Шу муносабат билан 2017 йил 15-декабрь куни Хоразм вилояти ТАТУ Урганч филиали анжуманлар саройида ушбу танловнинг вилоят босқичида 2017 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 1 ноябргача маънавий-маърифий мавзуларда газета ва журналларда босилган ва интернет тармоғида эълон қилинган мақолалар, радио орқали эфирга узатилган радиоузеллар ва телевидениедаги кўрсатувларда, тадбирлардаги иштироки бўйича ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Мовароуннаҳр нашриёти директори Абдужалил Хўжам, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Хоразм вилояти вакили Х. Абдуллаев ва бир қанча ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок қилди. Ғолиблар ушбу номинациялар бўйича аниқланди:
Маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки учун. Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби Қўзибой Машарипов.
Интернет сайтлардаги мақолалар бўйича. Боғот туман бош имом-хатиби, “Дарвеш бобо” масжиди имом-хатиби Рашидбек Эрназаров.
Радио орқали чиқишлар бўйича. Урганч шаҳар “Имом Фахриддин ар Розий” ЎМИБЮ мудир ўринбосари, Урганч туман “Шайидлар бобо” масжиди имом-хатиби Музаффар Авезов.
Телевидения орқали чиқишлар бўйича. ЎМИ Хоразм вилояти вакили ўринбосари, Урганч шаҳар “Охун бобо” масжиди имом-хатиби Хасанбой Кенжаев.
Тадбир давомида бир қанча матбуот нашрлари жамоалари ва ходимлари ҳам ўз йўналишлари бўйича ғолиб деб топилди. Ғолиблар махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбирда Мовароуннаҳр нашриёти директори Абдужалил Хўжам 2017 йилги диний нашрлардан Ҳидоят журнали ва Ислом нури газетасига обунани жуда яхши ташкиллаштирган масжид имом-хатибларини Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий У. Алимовнинг ташаккурномалари ва Мовароуннаҳр нашриётининг махсус совғалари билан тақдирлади.