Ўтган асрнинг 70-йилларида дунё мамлакатларида йилига 58-60 млн. тонна пахта етиштирилган бўлса, собиқ Иттифоқда 8-10 млн.тонна, Ўзбекистонда 5,5 млн тонна, шу жумладан Хоразм вилоятида ўртача 350-400 минг тонна пахта етиштириларди.
|
XIX асрнинг охири ХХ аср бошларида Хоразм воҳасининг шаҳар ва қишлоқларида ишга туширилган камқувват пахта тозалаш корхоналари ўтган асрнинг 30 – йилларига келиб замонавий ишлаб чиқариш корпуслари, янги жиҳозлар билан қуроллантирилиб халқ хўжалигининг етакчи тармоғига айлантирилди.
|
1889-1919 йилларда хонлик аҳолисини пахта ёғи, совун, кунжара, шелуха билан таъминлаб ортиқчасини чет элларга экспорт қилиб турган Урганч пахта-ёғ заводи ва бошқа корхоналарни қайтадан ишга тушириш кечиктириб бўлмас вазифа эди.
|
Москва пахтачилик ширкати вакили Д.Кузин урганчлик Ёқуббой Иброҳимовдан сотиб олинган ер майдонида “Большая Ярославская мануфактура” томонидан қурилган завод Хива хонлигида пахта тозалаш саноатининг биринчи қалдирғочи эди.
|
Мақолада Хоразм воҳаси эркаклари анъанавий бош кийимларининг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Бош кийимларнинг ранги, шакли, кийилиш тартиби тавсифланган.
|
Мусульманские ученые внесли огромный вклад в развитие мировой науки. Например, книга Ибн Сины «Аль-Канун» считалась основой медицины не только в исламском мире, но и в Европе. Лучшим доказательством этого является то, что эта книга в течение 600 лет служила учебным пособием в европейских университетах.
|
Хоразмшоҳлар даврида ва Хива хонлиги даврида ўзининг ҳақиқий қийматига эга бўлган олтин, кумуш ва мис пуллар муомалада ишлатилган. Бу пулларнинг қайси даврларда; қайси подшо, хонлар даврида зарб қилингани, қайси давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатлар қилинганлигини билиш жуда қизиқарли бўлиб ўтмиш ҳақида жуда аниқ фикрлашга ёрдам беради.
|
Қалбаки мақташ ҳақоратлашдир, пойдеворсиз қурилган бино қулайди.
|
Шева бир миллатга мансуб бўлиб, лекин турли ҳудудларда яшайдиган одамлар томонидан ишлатиладиган миллий тил кўринишидир.
|
Мовароуннаҳр, Хуросон ва Хоразмга қилинган юришга шахсан Чингизхоннинг ўзи бошчилик қилди. Чингизхон 1218 йили қорахитой Кучлук давлатини тугатгач, унинг давлати чегаралари бевосита Хоразмшоҳлар давлати билан туташди. Урушнинг асосий баҳонаси 1218 йили мўғуллар савдо карвонининг Ўтрорда таланиб, 400 нафар савдогар (ёки жосус)нинг қатл этилиши эди.
|