлар, сак усунлар, юечжилар ва бошқа номлар билан машҳур бўлганлар. Улар яйловлар учун доимо бир – бирлари билан тўқнаш келганлар. Айни пайтда сиёсий ҳукмронлик учун ҳам кураш қизғин еди.

Шимолий – Ғарбий Хитой ва Шарқий Туркистон ҳудудларидан Марказий Осиёга кўчманчи чорвадор қабилаларнинг кириб келиши бу минтақада муҳим сиёсий ўзгаришларга олиб келди.

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида Қадимги Хоразм давлатидан ташқари Чоч, Сўғд ҳудудларини ўз ичига олган қудратли Қанғ подшолиги (Милоддан ав. III аср) Паркана –Фарғона давлати, Бақтрия, Юнон – Бақтрия давлати ташкил топди. Юнон – Бақтрия давлатининг асосини Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна ташкил етади.

Қанғ давлатининг жойлашган ўрни ҳақида олимлар ўртасида янгича қарашлар мавжуд. А.Асқаровнинг фикрича, ҳозирги Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳам Жанубий Қозоғистон ерларида яшовчи сак қабилаларнинг македониялик Искандар қўшинлари ва Салавкийларга қарши курашлари жараёнида милоддан аввалги III асрда ярим ўтроқ Қанғ давлати ташкил топади деган хулосага келди.

А.Асқаровнинг фикрича, Қанғ давлатининг асосий ерларини Тошкент водийси, Талас водийси, Чу дарёсининг қуйи оқимларидан, дарёсигача бўлган жойларни ташкил этган. Қадимги Хоразм ва Сўғд ерлари ҳам Қанғ давлатига тобе бўлган.

Қанғ давлатининг иккита маркази – Қанха (Қанғдиз) ва Ўтрор (Турбанд) шаҳарлари бўлган. Қанха шаҳри Тошкент воҳасида, Ўтрор шаҳри эса Арис дарёси қуйи оқимида жойлашган.

Қанғ давлати ҳақида Хитой манбаларда ҳам маълумотлар бор. Хитой тарихчиси Си – Ма- Сянъ милоддан аввалги II асрнинг охирларида Ўрта Осиёга келган Хитой элчиси ва сайёҳи Ижанъ – Сянъ маълумотларига асосланиб, бу ҳудудда кўчманчи Қанғюй ёки Қандзюй давлати мавжудлиги ҳақида ёзади. Унинг таъкидлашича, Қанғюй давлати аҳолисининг урф – одатлари юечжилар урф– одатларига ўхшаш экан.

Хитой манбаларидаги маълумотларга кўра, Анвси (Парфия) шимолда Қанғюй билан чегарадош бўлган.

Бу маълумотларга кўра, Қанғюй ёки Қанҳа давлати таркибига қадимги Хоразм, Чоч ва Сўғдиёна ҳам кирган. Милоддан ав. II асрда Қанғюй давлати ўз тараққиётининг юксак даражага эришади.

Қанғ давлати ўша даврда вужудга келган илк қулдорлик давлатлардан бири эди.

Милоддан авв. I минг йилликнинг I яримида Хоразмда патриалхал қулдорлик жамияти шакллана бориб, мил. авв. II асрда ҳам бу жараён давом этади. Бу жамият чорвадор ярим ўтроқ жамияти бўлиб, уларнинг асосий мулки бойлиги чорва, чорва моллари боқиладиган яйловларда бўлган. Бой чорвадор тоифаси чорвадорлар ҳарбий аристократиясини ташкил қилган. Бундай ҳодиса чорвадор зодагонларга, патриархал қулларга бўлиниш рўй берган. Ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжаликдан ажралиш жараёни юз берди.

Хоразмда патриалхал қулдорлик жамияти вужудга келган бўлсада, уруғ - қабилачилик тартиблари сақланиб қолади. Жамият негизини уруғ ташкил қилган. Бир неча уруғ бирлашмаси қабилани, бир неча қабилалар бирлашмаси қабилалар иттифоқини ташкил қилади. Уруғ қабила, қабилалар иттифоқи алоҳида сайланган оқсоқоллар бошлиқлари томонидан сайланган. Қанҳа давлатида қурилган шаҳарларнинг кўп бўлишига қарамай янги шаҳарлар қурилишига, суғориш иншоотларини барпо этишга алоҳида эътибор берилган. Жонбос қалъа шулар жумласидандир.

Қанғюйлар даврида Хоразмда пул муносабатлари вужудга келиб улар ўз тангаларини Кушон подшолари тангаларига тақлид қилиб зарб қила бошлаганлар. Танганинг юз томонида шоҳ тасвири, орқасида эса Хоразмлик чавандоз тасвири солинган. 1940 – йилда Тупроққалъадан топилган “номсиз подшо” тасвири туширилган тангалар ўша даврда танга зарб қилиш техникаси ва тасвирий санъатни юксак даражада бўлганлигидан дарак беради.

Хоразмда милоддан аввалги . II – I асрларда ва милодий I юз йилликлар даврида ҳарбий техника соҳасида ҳам катта ютуққа эришилган. С.П.Толстовнинг фикрича, ҳарбий тактиканинг янги усули қўлланнилган ва кейин бутун Ўрта Осиёга ёйилган. Бу янги техниканинг моҳияти шундан иборатки, жанг вақтида оғир совут кийган, ўқ – ёй, узун найза, қилич ва пичоқ билан қуролланган ва зихрланган отга минган чаcандоз зич саф тортиб ҳужум қилганлар. Ўқ – ёй учлари тез ва мувозанат сақлаш учун уларнинг кетига бургут паридан ишланган алоҳида мослама тақилган.

Археологик қазишмалар натижасида Урал ҳудудидан топилган илк Хоразм тангалари кумуш буюмлар, Хоразм давлати Волга бўйи, Кавказ олди ва жанубий Урал олди ҳудудлари билан кенг иқтисодий ва маданий алоқада бўлганлигидан далолат беради.

Милодий I аср бошларида Хоразм давлати Кушонлар империяси таркибига киради.

Хуллас, Қанҳа даври Хоразм тарихида ўлканинг иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ва маданий жиҳатдан ривожланиши билан таснифланади. Хўжаликнинг энг асосий тармоғи деҳқончилик ва чорвачилик ҳисобланади. Бу даврда суғориш иншоотлари қалъа деворлари қурилган, суғорилган майдонлар кенгайтирилган.