![]() Хоразмшохлар давлати маркази -Гурганж йирик савдо ва маданий марказга айланган. Шунингдек, Хазарасп, Кат, Хушмусан, Дарғон, Савағон, Манғишлоқ, Нузкат каби шахарлари обод шахарлар қаторига кирган
|
![]() Жалолиддин Мангуберди то умрининг охиригача Хоразмшоҳлар давлатини қайта тиклаш, мўғуллардан озод этиш истаги билан ҳаракат қилди.
|
Жазо отряди фақат қўзғолончиларни эмас, балки уларнинг оила аъзолари ва қариндошуруғларини ҳам шафқатсиз жазолади, тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди.
|
![]() Ичан қалъа қурилишида Хива меъморлари Ўрта Осиёда қадимдан қўлланиб келган услуб - иншоотларни рўпарама-рўпара қуриш услуби ("қўш")дан фойдаланишган.
|
![]() Эларслон отаси даврида Хоразмнинг бўйсундирилган кўчманчи туркман ва қипчоқ қабилалари ёрдамида Мовароуннаҳрнинг ички ишларига ҳам тез-тез аралаша бошлади. 1158 йилда у катта қўшин билан Мовароуннаҳрга бостириб кирди. Бу вақтда қорахитойларга вассал бўлган қорахонийлар кўчманчи қарлуқ қабилалари билан жанг олиб боришаётган эди.
|
![]() Ануштегинийлар даврида давлат бошқаруви икки тизимдан: даргоҳ ва девонлар мажмуидан иборат бўлган. Даргоҳда ҳожиб, улуғ ҳожиб тутган мавқе юқори бўлган. Ҳожиблик хизмати хоразмшоҳлар даврида ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолди. Улуғ ҳожиб ҳукмдорнинг энг яқин кишиларидан бири ҳисобланган.
|
![]() Ануштегинлар сулоласи вакиллари, собитқадамлик билан, узоқни ўйлаб қилинган дипломатик устомонлик, мавжуд сиёсий шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган оқилона фаолият олиб борганлари натижасида улкан империяни ярата олганлар.
|
![]() “Қадимги Хоразм Ўрта Осиёнинг Мисридир”- Инсоният цивилизациясининг кўҳна маконларини ўргананувчи археологлар улкан ютуқларга кўҳна Хоразм заминидаги маконлар, қабристон, қалъа ва қўрқонларни излаб топиш ва ўрганиш жараёнида эришдилар. Хоразм тарихи, маданияти ва санъатини бетакрорлигига яна бир марта амин бўлдилар". С.П.Толстов
|