Адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бизгача жуда кам маьлумот етиб келган. У XIII асрнинг охири ХIV асрнинг бошларида Хоразмнинг Работи ўғуз деган жойида яшаб ижод қилган. Бу ҳозирга Боғот туманининг “Қизилработ” қишлоғига тўғри келади.
|
Муҳаммад Юсуф – адабий тахаллуси Баёний XIX аср II ярми ва ХХ аср бошларида Хоразмда яшаб ижод этган замонасининг забардаст тарихнавис олими, ажойиб шоири ва моҳир таржимони бўлган. Баёний тарихнавис олим сифатида “Шажарайи Хоразмшоҳий” ва “Хоразм тарихи” номли тарихий асарларйни ёзди, қатор тарихий асарларни арабча ва форсчадан ўзбек тилига таржима қилди, шоир сифатида эса мукаммал девон тузди.
|
Бесстрашный борец, отдавший жизнь за свободу и независимость Родины и оставивший неизгладимый след в истории, человек, которого уже более восьми столетий помнит и чтит наш народ, – кем он был, Джалолиддин Мангуберди?
|
Бугун умрини халқ таълими равнағига бахшийда қилган, мазкур тизимда ўзига хос таълим-тарбия мактабини яратган бу инсонни нафақат халқ таълими ходимлари, балки воҳа ижтимоий-иқтисодий турмушининг бошқа сохалари вакиллари ҳам яхши билишарди.
|
Хива хони, шоир ва бастакор. Қўнғиротлар сулоласидан. Хива шаҳридаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида таҳсил кўрган, давлат, ҳуқуқ илмини замонасининг машҳур мударриси, шоир ва олим Доий, Юсуфхўжа охун ва бошқалардан ўрганган. Огаҳий Муҳаммад Раҳимхон II - Ферузга устозлик қилган, унга шеърият сирларини ўргатган, тарих, таржима илмидан сабоқ берган. Отаси Сайид Муҳаммадхон вафотидан сўнг (1864) Хива тахтига ўтирган.
|
Паҳловон Маҳмуд 1247 йилда Хива шаҳрида пўстиндўз ҳунарманд оиласида туғилган. Ёшлик йилларда ота касби пўстиндўзлик билан шуғулланган, сўнгра хат-савод чиқариб, буюк шоир файласуф даражасига эришган. У жуда ҳам забардаст паҳлавон бўлиб 79 йиллик ҳаётида бирон марта кураги ерга тегмаган.
|
Хоразмда XII асрнинг иккинчи ярми XIII аср бошларида яшаб ижод этган шоир ал-Қосим ибн ал-Ҳусайн ибн Аҳмад ал-Хоразмий ўзининг сермаҳсул ижодини араб тилида баён қилиб келгуси авлодларга мерос қилиб қолдирган алломадир. Шоир араб тили ва адабиётини жуда яхши билган ва ўзи ҳам шу тилда ажойиб асарлар яратиб била олган.
|
XII – XIII аср тасаввуфининг энг ёрқин ва энг улуғ намояндаларидан бири бўлмиш улуғ мутафаккир олим Нажмиддин Кубро ана шундай буюк зотлардан биридир. Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хива шаҳрида дунёга келади:- унинг асл номи Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал–Хевакий ал– Хоразмийдир. Отаси Умар онаси Биби Ҳожар (ҳозирда қабри Хива яқинидаги Саёт қишлоғида). “Нажмиддин”, “Кубро”, “Абулжанноб”, “Валийтарош” сўзлари бул зотга берилган лақаб, унвон ва куниятдир.
|
Маҳмуд ал-Чағминий Хорзмда Ануштегинийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида ижод қилган улуғ сиймоларнинг пешқадамларидан бири бўлиб, унинг илмий дунёқараши жуда юксак ва сермазмун, ўз замонасида ҳам унинг илми юксак баҳоланган, ўзининг нодир асарларини бизга мерос қилиб қолдирган. Аммо буюк олимнинг илмий мероси ҳозиргача ўрганилган эмас.
|
Унинг тўлиқ исми Абул Қосим ибн Умар аз-Замаҳшарий 19 март 1075 йили Хоразмнинг Измиқшир қишлоғида туғилган, болалигида варрак учраётганида томдан йиқилиб оёғини синдирган ва бир умирга ногирон (бир оёғи синган эди) бўлиб қолган.
|