Хоразм вилояти ҳокими Вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида
Хоразм вилояти ҳокимининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига қилинган мурожаатдан сўнг Фарход Эрманов вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Гемотология бўлимига бориб мавжуд ахволни ўрганди.

Гемотология бўлимида камқонлик ва лейкоз касаллигига чалиниб бўлимда даволанаётган 10 нафар болаларнинг холидан хабар олинди ва болажонларнинг ота-оналари билан сухбатлашишди.

Лейкоз касалига чалинган беморларга бериладиган дорилар асосан чет элдан келиши ва шу боис дориларнинг юртимизга, хусусан вилоятимизга келишида танқислик мавжудлиги аниқланди. Бу муаммони хал қилиш учун зарурий чоралар кўриладиган бўлди.

Вилоят ҳокими вилоятимизда лейкоз касали билан оғриган бемор болаларга шакклантирилган рўйхат асосида ойма-ой зарур дори-дармон воситаларини етказиб бериш учун молиялаштиришни ўз назоратига олди.

Келгусида бор имкониятларни ишга солиб зарур дориларни Хиндистондан тўғридан тўғри олиб келиш чоралари кўрилиши маълум килинди.

Нодира Романова