«Ривоят қилинишича, Пётр I ўлим тўшагида иккита нарсадан: Туркиядаги чивиқ омадсизлиги ҳамда Бековичнинг Хивада қатл қилиниши қасосини ололмаганига армон билан кетган экан», деб ёзади рус шоири Пушкин.
|
Ғарб олимларидан бўлмиш Аллен Ж. Франк ва Петер Б. Голден «ўзбек» атамаси Туркистон кенгликларида Олтин Ўрда хони Ўзбекхондан анчагина олдин пайдо бўлган деб таъкидлашса, бошқа бир гуруҳ (П.П.Иванов. А.Ю.Якубовский, Х.Ҳукҳэм) бу атамани Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241) номи туфайли пайдо бўлган деб даъво қилишади.
|
Хоразмда саводхон, гапга чеган, айни пайтда хонандалик қобилиятига эга бўлган зукко аёлларни “халфа” деб юритишади. Ушбу атама арабча сўз бўлиб, унинг маъноси шариат ақидаларини яхши билувчи, ўқимишли киши тарзида шаклланган.
|
Авесто дингина эмас, дунёвий билимлар, тарихий воқеалар, ўзи тарқалган ўлкалар, элатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданий ва маънавий қарашлари, диний эътиқодлари, урф-одатлари ҳақидаги манбалардандир. Унда баён этилган асосий ғоя диний эътиқоднинг илк содда билимлари Зардушт номли пайғамбар номи билан боғланган.
|
Зардуштийлик энг қадимги динлардан бўлиб, бу дин эр.аввал VII-VI асрларда даставвал Ўрта Осиёда-Хоразм воҳасида пайдо бўлган. Унинг пайғамбари Зардушт тарихий шахс эди. У маздакийлик динини ислоҳ қилиб, унинг асосида янги якка худолик динини ижод этган.
|
Рус давлати Бухоро ва Хива хонликларига қарши уруш олиб бораетган йиллари Қўқон хонлигида чуқур сиёсий ва ижтимоий иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда эди. Бу вақтларда хонлик ерларининг ярми Рус давлати томонидан босиб олинган бўлиб, унинг чегараси асосан Фарғона водийсидан иборат эди.
|
Хоразмлик қариялар қайсидир мақтанчоқ, ҳовлиқма раҳбарни таърифламоқчи бўлишса, “Фалонкаснинг олган қалъаси йўқ” дейишади. Агарда кимдир ўзини мақтаб ҳаддидан ошаверса: “Қани биродар, сен қайси қалъани олдинг” яъни бирон кўз кўргудек ишни қойил мақом этиб бажардингми, деб дангал сўрашади.
|
Табиий ва сиёсий вазият натижасида жанубий вилоятларда Дорухон (Дарғон ота), Газар-асп (Ҳазорасп), Қалъажиқ, Хива кейинчалик Хонқа, Янги Урганч, Янги Тупроққалъа, (Шовот) Курулан (Гурлан) каби шаҳар ва қалъалар ривожланган ёки қайта тикланган.
|
Шўро ҳукумати баҳорги селдан кейин тупроқ юзини ёриб чиққан қўзиқорин мисол кундан–кунга янги сарҳадларга ёйиларди. Қўҳна Туркистон аллақачон шўро тизимига ўтган, инқилобчиларнинг сон-саноқсиз отлиқ, пиёда қўшинлари Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги атрофларида изғиб юрарди. Улар ҳам инқилоб қизил қўшин кучларига дош беролмади. Йигирманчи йилларга келиб инқилобчилар учун узоқ Хоразмга ҳам йўл очилди.
|
IХ-ХII асрлар Ўрта Осиё халқлари тарихида моддий ва маънавий ҳаётнинг ривожланишида олдинги даврларга нисбатан кескин юксалиш йиллари бўлди.
|