Хоразмлик киракаш мижознинг 900 доллар пулини олиб қочиб кетди
Хоразмлик киракаш мижознинг 900 доллар пулини олиб қочиб кетди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, Шариф исмли йигит Тошкентдан Хивага пул юбориш учун Абу Сахий бозоридаги Хоразм киракашлари турадиган манзилга келган. Бу ерда ўзини Рустам деб таништирган киракаш ундан 900 долларни олиб, 10 минг сўм эвазига тегишли манзилга етказишга ваъдалашган.

Лекин ярим йўлда киракашнинг нияти айниб, у телефонини ўчириб қўйган ва пулни эгасига бермаган. Бу ҳаракатлардан шубҳаланган Шариф ИИБга ариза топширган. Натижада Рустам қўлга олиниб, пуллар эгасига қайтарилган.

манба: kun.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР