Минора 1853 йилда Муҳаммад Аминхон томонидан қурила бошланган ва 1855 йил Шимолий Эронга юриш пайтида хоннинг ўлдирилиши билан қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Огаҳий томонидан форсий тилдаги тарих битилган “Инсон кўнглини хурсанд қиладиган минораи олий бунёд етилди. Унинг монандини хали фалак кўзи кўрмаган еди. Шони оламнинг амирлари билан бўлди. У томони айб ва нухсонлардан пок. Агар одил кўз билан қаралса савр дарахти худди хашакка ўхшаб қолади. Тубо дарахтидан ҳам дил очадиганроқ бўлди.
Унинг чиройли кўриниши ер юзини ва осмонни худди жаннатга ўхшатиб юборди. Осмоннинг гардунига бир устун эдики, унинг васфига ақл-идрок камлик қилади. Шу сабабдин Огаҳий унинг қурилиш йилини ёзди. Интихоси йўқ фалак устуни 1271-ҳижрий, 1855 мелодий йилда қурилди”.
Минора турли рангдаги кошин қопламалардан жило бериб ишланган. Асримиз бошларида уни халқимиз “Улли минор”, “Кўк минор” деб улуғлаган.
Сурат 1883 йилда Муҳаммад Раҳимхон мадрасасининг юқори қисмидан туширилган.