РАМАТОВ Ачилбай Жуманиязович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти.

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти.

1962 йил Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти олий. 1988 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлади.

Иш фаолиятини 1980 йил Урганч локомотив депосида машинист ёрдамчиси лавозимида бошлади. 1988 йил Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлагандан сўнг Тошкент тепловозларни таъмирлаш заводининг устаси, тепловоз цехи бошлиғи ўринбосари ва вагон таъмирлаш цехи бошлиғи бўлиб ишлади.

1995 йил март ойида “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК бош директори этиб тайинланди.

2001 йил май ойида “Ўзбекистон темир йўллари”нинг бош менежери-бош муҳандиси лавозимига тайинланди.

2002 йилдан буён “Ўзбекистон темир йўллари”нинг бошқарув раисидир. 2000 йилда “Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган саноат ишчиси” давлат унвони билан тақдирланди. 2007 йил август ойида “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан, 2011 йил август ойида “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди, 2013 йилда эса “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони берилди.

О.Ж. Раматов оилали, уч нафар қизи бор.

www.gov.uz www.railway.uz

КЎП ЎҚИЛГАНЛАР